Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 37 / Аудитор хабарномаси

Пудратчи ва ёрдамчи пудратчи: бухгалтерияни тўғри юритамиз

Қурилиш пудрати шартномалари асосида бош пудратчи ҳисобланган шуъба корхона солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллаш, шунингдек бош пудратчи билан ёрдамчи пудратчи ўртасидаги операциялар ҳисобини юритиш масалалари бўйича тушунтириш беришингизни сўрайди.

 

 

– Бош пудратчи ҳисобланган ташкилот баъзан айрим ишларни бажариш учун чет юридик шахсларни ёрдамчи пудрат шартномалари бўйича жалб этади. Ушбу ҳолда ёрдамчи пудрат ташкилотига нисбатан бош пудратчи «буюртмачи» бўлиб майдонга чиқади ва асосий буюртмачи олдида барча иш учун, шу жумладан ёрдамчи пудратчилар бажарган иш учун ҳам жавоб беради. Мазкур ёрдамчи пудрат шартномаси доирасида ташкилот (бош пудратчи) ёрдамчи пудратчига ўзига мулк ҳуқуқида тегишли бўлган (ташкилот томонидан сотиб олинган) қурилиш материаллари ва ускуналарни асосий буюртмачининг объектида қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун беради. Бунда мулк ҳуқуқи бош пудратчида қолади. Қурилиш материаллари юкхат ҳамда материаллар ва ускуналарни топшириш-қабул қилиш далолатномаси бўйича берилади.

 

Ёрдамчи пудратчи бош пудратчи учун ҳақиқатда сарфланган материаллар ва ускуналар тўғрисида ҳисобот тузади, фойданилмаган материаллар (ва ускуналар) қолдиғини юкхат ва топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида бош пудратчига қайтаради.

 

Юқорида саналган операциялар бўйича мисол ва бухгалтерия проводкалари, шунингдек расмийлаштириладиган ҳужжатлар рўйхатини келтирамиз.

 

 

МИСОЛ. Бош пудратчи буюртмачи билан умумий суммаси ҚҚС билан бирга 100 млн сўм бўлган кўчмас мулк объекти қурилишига шартнома тузди.

 

Бош пудратчи 5 млн сўм суммасида, шу жумладан ҚҚС – 834 минг сўм, ёрдамчи пудратчига топшириш учун мўлжалланган қурилиш материалларини харид қилди.

 

Бош пудратчи ёрдамчи пудратчи билан 15 млн сўм суммасида, бош пудратчининг материалларини ҳисобга олмаган ҳолда, ёрдамчи пудрат шартномасини тузди. Бош пудратчи ёрдамчи пудратчига 4 166,0 минг сўм (ҚҚСсиз) суммасида қурилиш материалларини берди. Шундан ёрдамчи пудратчи 1 млн сўм суммасида (ҚҚСсиз) фойдаланилмаган материалларни қайтарди. Бош пудратчи ва ёрдамчи пудратчи солиқ солишнинг умумбелгиланган тартибини қўллайди. Бош пудратчи юқорида кўрсатилган операциялар бўйича бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзувларни қайд этди:

 

 

Операциянинг мазмуни

Дебет

Кредит

Сумма (минг сўм)

Ҳужжатли асос

Бош пудратчи томонидан етказиб берувчидан қурилиш материллари харид қилинган, улар кейинчалик ёрдамчи пудратчига берилади

1050

6010

4 166

Шартнома, етказиб берувчидан ҳисобварақ-фактура

Харид қилинган моддий ресурслар бўйича ҚҚС суммаси акс эттирилган

4410

6010

834

Етказиб берувчидан ҳисобварақ-фактура

Моддий ресурсларга тааллуқли бўлган, ҳисобга қабул қилинадиган ҚҚС акс эттирилган

6410

4410

834

Етказиб берувчидан ҳисобварақ-фактура

Қурилиш материалларини ёрдамчи пудратчига бериш акс эттирилган

1070

1050

4 166

Ёрдамчи пудрат шартномаси, топшириш ва қабул қилиш далолатномаси

Ёрдамчи пудратчи бажарган ва топширган, тўловга қабул қилинган қурилиш-монтаж ишларининг қиймати (ҚҚС чегирилган ҳолда) акс эттирилган (бош пудратчининг ёрдамчи пудратчига берган қурилиш материаллари қийматисиз)

2010

6010

12 500

Бажарилган ишлар далолатномаси, маълумотнома-ҳисобварақ-фактура (ёрдамчи пудратчи тақдим этади)

Ёрдамчи пудратчи бажарган ва топширган қурилиш-монтаж ишлари қийматидан ҚҚС суммаси акс эттирилган

4410

6010

2 500

Маълумотнома-ҳисобварақ-фактура (ёрдамчи пудратчи тақдим этади)

Ёрдамчи пудратчи бажарган қурилиш ишларига тааллуқли, ҳисобга қабул қилинадиган ҚҚС акс эттирилган

6410

4410

2 500

Маълумотнома-ҳисобварақ-фактура

Бош пудратчида ёрдамчи пудрат ташкилотига берилган қурилиш материаллари қиймати ҳисобдан чиқарилган (қайтарилган материалларни чегирган ҳолда)

2010

1070

3 166

Бажарилган ишлар далолатномаси (алоҳида сатрда)

Пудратчидан олинган, ёрдамчи пудратчи қайтарган материаллар қиймати акс эттирилган

1060

1070

1 000

Маълумотнома-ҳисобварақ-фактура (алоҳида сатрда)

Бош пудратчи томонидан бажарилган ишлар буюртмачига топширилган (реализация)

4010

9010

83 333

Маълумотнома-ҳисобварақ-фактура (бош пудратчи тақдим этади)

Бош пудратчи томонидан бажарилган ишлар бўйича ҳисоблаб ёзилган ҚҚС суммаси акс эттирилган

4010

6410

16 667

Маълумотнома-ҳисобварақ-фактура (бош пудратчи тақдим этади)

 

Ёрдамчи пудратчи томонидан юқорида кўрсатилган операциялар бўйича бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзувлар қайд этилади:

 

Операциянинг мазмуни

Дебет

Кредит

Сумма (минг сўм)

Ҳужжатли асос

Бош пудратчидан олинган қурилиш материалларининг қиймати акс эттирилган

003

 

4 166

Ёрдамчи пудрат шартномаси, топшириш ва қабул қилиш далолатномаси

Қурилиш давомида ишлатилган қурилиш материалларининг қиймати ҳисобдан чиқарилган

 

003

3 166

Бажарилган ишлар далолатномаси (алоҳида сатрда)

Бош пудратчидан олинган, пудратчига қайтарилган материалларнинг қиймати ҳисобдан чиқарилган

 

003

1 000

Маълумотнома-ҳисобварақ-фактура (алоҳида сатрда)

Бажарилган ва бош пудратчига топширилган, тўловга қабул қилинган қурилиш-монтаж ишлари қиймати (ҚҚС чегирилган ҳолда) акс эттирилган (бош пудратчининг ёрдамчи пудратчига берган қурилиш материалларининг қийматисиз)

4010

9010

12 500

Бажарилган ишлар далолатномаси, маълумотнома-ҳисобварақ-фактура (ёрдамчи пудратчи тақдим этади)

Бажарилган ва бош пудратчига топширилган, қурилиш-монтаж ишлари қийматидан ҚҚС суммаси, қурилиш ишлари қийматидан ҚҚС суммаси акс эттирилган

4010

6410

2 500

Маълумотнома-ҳисобварақ-фактура (ёрдамчи пудратчи тақдим этади)

 

Солиқ солиш мақсадида тушум таркибига киритилади:

 

бош пудратчида – бажарилган қурилиш ишлари реализациясидан 83 333 минг сўм миқдорида тушум;

 

ёрдамчи пудратчида – бажарилган қурилиш ишлари реализациясидан (унга бош пудратчи материаллари қиймати киритилмаган ҳолда) 12 500 минг сўм миқдорида тушум.

 

 

Мазкур мисолга доир назорат саволлари:

 

1) Юқорида келтирилган операциялар бош пудратчи ва ёрдамчи пудратчининг бухгалтерия ҳисобида тўғри акс эттирилганми?

 

2) Мазкур операцияларни тасдиқлаш учун ҳужжатлар рўйхатидан тўғри фойдаланилганми?

 

3) Тегишинча бош пудратчи ва ёрдамчи пудратчи бажарган ишлар реализациясидан тушум тўғри белгиланганми?

 

4) Пудратчи ва ёрдамчи пудратчи учун ҚҚС тўғри ҳисобланганми?

 

Жавоб. Пудратчи ва ёрдамчи пудратчида операцияларни акс эттириш бўйича бухгалтерия проводкалари тўғри акс эттирилган. Бухгалтерия проводкаларига асос сифатида кўрсатилган ҳужжатлар ҳам тўғри берилган. ҚҚС бўйича танқидий мулоҳазалар йўқ.

 

Юқорида кўрсатилган материални бухгалтерлар ёрдамчи пудрат шартномалари бўйича операцияларнинг бухгалтерия ҳисобида фойдаланиши учун тавсия этиш мумкин.

 

Жавобни Ўзбекистон бухгалтерлари ва аудиторлари миллий уюшмасининг экспертлари тайёрладилар.

Прочитано: 5706 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика