Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 37 / Бизнинг маслаҳатлар

Чиқиндиларни сотишдан тушумга қанча солиқ солинади

Ташкилотимиз Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтказилган бўлиб, Навоий вилояти ҳудудидаги иссиқхона ва ишлаб чиқариш цехининг кадастр ҳужжатлари бизнинг ташкилот номига расмийлаштирилган. Ушбу ҳудудда мавжуд бўлган истеъмолга яроқсиз темир-терсаклар ва чиқиндиларни йиғиб, уларни тегишли ташкилотга топшириш натижасида ташкилот ҳисобрақамига пул маблағлари келиб тушди. Шу муносабат билан қуйидаги саволларимизга жавоб берсангиз.

Ушбу тушумдан ЯСТ тўлаймизми?

Ушбу пул тушуми бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?

 

– Солиқ кодексининг 355-моддасида ягона солиқ тўловининг солиқ солиш объекти ялпи тушум ҳисобланиши ва солиқ солиш мақсадида ялпи тушум таркибига қуйидагилар киритилиши белгилаб қўйилган:

1) товарларни (ишларни, хизматларни) қўшилган қиймат солиғини чегирган ҳолда (қўшилган қиймат солиғи тўлашга ўтган солиқ тўловчилар учун) реализация қилишдан тушган тушум;

2) Солиқ кодексининг 132-моддасида назарда тутилган бошқа даромадлар.

Шу жумладан Солиқ кодексининг 132-моддасида бошқа даромадларга товарларни (ишларни, хизматларни) ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан боғлиқ бўлмаган операциялардан олинадиган даромадлар киритилган.

Демак, истеъмолга яроқсиз темир-терсаклар ва чиқиндиларни йиғиб, тегишли ташкилотга топширишдан олинган даромаддан ташкилотга асосий (соҳа) фаолият тури учун белгиланган ягона солиқ тўлови ставкалари бўйича солиқ солиниши керак бўлади.

 

Ушбу пул тушумлари бухгалтерия проводкаларида қуйидагича акс эттирилади:

Т/р

Хўжалик операциясининг мазмуни

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

дебет

кредит

1

Темир-терсаклардан тушган тушум

4010

9390

2

Тушган тушумни даромадга киритиш

9390

9020

3

Ҳисобот даврининг охирида асосий фаолиятдан тушган бошқа даромадларни ҳисобга олувчи счётларнинг ёпилиши

9020

9910

 

 

Прочитано: 2306 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика