Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 40 / Бизнинг маслаҳатлар

Валюта ҳисоб-китобини топширишни унутманг

Бизнинг МЧЖ шаклидаги корхонамиз (ягона солиқ тўловини тўловчиси) экспорт контрактлари бўйича чет эл корхонасига хизмат кўрсатганлиги учун хорижий валютада ҳақ олди, ушбу валюта маблағлари бизнинг валюта ҳисобрақамимизга келиб тушган.

Корхонамизда ўтказилган ҳужжатли текширишда айрим масалалар бўйича текширувчилар билан келишмовчиликлар юзага келди, шу муносабат билан қуйидаги саволларимизга жавоб беришингизни сўраймиз.

 Валюта бўйича ҳисоботларни топшириш керакми, агар керак бўлса, қайси инстанцияларга қанча муддатда топширилади?

Валюта тушумини мажбурий сотишдан озод қилинган корхоналар ҳисобот топшириши лозимлиги ҳақида эшитмаганмиз, агар бундай тартиб бўлса, у қандай ҳужжатда кўрсатилган, унинг назоратини ким амалга оширади, ҳисоботнинг кўриниши қандай бўлади?

Агар бундай ҳисобот мавжуд бўлиб, у тақдим этилмаган бўлса, корхонага нисбатан қандай чоралар қўлланилади?

Сарвар Олимжонов, МЧЖ бош бухгалтери.

Самарқанд шаҳри.

 

– Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартибининг (ВМнинг 29.06.2000 йилдаги “Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 245-сон қарори билан тасдиқланган, бундан кейин - Тартиб) 15-бандида қуйидагилар белгиланган:

– хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотишдан озод қилинган тадбиркорлик субъектларидан ташқари корхоналар ўзлари жойлашган жойдаги солиқ органларига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ва ваколатли банкларга мажбурий сотилиши керак бўлган валюта тушуми миқдори ҳисоб-китобини ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача ҳар ойда тақдим этадилар (хорижий валютанинг ҳар бир тури бўйича алоҳида варақларда, 100 ва 50 фоиз мажбурий сотиш бўйича алоҳида).

– хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотишдан озод қилинган тадбиркорлик субъектлари давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга олиш мақсадида ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечикмасдан мажбурий сотилиши керак бўлган валюта тушумлари суммасининг ҳисоб-китобини белгиланган шакл бўйича тақдим этадилар.

Ваколатли банклар корхоналар томонидан мажбурий сотиш учун хорижий валютадаги маблағлар ўтказилишига топшириқлар ўз вақтида тақдим этилиши устидан назоратни амалга оширадилар ҳамда бир ойда икки марта – 16 ва 1-кундаги ҳолатига кўра 2 иш кунидан кечикмай корхоналар томонидан хорижий валютанинг мажбурий сотилиши тўғрисидаги маълумотларни Давлат солиқ қўмитасига (хорижий валютанинг ҳар бир тури бўйича алоҳида варақларда), Марказий банкка эса ушбу банк томонидан белгиланадиган шакллар бўйича ва муддатларда тақдим этадилар.

Ваколатли банкларнинг минтақавий муассасалари маълумотларни Қорақал­поғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармаларига тақдим этадилар (Тартибнинг 16-банди).

Солиқ ва молия органлари корхоналар томонидан мажбурий сотилиши керак бўлган хорижий валютадаги маблағнинг тўлиқлиги, тўғрилиги ва ўз вақтида аниқланиши, шунингдек улар томонидан фойдадан олинадиган солиқ тўланиши устидан назоратни амалга оширадилар.

Демак, валюта тушуми оладиган корхоналар солиқ инспекциясига Марказий банк ва ваколатли банкларга мажбурий сотилиши керак бўлган валюта тушуми миқдори ҳисоб-китобини қуйидаги муддатларда тақдим этишлари керак:

агар валюта тушуми мажбурий сотиладиган бўлса (50 ёки 100%) - ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача ҳар ойда;

агар корхона валюта тушумини мажбурий сотишдан озод қилинган бўлса - ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечикмасдан.

Ҳисоб-китоб шакли Тартибга биноан қуйидаги кўринишга эга бўлади:

Корхонанинг штампи

Корхонанинг тўлиқ номи

___________________________________________

___________________________________________

___________________________________________

Солиқ органининг номи

_________________________________

Солиқ органининг штампи ёки қайди

Солиқ тўловчининг идентификация рақами коди

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                                             Олинди ___________________

 

          

200 ______йил ________________________________________

_____________________________________________________

(Ваколатли банкнинг, вилоят, шаҳар, туманнинг номи)

 

Мажбурий сотилиши керак бўлган валюта тушуми миқдори

ҲИСОБ-КИТОБИ

(хорижий валюта бирлиги)

Кўрсаткич

Йил бошидан

бошлаб

_________

ойи учун

 

1. Хорижий валютада тушган тушум

 

 

2. Қонун ҳужжатларига мувофиқ камайтирилиши керак, шу жумладан берилган имтиёзларга мувофиқ (асосий имтиёз кўрсатилсин)

 

 

3. Бир қисми мажбурий сотилиши керак бўлган валюта миқдори (1-қатор – 2-қатор)

 

 

4. Валюта тушумини мажбурий сотиш ставкаси, фоизларда (100%, 50%)

 

 

5. Мажбурий сотилиши керак бўлган хорижий валютадаги тушум миқдори, хорижий валюта бирлигида (3-қатор х 4-қатор / 100)

 

 

6. Амалда сотилади

 

 

7. Кам сотилди

 

 

8. Кўп сотилди (ортиқча сотилди)

 

 

 

 

Корхона раҳбари

 

 

 

(имзо)

 

 

Бош бухгалтер

 

 

 

(имзо)

 

 

 

М.Ў.

 

Корхоналар томонидан хорижий валюта хорижий банклардаги ҳисобрақамларида белгиланган тартибда рухсат берилмасдан сақланиши ёки бошқаларга бериб турилиши валюта тушумини яшириш ҳисобланади (Тартибнинг 20-банди). Валюта тушумини яшириш ёки бошқаларга бериб турилиши ҳоллари аниқланган тақдирда, солиқ органлари Солиқ кодексининг 114-моддасига мувофиқ жарималар қўллайди.

Ҳисоб-китоблар тақдим этилмаганда қандай чоралар кўрилиши масаласига келсак, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-моддасига асосан фойда (даромад) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларнинг ҳисобини олиб бормаслик ёхуд бундай ҳисобни белгиланган тартибни бузган ҳолда олиб бориш, башарти бу ҳаракатлар тўланиши лозим бўлган солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларнинг суммасини камайтиришга олиб келса, шунингдек бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга солиқларни, бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш учун зарур бўлган солиқ ҳисоботларини, ҳисоб-китобларини ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этмаслик, ўз вақтида тақдим этмаслик ёки белгиланмаган шаклда тақдим этиш, худди шунингдек камерал назорат натижалари бўйича аниқланган тафовутлар асосларини ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда тақдим этмаслик ЭКИҲнинг 1 бараваридан 3 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Прочитано: 1726 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика