Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 37 / Паспорт масалалари

Паспорт. Ҳисобга олиш. Прописка

Шу йил 5 сентябрида «NORMA» газеталари бирлашган таҳририяти Ўзбекистон Республикасининг паспорт тизими билан яқиндан танишишни хоҳловчилар учун ахборот семинарини ташкил этди ва ўтказди. Маърузачилар, ҳуқуқий масалалар бўйича етакчи экспертлар қонун ҳужжатларига асосланган ҳолда биометрик паспорт, фуқароларни Тошкент шаҳри ва вилоятида вақтинча ҳисобга олиш, «Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги Қонун тўғрисида кўпгина қизиқарли маълумотлардан бохабар қилдилар. Семинар иштирокчилари нафақат янги ахборот олишга, балки маърузачи экспертлардан малакали маслаҳатлар, тавсиялар ва ўзларини қизиқтирадиган саволларга жавоб олишга ҳам муваффақ бўлдилар. Уларнинг энг қизиқарлилари билан танишишни таклиф қиламиз.

 

 

Биометрик паспортнинг амал қилиш муддати (10 йил) тугаганидан сўнг қанча вақт ўтганидан кейин уни, жарима тўламасдан, янгисига алмаштириш мумкин?

К.И.

 

– Ўзбекистон Республикасида пас­порт тизими тўғрисидаги низомнинг1 7-бандига мувофиқ амал қилиш муддати тугаганидан кейин паспортни алмаштириш учун сиз 1 ойдан кечиктирмай доимий яшаш жойингиздаги хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига ёки борган мамлакатингиздаги Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасига мурожаат қилишингиз керак.

 

* * *

Биометрик паспортда ёпиштирилган қоғоз – штрих-код ўчиб кетган. Бунинг бирор-бир оқибати бўладими?

И.Котова.

 

– Паспорт эгасига нисбатан мазкур ҳолат бўйича ҳеч қандай оқибатлар юзага келмайди, чунки унинг барча асосий биографик маълумотлари паспортига қайд этилган.

 

* * *

Ҳозир паспортлар биометрик паспортларга алмаштириляпти. Бундай алмаштириш яшаш гувоҳномасига эга бўлган фуқаролар учун ҳам назарда тутиладими?

Т.Демьянова.

 

– Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Рес­публикасида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун яшаш гувоҳномаси билан паспортларни биометрик паспортларга алмаштириш назарда тутилмаган. Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги бўлмаган шахсларининг биометрик ҳаракатланиш ҳужжати тўғрисидаги низомга2 мувофиқ фуқаролиги бўлмаган шахслар учун хорижга чиқиш учун ҳаракатланиш ҳужжати жорий этилган.

 

* * *

Россия паспортига ва Россиядаги пропискага эга бўлганда ЎзР фуқаролигидан қандай қилиб чиқиш мумкин?

В.Б.

 

– Ўзбекистон Республикаси   фуқаролиги билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом3 III (б) бўлимининг 1-бандига кўра, чет элда доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти номига ариза беради. Бунда илтимос қилувчининг аризаси ва зарур ҳужжатларнинг рўйхати Низом II (б) бўлимининг 1-бандида баён этилган талабларга мувофиқ келиши керак, соғлиқнинг ҳолати тўғрисидаги маълумотнома бундан мустасно. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш тўғрисидаги ариза Ўзбекистон Республикаси Президенти номига мазкур мамлакатда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ҳимоя қиладиган Ўзбекистон Республикаси дипломатик ва консуллик ёки бошқа муассасаси орқали берилади. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқишни хоҳловчи шахс яшаётган давлатда дипломатик ваколатхона, консуллик муассасаси бўлмаган тақдирда у Ўзбекистон Республикасининг Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қилади.

«Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонуннинг (2.07.1992 йилдаги 632-XII-сон)
10-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқишига қадар чет давлат фуқаролигига мансублиги тан олинмайди. Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги, мазкур Қонуннинг 21-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони чиққанидан кейин йўқотилади.

 

* * *

Яқинда Қирғизистондан синг­лим меҳмон бўлиб келди. Биз дарҳол вақтинчалик пропискани расмийлаштиришга киришдик. ТИИБ ходимлари барча зарур шаклларни тўлдиришди, уларни тўлдирганлик учун пул олишди, биз паспортларни рўйхатдан ўтказиш учун топшириш дарчасига келганимизда, Қирғизистон фуқаролари қариндошларининг яшаш жойига прописка қилинмайди, меҳмонхонада рўйхатдан ўтиш керак дейишди. Қандай ҳужжат асосида бизга рад жавоби беришди?

Н.Логинова.

 

– Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Респуб­ликасида бўлишлари қоидаларининг4 (бундан кейин – Қоидалар) 3-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлувчи хорижий фуқаролар ўзларини қабул қилувчи ташкилотлар (вазирлик­лар, идоралар, мулкчилик шакл­лари ва фаолият туридан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар, хорижий давлатларнинг доимий ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари, халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари)ни, шунингдек хусусий ишлар бўйича уларни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилган шахсларни хабардор қилган ҳолда, хоҳишларига кўра меҳмонхоналарда ёки бошқа турар жойларда яшайдилар.

Хорижий фуқароларни хусусий ишлар бўйича Ўзбекистон Республикасига так­лиф қилган ва уларга турар жой берган шахслар бу фуқароларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ички ишлар бошқармасининг тегишли бўлимларида ўз вақтида рўйхатдан ўтказилишини таъминлаш чора-тадбирларини кўришга ва уларга белгиланган бўлиш муддатлари тугаши билан Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетишларида кўмаклашишга мажбурдирлар.

Мазкур шахслар томонидан хорижий фуқароларга турар жой, транспорт воситалари берилишига ёки уларга бошқа хил хизматлар кўрсатилишига, агар бу Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги ва мазкур Қоидаларнинг бузилишига олиб келиши аниқ бўлса, йўл қўйилмайди.

Қоидалар бузилган тақдирда сиз Тошкент шаҳри ИИББ ёки Ўзбекистон Республикаси ИИВга ариза билан мурожаат қилишга ҳақлисиз.

 

* * *

 Россиядаги доимий яшаш жойига қайд этилгандан кейин Ўзбекистонда қанча кун туриш мумкин? 3 кун деб эшитган эдим, паспортчи эса 10–15 кун дейди.

Надежда Георгиевна.

 

– Ўзбекистон Республикасидан ташқарида доимий яшаш учун ҳисобдан ўтгандан кейин сиз республика ҳудудида 5 кун мобайнида туришингиз мумкин, байрам ва дам олиш кунлари бундан мустасно. Республика ҳудудида бундан кўпроқ вақт турилган тақдирда сиз ҳудудида яшаётган милиция таянч пунктидаги профилактика инспекторига мурожаат қилишингиз ва вақтинчалик ҳисобга туришингиз керак.

Бунинг учун сиз Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида йўриқномага5 мувофиқ профилактика инспекторига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишингиз керак:

ЎзР ИИВ тасдиқлаган шаклда ариза;

паспорт;

контракт бўйича ҳарбий хизматчининг ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

16 ёшга тўлмаган шахслар учун – туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва 35 х 45 мм ўлчамли иккита фотосурат;

мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ турар жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги);

турар жой учун ҳужжатларнинг нусхалари;

ҳисобга олиш учун давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

 

* * *

Корхонада хизмат автобуси бор, у ходимларни ишга олиб келади ва уйга олиб бориб қўяди. Ходимлар Тошкент вилоятида яшашади. Ушбу ходимлар Тошкент шаҳрида вақтинчалик пропискада бўлишлари керакми?

КБ инспектори.

 

– Тошкент шаҳрига бошқа шаҳарлардан меҳнат фаолияти билан шуғулланиш учун келадиган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида низомга6 мувофиқ ҳисоб даврида ишлаш ҳуқуқига эгалар.

Ҳисобга туриш учун фуқаро ўзи вақтинча туришни мўлжаллаётган жойдаги профилактика инспекторига мурожаат этиб, қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ИИВ томонидан белгиланган шакл бўйича ариза;

паспорт;

контракт бўйича ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

16 ёшга тўлмаган шахслар учун – туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва 35 х 45 мм ўлчамли иккита фотосурат;

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги);

турар жой учун ҳужжатларнинг нусхалари;

ҳисобга олинганлик учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

 

* * *

Агар ходимнинг яшаш жойи бўйича вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати тугаса, у билан меҳнат шартномасини бекор қилиш керакми?

КБ инспектори.

 

– Ишлаш учун бошқа шаҳарлардан Тошкент шаҳрига келган фуқаролар ушбу ҳуқуққа эга бўлиш учун ҳисобга туришлари керак.

Ўзбекистон   Республикаси    фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида йўриқномага кўра ҳисобга қўйилган фуқароларга ҳисоб даврида меҳнат фаолияти билан шуғулланишга рухсат берилган.

Тошкент шаҳри ва вилоятида яшаш жойи бўйича ҳисобга олиш муддати тугагач, сиз ходимни ҳисобни узайтиришга мажбур қилишингиз керак, у бош тортган тақдирда у билан меҳнат шартномасини бекор қилиш керак, акс ҳолда корхона раҳбарияти амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортилади.

 

* * *

Ходимни топилмалар бўлимининг паспорт йўқолганлиги тўғрисидаги маълумотномасига асосан ишга қабул қилса бўладими?

А.Р.

 

– Топилмалар бўлимининг маълумотномаси шахсни тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланмайди. «Ўзбекистон Респуб­ликасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддасига кўра фуқаронинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат пас­портдир.

 

* * *

Агар паспорт эгасининг мазкур ҳужжати шикастланган бўлса, унда фамилияси, исми, фотосурати ва бошқа маълумотлар ёмон ҳолда ва ноаниқ кўринса, ходимни ишга қабул қилиш мумкинми?

Р.Азизова.

 

– Шикастланган паспорт ҳақиқий деб ҳисобланмайди, шу боис фуқаро янги паспорт олиши керак, акс ҳолда у маъмурий жавобгарликка тортилади. Бундай шахслар ишга қабул қилинмайди.

 

* * *

ТМБ олишга ишончнома ёзилади, унда ишончнома эгасининг паспорт маълумотлари кўрсатилади. Марҳамат қилиб айтсангиз, ҳозир ишончномани биометрик паспорт бўйича қандай тўлдириш керак? Паспорт маълумотлари лотин шрифтида, қолган ҳаммаси бошқа тилларда бўлса?

Бухгалтер.

 

– Товар-моддий бойликларни олишга ишончномани тўлдириш чоғида унинг эгасининг маълумотлари биометрик паспортда кўрсатилган маълумотларга асосан, лотин шрифтида тўлдирилади.

 

1Президентнинг 5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон Фармонига 1-илова.

2Президентнинг 5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон Фармонига 2-илова.

3Президентнинг 20.11.1992 йилдаги ПФ-500-сон Фармони билан тасдиқланган.

4ВМнинг 21.11.1996 йилдаги 408-сон қарорига 2-илова.

5Ички ишлар вазирининг АВ томонидан 21.05.2012 йилда 2366-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

6ВМнинг 16.02.2012 йилдаги 41-сон қарорига 1-илова.

Прочитано: 79450 раз(а)

Комментарии к статье (204)

2014-07-29 15:24:08, Гость_:
Ассалому алйекум! Мен Тошкент шахрида доимий руйхатда тураман. Сирдарё вилояти, Гулистон шахрига катнаб ишлайман. Баъзида (навбатчиликда) ишхонада коламан. Мен Гулистон шахрида вактинча руйхатдан утишим зарурми?
У.Каримов.
2014-07-29 16:55:15, ведущий эксперт-юрист Ходжаахмедов Санжар:
Гость_
Ассалому алйекум! Мен Тошкент шахрида доимий руйхатда тураман. Сирдарё вилояти, Гулистон шахрига катнаб ишлайман. Баъзида (навбатчиликда) ишхонада коламан. Мен Гулистон шахрида вактинча руйхатдан утишим зарурми?
У.Каримов.
"Узбекистон Республикасида паспорт тизими тугрисидаги" Низомга кура Узбекистон Республикаси худудидаги бир жойдан иккинчи жойга вактинча яшаш учун келган Узбекистон Республикаси фукаролари вактинча кайд этилиши лозим.Уч кундан олти ойгача даврдаги кайд этиш фукарони дойимий истикомат жойидан руйратдан чикармасдан амалга оширилади.Юкоридагилардан келиб чикиб Сиз Гулистонда 3кун давргача истикомат килмасаниз,у ерда вактинча кайд этилишингизни зарурати йук.
2014-09-03 10:13:26, Гость_феруза:
Ассалому алайкум мен Тошкент вилоятида истиқомат қиламан. Мен Тошкент шахридан ўз номимга уй жой сотиб олмоқчи эдим. Бироқ менга шаҳардан уй жой олиб бўлмаслигини олган тақдиримда хам мени номимга ррасмийлаштирмаслигини умуман олганда мени шаҳар пропискасига кўймаслиги тўғрисида огохлантиришди. Шу тўғрими шу хақида батафсил маълумот олмоқчи эдим
2014-09-03 11:20:01, Гость_севара:
Мен олиднги С.Рахимов тумани яъни хозирги олмазор туманида туғилганман. Кейинроқ 4 ёшимда Тошкент вилоятидан уй олиб кучиб келганмиз. 19 ёшимда шу вилоятга турмушга чикдим. Хозир 27 ёшдаман ва Тошкент шахридан иш қидирвомман. Мендан Тошкент шахрида яшаш тўғрисида прописка сўрашвотти. Мен кайтиб ўзим тғилган яъни бувим турган Тошкент шахри Олмазор туманига пропискага киришим мумкинми.
2014-09-03 20:11:04, Гость_Санжар Ходжаахмедов, Юрист-эксперт :
Гость_феруза
Ассалому алайкум мен Тошкент вилоятида истиқомат қиламан. Мен Тошкент шахридан ўз номимга уй жой сотиб олмоқчи эдим. Бироқ менга шаҳардан уй жой олиб бўлмаслигини олган тақдиримда хам мени номимга ррасмийлаштирмаслигини умуман олганда мени шаҳар пропискасига кўймаслиги тўғрисида огохлантиришди. Шу тўғрими шу хақида батафсил маълумот олмоқчи эдим
   Ассалому алайкум "Гость_Феруза"!  Тошкент шахрида олди-сотди битимларини нотариал тасдиклаш ва давлат руйхатидан утказиш куйидаги холларда амалга оширилади:
-агар сотиб олувчи томон Тошкент шахрида доимий пропискага эга булса;
-Тошкент шахрида камида 3 йил доимий яшаб турган булса.
    Фукароларни доимий прописка килиш"Тошкент  шахри ва Тошкент вилоятида доимий прописка килиниши лозим булган шахслар Узбекистон Республикаси фукароларининг руйхати тугрисида"ги Узбекистон  Республикаси Конунига мувофик амалга оширилади.Агар сиз ушбу руйхатда назарда тутилган шахслар тоифасига кирсангизгина Тошкент шахрида доимий руйхатдан утишингиз                     мумкин(http://www.lex.uz/image/favicon.gif)
2014-09-03 20:49:48, Гость_Санжар Ходжаахмедов, Юрист-эксперт :
Гость_севара
Мен олиднги С.Рахимов тумани яъни хозирги олмазор туманида туғилганман. Кейинроқ 4 ёшимда Тошкент вилоятидан уй олиб кучиб келганмиз. 19 ёшимда шу вилоятга турмушга чикдим. Хозир 27 ёшдаман ва Тошкент шахридан иш қидирвомман. Мендан Тошкент шахрида яшаш тўғрисида прописка сўрашвотти. Мен кайтиб ўзим тғилган яъни бувим турган Тошкент шахри Олмазор туманига пропискага киришим мумкинми.
Хурматли "Гость Севара"! "Тошкент шахри ва Тошкент вилоятида доимий прописка килиниши лозим булган шахслар-Узбекистон Республикаси фукаролари тоифалариннг Руйхати" 2-бандига мувофик кариндошлар- узларининг тугри шажара буйича биринчи ва иккинчи даражадаги кариндошлари доимий пропискакилинган уй майдонига доимий прописка килинади.Яъни айнан  сизнинг холингизда неваралар бобо ва бувиларининг уй-жой майдонига прописка килинади.
2014-09-04 09:19:39, Гость_кенжаев:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!
2014-09-09 21:35:30, Гость_Ойбек:
Бир оғайним ҳозирги кунда Россияда ишлаяпти. Аммо унинг паспорти ҳалигача амалдаги эски паспорт(биометрик паспорт эмас). Хозир унинг ишлари яхши. Бироз пул ишлаб келай деяпти. Айтингизларчи, у оғайним 2015 йилда хам Россияда ишлаб юрса бўладими? Ёки Ўзбекистонга келиб паспортини алмаштириб кетишга мажбурми? Агар хозирча кела олмаса бунга жарима ёки бирор қатиий жазо чораси борми?
2014-09-15 13:25:38, Гость_:
Ассалому алайкум. Ман Тошкент вилояти, Чиноз туманида доимий рўйхатдан ўтганман, лекин Тошкент шахрида ишлайман. Манга вақтинча прописка керак бўладими ёки йукми?
2014-10-03 23:33:52, Гость_Сарвиноз:
Ассалому алайкум!
Мен Фаргона вилоятиданман ва пропискам Фаргона вилоятига куйилган. Турмуш уртогим Тошкент вилоятида ишлаганлари сабабли узимизга Тошкентдан уй олмокчимиз, лекин пропискамиз йук. Бу муаммони кандий тугри ечиш мумкун? Илтимос маслахат беринг. Олдиндан рахмат!
2014-10-21 17:13:43, Гость_Бабур:
Салом. Мен хозирда Тошкент шахрида доимий руйхатда тураман, лекин Тожикистон фукаросиман, Тожикистон Республикасида ота-онам хадя килиб берган автомашинани Узбекистон Республикаси худудига олиб киришга рухсат борми, кандай имтиез ва туловлар бор, жавобингиз учун олдиндан рахмат.
2014-11-07 13:11:52, Гость_Мубина:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!
2014-11-20 04:00:40, Гость_жамшид:
ассалому алайкум!Мен Тошкент шаҳридаги олийгоҳлардан бирининг талабасиман талабалар уйида турар жой етишмаганлиги боис Олмазор туманида дўстимга қарашли уйда истиқомат қилмоқдаман. Тошкент шаҳридаги дўстимни уйида вақтинчалик рўйхатдан ўтишим учун нималарни амалга оширишим керак ва буни тартиби қайси қонун ёки бошқа ҳужжатлар билан белгиланган. жавоб учун олдиндан рахмат.
2014-11-20 21:22:23, ведущий эксперт-юрист Ходжаахмедов Санжар:
Гость_жамшид
ассалому алайкум!Мен Тошкент шаҳридаги олийгоҳлардан бирининг талабасиман талабалар уйида турар жой етишмаганлиги боис Олмазор туманида дўстимга қарашли уйда истиқомат қилмоқдаман. Тошкент шаҳридаги дўстимни уйида вақтинчалик рўйхатдан ўтишим учун нималарни амалга оширишим керак ва буни тартиби қайси қонун ёки бошқа ҳужжатлар билан белгиланган. жавоб учун олдиндан рахмат.
   Ассалому алайкум "Гость_жамшид"! Уз саволингизга жавобни куйидаги манзилдан топасиз: http://vopros.norma.uz/question/2284
2014-12-25 22:36:00, Гость_Жамол:
Ассалому алайкум!
Мен ва онам Хоразм вилоятида пропискада эдик. Опам Тошкент шахрида номида уйи бор ва шу уйда доимий пропискада. Саволим "Тошкент шахри ва Тошкент вилоятида доимий прописка килиниши лозим булган шахслар-Узбекистон Республикаси фукаролари тоифалариннг Руйхати" 2-бандига мувофик опамнинг уйига мен ва онам доимий пропискага кириш учун паспорт столга мурожаат килдик. Улар онамни пропискага киритишиб мени пропискага киритишмади. Бу кайси тартиб асосида амалга оширилганини тушунтириб берсангиз. Жавобингиз учун олдиндан рахмат.
2015-03-02 06:12:06, Гость_:
Ассалому алайкум! Мен Самарканд вилоятида доимий руйхаида тураман.Жорий йилнинг Январ ойидан бошлаб Тошкент шахрида турмуш уртогим билан бирга ижарага уй олиб яшай бошладик.Шу орада мен уй якинидаги нодавлат таълим марказига ишга кирмокчи булиб бордим.Маркпз бошлиги мени аввал синов муддатига куйишини айтди ва январь ойила мен тулик дарс кузатдим.Февраль ойида эса синов гурухи беришди ва мартдан доимий ишга олинишимни таъкидлашди.Февраль ойининг якунида мапказни текширув босли ва мени паспортимни олиб куйишди.Кейинчалик паспотр столига чакиришди.У ерга борганимда менга маъмурий жавобгарликка тортилиб энг кам иш хаккининг 1баробаридан 5 баробаригача жаримага тортилишим мумкунлиги айтиб утилди.Мен ушбу конундан хабардор эмаслигим, хамда хали марказда доимий ишга олинмаганлигим, ва хпли маош олмаганлигимни хисобга олганда ушбу жаримани кайси микдорини тулашим мумкин?
2015-03-03 23:44:33, ведущий эксперт-юрист Ходжаахмедов Санжар:
Гость_
Ассалому алайкум! Мен Самарканд вилоятида доимий руйхаида тураман.Жорий йилнинг Январ ойидан бошлаб Тошкент шахрида турмуш уртогим билан бирга ижарага уй олиб яшай бошладик.Шу орада мен уй якинидаги нодавлат таълим марказига ишга кирмокчи булиб бордим.Маркпз бошлиги мени аввал синов муддатига куйишини айтди ва январь ойила мен тулик дарс кузатдим.Февраль ойида эса синов гурухи беришди ва мартдан доимий ишга олинишимни таъкидлашди.Февраль ойининг якунида мапказни текширув босли ва мени паспортимни олиб куйишди.Кейинчалик паспотр столига чакиришди.У ерга борганимда менга маъмурий жавобгарликка тортилиб энг кам иш хаккининг 1баробаридан 5 баробаригача жаримага тортилишим мумкунлиги айтиб утилди.Мен ушбу конундан хабардор эмаслигим, хамда хали марказда доимий ишга олинмаганлигим, ва хпли маош олмаганлигимни хисобга олганда ушбу жаримани кайси микдорини тулашим мумкин?
  Ассалому алайкум "Гость_"! Уз саволингизга жавобни куйидаги манзилдан топасиз:
http://vopros.norma.uz/question/group/105
2015-03-04 16:23:07, ведущий эксперт-юрист Ходжаахмедов Санжар:
Гость_Жамол
Ассалому алайкум!
Мен ва онам Хоразм вилоятида пропискада эдик. Опам Тошкент шахрида номида уйи бор ва шу уйда доимий пропискада. Саволим "Тошкент шахри ва Тошкент вилоятида доимий прописка килиниши лозим булган шахслар-Узбекистон Республикаси фукаролари тоифалариннг Руйхати" 2-бандига мувофик опамнинг уйига мен ва онам доимий пропискага кириш учун паспорт столга мурожаат килдик. Улар онамни пропискага киритишиб мени пропискага киритишмади. Бу кайси тартиб асосида амалга оширилганини тушунтириб берсангиз. Жавобингиз учун олдиндан рахмат.
Ассалому алайкум "Гость_Жамол"! Уз саволингизга жавобни куйидаги манзилдан топасиз:
http://vopros.norma.uz/question/group/105
2015-03-17 03:08:29, Гость_:
мен хозирда Россиядаман,паспортимни муддати тугаган,1ойдан утди,сабаби юкотгандим,бунга кандай чора курилади?
2015-03-17 15:03:25, Гость_светлана:
Добрый день! Прошу Вас конкретно сказать, нужен ли гражданам Узбекистана, вьезжающим в РФ по биометрическому паспорту. стикер ОВиР? Спасибо

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика