Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 37 / Бизнинг маслаҳатлар

Икки ой ишлаган ходимдан қанча солиқ олинади

Корхонада ходим 2013 йилнинг январь–июнь ойлари давомида 2 ой ишлаб, шунга мос равишда май–июнь ойлари учун 1 239 026 (652 119 + 586 907) сўм миқдорида ойлик иш ҳақи олган. Ушбу вазиятда ходимнинг даромад солиғи қайси шкалада ушланиши керак?

 

– Солиқ кодексининг 186-моддасида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш учун солиқ ставкасини қўллаш мақсадида энг кам иш ҳақи миқдори йил бошидан ортиб борувчи якун бўйича (йил бошидан тегишли даврнинг ҳар бир ойи учун энг кам иш ҳақи миқдорларининг суммаси) ҳисобга олиниши назарда тутилган.

Демак, бу вазиятда сиз даромад солиғини 6 ой учун ортиб борувчи шкалада ҳисоблашингиз керак бўлади (ушбу мисолда имтиёзлар қўлланилиши назарда тутилмаган), яъни январь–июнь ойлари учун энг кам иш ҳақи миқдори 477 540 (79 590 х 6) сўмни ташкил этади.

 

Солиқ солинадиган
даромад

Солиқ ставкаси

Шкала бўйича солиқ солинадиган даромад

Ушланиши керак бўлган даромад солиғи
суммаси

Энг кам иш ҳақининг 5 бараваригача миқдорда

Даромад суммасининг
8 фоизи

2 387 700
(477 540 х 5) сўм

99 122,08
(1 239 026 х 8%) сўм

Энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан (+1 сўм) 10 бараваригача миқдорда

Энг кам иш ҳақи миқдорининг 5 бараваридан ошадиган сумманинг 16 фоизи

 

 

 

Демак, сизнинг вазиятда солиқ солинаётган даромад суммаси шкаланинг энг қуйи қисмидан ортмаганлиги сабабли ушбу суммадан 8 фоиз миқдорида даромад солиғи ушланиб қолиниши лозим бўлади.

 

Прочитано: 2697 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика