Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 37 / Паспорт масалалари

Паспорт. Ҳисобга олиш. Прописка

Шу йил 5 сентябрида «NORMA» газеталари бирлашган таҳририяти Ўзбекистон Республикасининг паспорт тизими билан яқиндан танишишни хоҳловчилар учун ахборот семинарини ташкил этди ва ўтказди. Маърузачилар, ҳуқуқий масалалар бўйича етакчи экспертлар қонун ҳужжатларига асосланган ҳолда биометрик паспорт, фуқароларни Тошкент шаҳри ва вилоятида вақтинча ҳисобга олиш, «Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги Қонун тўғрисида кўпгина қизиқарли маълумотлардан бохабар қилдилар. Семинар иштирокчилари нафақат янги ахборот олишга, балки маърузачи экспертлардан малакали маслаҳатлар, тавсиялар ва ўзларини қизиқтирадиган саволларга жавоб олишга ҳам муваффақ бўлдилар. Уларнинг энг қизиқарлилари билан танишишни таклиф қиламиз.

 

 

Биометрик паспортнинг амал қилиш муддати (10 йил) тугаганидан сўнг қанча вақт ўтганидан кейин уни, жарима тўламасдан, янгисига алмаштириш мумкин?

К.И.

 

– Ўзбекистон Республикасида пас­порт тизими тўғрисидаги низомнинг1 7-бандига мувофиқ амал қилиш муддати тугаганидан кейин паспортни алмаштириш учун сиз 1 ойдан кечиктирмай доимий яшаш жойингиздаги хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига ёки борган мамлакатингиздаги Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасига мурожаат қилишингиз керак.

 

* * *

Биометрик паспортда ёпиштирилган қоғоз – штрих-код ўчиб кетган. Бунинг бирор-бир оқибати бўладими?

И.Котова.

 

– Паспорт эгасига нисбатан мазкур ҳолат бўйича ҳеч қандай оқибатлар юзага келмайди, чунки унинг барча асосий биографик маълумотлари паспортига қайд этилган.

 

* * *

Ҳозир паспортлар биометрик паспортларга алмаштириляпти. Бундай алмаштириш яшаш гувоҳномасига эга бўлган фуқаролар учун ҳам назарда тутиладими?

Т.Демьянова.

 

– Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Рес­публикасида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун яшаш гувоҳномаси билан паспортларни биометрик паспортларга алмаштириш назарда тутилмаган. Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги бўлмаган шахсларининг биометрик ҳаракатланиш ҳужжати тўғрисидаги низомга2 мувофиқ фуқаролиги бўлмаган шахслар учун хорижга чиқиш учун ҳаракатланиш ҳужжати жорий этилган.

 

* * *

Россия паспортига ва Россиядаги пропискага эга бўлганда ЎзР фуқаролигидан қандай қилиб чиқиш мумкин?

В.Б.

 

– Ўзбекистон Республикаси   фуқаролиги билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом3 III (б) бўлимининг 1-бандига кўра, чет элда доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти номига ариза беради. Бунда илтимос қилувчининг аризаси ва зарур ҳужжатларнинг рўйхати Низом II (б) бўлимининг 1-бандида баён этилган талабларга мувофиқ келиши керак, соғлиқнинг ҳолати тўғрисидаги маълумотнома бундан мустасно. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш тўғрисидаги ариза Ўзбекистон Республикаси Президенти номига мазкур мамлакатда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ҳимоя қиладиган Ўзбекистон Республикаси дипломатик ва консуллик ёки бошқа муассасаси орқали берилади. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқишни хоҳловчи шахс яшаётган давлатда дипломатик ваколатхона, консуллик муассасаси бўлмаган тақдирда у Ўзбекистон Республикасининг Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қилади.

«Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонуннинг (2.07.1992 йилдаги 632-XII-сон)
10-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқишига қадар чет давлат фуқаролигига мансублиги тан олинмайди. Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги, мазкур Қонуннинг 21-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони чиққанидан кейин йўқотилади.

 

* * *

Яқинда Қирғизистондан синг­лим меҳмон бўлиб келди. Биз дарҳол вақтинчалик пропискани расмийлаштиришга киришдик. ТИИБ ходимлари барча зарур шаклларни тўлдиришди, уларни тўлдирганлик учун пул олишди, биз паспортларни рўйхатдан ўтказиш учун топшириш дарчасига келганимизда, Қирғизистон фуқаролари қариндошларининг яшаш жойига прописка қилинмайди, меҳмонхонада рўйхатдан ўтиш керак дейишди. Қандай ҳужжат асосида бизга рад жавоби беришди?

Н.Логинова.

 

– Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Респуб­ликасида бўлишлари қоидаларининг4 (бундан кейин – Қоидалар) 3-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлувчи хорижий фуқаролар ўзларини қабул қилувчи ташкилотлар (вазирлик­лар, идоралар, мулкчилик шакл­лари ва фаолият туридан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар, хорижий давлатларнинг доимий ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари, халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари)ни, шунингдек хусусий ишлар бўйича уларни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилган шахсларни хабардор қилган ҳолда, хоҳишларига кўра меҳмонхоналарда ёки бошқа турар жойларда яшайдилар.

Хорижий фуқароларни хусусий ишлар бўйича Ўзбекистон Республикасига так­лиф қилган ва уларга турар жой берган шахслар бу фуқароларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ички ишлар бошқармасининг тегишли бўлимларида ўз вақтида рўйхатдан ўтказилишини таъминлаш чора-тадбирларини кўришга ва уларга белгиланган бўлиш муддатлари тугаши билан Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетишларида кўмаклашишга мажбурдирлар.

Мазкур шахслар томонидан хорижий фуқароларга турар жой, транспорт воситалари берилишига ёки уларга бошқа хил хизматлар кўрсатилишига, агар бу Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги ва мазкур Қоидаларнинг бузилишига олиб келиши аниқ бўлса, йўл қўйилмайди.

Қоидалар бузилган тақдирда сиз Тошкент шаҳри ИИББ ёки Ўзбекистон Республикаси ИИВга ариза билан мурожаат қилишга ҳақлисиз.

 

* * *

 Россиядаги доимий яшаш жойига қайд этилгандан кейин Ўзбекистонда қанча кун туриш мумкин? 3 кун деб эшитган эдим, паспортчи эса 10–15 кун дейди.

Надежда Георгиевна.

 

– Ўзбекистон Республикасидан ташқарида доимий яшаш учун ҳисобдан ўтгандан кейин сиз республика ҳудудида 5 кун мобайнида туришингиз мумкин, байрам ва дам олиш кунлари бундан мустасно. Республика ҳудудида бундан кўпроқ вақт турилган тақдирда сиз ҳудудида яшаётган милиция таянч пунктидаги профилактика инспекторига мурожаат қилишингиз ва вақтинчалик ҳисобга туришингиз керак.

Бунинг учун сиз Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида йўриқномага5 мувофиқ профилактика инспекторига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишингиз керак:

ЎзР ИИВ тасдиқлаган шаклда ариза;

паспорт;

контракт бўйича ҳарбий хизматчининг ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

16 ёшга тўлмаган шахслар учун – туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва 35 х 45 мм ўлчамли иккита фотосурат;

мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ турар жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги);

турар жой учун ҳужжатларнинг нусхалари;

ҳисобга олиш учун давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

 

* * *

Корхонада хизмат автобуси бор, у ходимларни ишга олиб келади ва уйга олиб бориб қўяди. Ходимлар Тошкент вилоятида яшашади. Ушбу ходимлар Тошкент шаҳрида вақтинчалик пропискада бўлишлари керакми?

КБ инспектори.

 

– Тошкент шаҳрига бошқа шаҳарлардан меҳнат фаолияти билан шуғулланиш учун келадиган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида низомга6 мувофиқ ҳисоб даврида ишлаш ҳуқуқига эгалар.

Ҳисобга туриш учун фуқаро ўзи вақтинча туришни мўлжаллаётган жойдаги профилактика инспекторига мурожаат этиб, қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ИИВ томонидан белгиланган шакл бўйича ариза;

паспорт;

контракт бўйича ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

16 ёшга тўлмаган шахслар учун – туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва 35 х 45 мм ўлчамли иккита фотосурат;

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги);

турар жой учун ҳужжатларнинг нусхалари;

ҳисобга олинганлик учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

 

* * *

Агар ходимнинг яшаш жойи бўйича вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати тугаса, у билан меҳнат шартномасини бекор қилиш керакми?

КБ инспектори.

 

– Ишлаш учун бошқа шаҳарлардан Тошкент шаҳрига келган фуқаролар ушбу ҳуқуққа эга бўлиш учун ҳисобга туришлари керак.

Ўзбекистон   Республикаси    фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида йўриқномага кўра ҳисобга қўйилган фуқароларга ҳисоб даврида меҳнат фаолияти билан шуғулланишга рухсат берилган.

Тошкент шаҳри ва вилоятида яшаш жойи бўйича ҳисобга олиш муддати тугагач, сиз ходимни ҳисобни узайтиришга мажбур қилишингиз керак, у бош тортган тақдирда у билан меҳнат шартномасини бекор қилиш керак, акс ҳолда корхона раҳбарияти амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортилади.

 

* * *

Ходимни топилмалар бўлимининг паспорт йўқолганлиги тўғрисидаги маълумотномасига асосан ишга қабул қилса бўладими?

А.Р.

 

– Топилмалар бўлимининг маълумотномаси шахсни тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланмайди. «Ўзбекистон Респуб­ликасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддасига кўра фуқаронинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат пас­портдир.

 

* * *

Агар паспорт эгасининг мазкур ҳужжати шикастланган бўлса, унда фамилияси, исми, фотосурати ва бошқа маълумотлар ёмон ҳолда ва ноаниқ кўринса, ходимни ишга қабул қилиш мумкинми?

Р.Азизова.

 

– Шикастланган паспорт ҳақиқий деб ҳисобланмайди, шу боис фуқаро янги паспорт олиши керак, акс ҳолда у маъмурий жавобгарликка тортилади. Бундай шахслар ишга қабул қилинмайди.

 

* * *

ТМБ олишга ишончнома ёзилади, унда ишончнома эгасининг паспорт маълумотлари кўрсатилади. Марҳамат қилиб айтсангиз, ҳозир ишончномани биометрик паспорт бўйича қандай тўлдириш керак? Паспорт маълумотлари лотин шрифтида, қолган ҳаммаси бошқа тилларда бўлса?

Бухгалтер.

 

– Товар-моддий бойликларни олишга ишончномани тўлдириш чоғида унинг эгасининг маълумотлари биометрик паспортда кўрсатилган маълумотларга асосан, лотин шрифтида тўлдирилади.

 

1Президентнинг 5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон Фармонига 1-илова.

2Президентнинг 5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон Фармонига 2-илова.

3Президентнинг 20.11.1992 йилдаги ПФ-500-сон Фармони билан тасдиқланган.

4ВМнинг 21.11.1996 йилдаги 408-сон қарорига 2-илова.

5Ички ишлар вазирининг АВ томонидан 21.05.2012 йилда 2366-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

6ВМнинг 16.02.2012 йилдаги 41-сон қарорига 1-илова.

Прочитано: 174045 раз(а)

Комментарии к статье (223)

Ошибка: Xbb_Tags_Quote не найден.
2016-03-17 13:14:03, Гость_afruz:
Salom men Toshkent shahriga ishga kirmoqchidim mendan vaqtinchalik propiska so'radi ishga kirmoqchi bo'lgan joyim  yashayotgan uy joyimi ijara shartnoma qilib pasport stolga bordim ular davlat tashkilotida ishlayotganlarni vaqtinchalik propiska qilarkan endi ishga kirmoqchi bo'lganlaga vaqtinchalik propiska berilmaydimi?
2016-03-29 12:18:58, Гость_:
Ассалому алайкум,  мен Россия фукороси Ўбекистонда Наманган областида яшайман, Тошкентга вактинча пропискага куйишим мумкинми?
2016-03-30 09:32:08, Гость_:
Гость_afruz
Salom men Toshkent shahriga ishga kirmoqchidim mendan vaqtinchalik propiska so'radi ishga kirmoqchi bo'lgan joyim yashayotgan uy joyimi ijara shartnoma qilib pasport stolga bordim ular davlat tashkilotida ishlayotganlarni vaqtinchalik propiska qilarkan endi ishga kirmoqchi bo'lganlaga vaqtinchalik propiska berilmaydimi?
Bank hodimlarini ham vaqtinchalik propiskaga qo'yishmayapti. Hamma kerakli xujjatlar bor. Faqat bankda ishlaganim uchun xujjatlarimni olishmadi. Mana shu xolat qanchalik qonuniy. Iltimos tushuntirish bering.
2016-04-12 10:35:59, Гость_Алишер:
Ассалому Алейкум Санжар Ходжаахмедов!
 
Сизга ман учун мухим 2-саволим бор:
1.Бошка щахарда (3 кундан ортик) вактинчалик руйхатга(временная прописка) туриш учун КАЙСИ ХУЖЖАТГА мухр(печать) урилади?
2.Доимий яшаш жойимда руйхатдан чикищим шартми?
 
Жавобингиз учун олдиндан рахмат!
2016-04-12 12:26:58, Гость_Едгор:
Доимий яшаш жойим ва ишлаш жойим Тошкент шахрида. Корхонамиз томонидан  10-15 кун атрофида Республикамизнинг турли вилоятларига хизмат сафарига жунатишади. Яъни, масалан 10 кун Сирдарёда, сунгра кейинги 15 кун Самаркандда ва шунингдек бошка вилоятларда ишлаймиз. Хизмат сафари вактида баъзи жойларда корхонамизга тегишли булган хизмат хонодонлар(квартиралар)ига, баъзи вилоятларда мехмонхоналарга, баъзан эса хизмат сафарига юборилган уша корхонага тегишли ётокхоналарга жойлашамиз.
Саволим шундан иборатки:
1) Мен хар сафар корхонамиз томонидан хизмат сафарига борган жойимда вактинчалик руйхатдан утишим шартми? Яъни 6 ой ичида турли жойларда буламан, шу сабаб бир неча вилоятда ёки шахарда бир вактнинг узида вактинчалик руйхатдан утишимга тугри келмокда.  Вактимнинг куп кисмини руйхатга туриш учун хужжатларни расмийлаштиришга йукотаман.
2) Агар вактинчалик руйхатдан утишим шарт булса, демак мен хар сафар паспортимга вактинчалик руйхатдан утганлигим тугрисида мухр бостиришим зарурми? Паспорт сахифалари жуда тез тулиб колмайдими?
3) Агра бир вилоятда вактинчалик руйхатда турсам, иккинчи вилоятга вактинчалик руйхатдан утиш учун аввалги вактинчалик руйхатдан чикиб кетишим керакми? Вактинчалик руйхатдан утказилсам, олти ойдан сунг руйхатдан кандай чикиб кетаман?  Тошкент шахрида жойлашган доимий яшаш жойимдаги руйхатга олиш тизимида кейинчалик муаммолар тугилмайдими?
2016-04-12 14:51:24, Кожахметов Сакен Советбекович:
Гость_Алишер
Ассалому Алейкум Санжар Ходжаахмедов!
Сизга ман учун мухим 2-саволим бор:
1.Бошка щахарда (3 кундан ортик) вактинчалик руйхатга(временная прописка) туриш учун КАЙСИ ХУЖЖАТГА мухр(печать) урилади?
2.Доимий яшаш жойимда руйхатдан чикищим шартми?
 
Жавобингиз учун олдиндан рахмат!

Ассалому Алейкум "Гость_Алишер"! Вақтинча қайд этиш шахснинг ўзи белгилаган истиқомат жойида бўлиши даврида амалга оширилади. Уч кундан олти ойгача даврдаги вақтинча қайд этиш фуқарони доимий истиқомат жойидаги рўйхатдан чиқармасдан амалга оширилади. 6 ойдан кўпроқ муддатга вақтинча қайд этиш шахсни доимий истиқомат жойидаги рўйхатдан чиқарган ҳолда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг бир жойидан иккинчи жойига олти ойгача муддат билан вақтинча яшаш учун келган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари доимий истиқомат жойидаги рўйхатдан чиқишни расмийлаштирмаган ҳолда вақтинча қайд этиладилар ва бунда паспортларга қайд этиш штампи қўйилади.
2016-04-13 15:11:22, Гость_Нигора:
Ассалому алайкум Санжар ака. Турмуш уртогим билан 2004 йил никохдан утганмиз ва бирга яшаб келганмиз, лекин 2015 йили январ ойида  турмуш уртогимни номига расмийлаштирилган Тошкент шахридаги уйга 5 банд буйича доимий пропискага турганман. Хаетимизни давом эттиришни имкони булмаганлиги сабабли 2015 йил ноябр ойида конуний ажрашдик. Хозирги кунда пропискамни Тошкент шахридаги бошка манзилга кучира оламанми ва бу холат пропискамни бекор булишига сабаб булмидими?
2016-04-13 15:14:54, Гость_Оиста:
Ассалому алайкум Санжар ака! Биз турмуш уртогим билан 2012 йилда суд карорига асосан ажратилганмиз, лекин шу пайтгача ФХДЕ булимидан никохимизни бекор килдирмаганмиз, 2014 йили ман номимга квартира сотиб олдим. Ушбу уйга собик турмуш уртогим даьвогарлик кила оладими? Суд карорига асосан бекор килинган, лекин ФХДЕ булимидан бекор килинмаган никох конуний кучга эгами? Жавобингиз учун олдиндан рахмат.
2016-04-13 15:22:31, Гость_Наргиза:
Ассалому алайкум! Мен 2016 йилнинг январ ойида конуний асосда турмушга чикдим. Турмуш уртогимни Тошкент шахрида доимий руйхати бор, лекин уй уз номида эмас. Мени доимий руйхатим эса Андижон вилоятида кайд килинган. Конун буйича буйича турмуш уртогим билан бир йил биргаликда яшаганимиздан сунг,Тошкент шахрига доимий руйхатга туришим мумкин экан. Хозирги кунда мен турмуш уртогим яшайдиган уйга вактинчалик руйхатга туришим мумкинми,бунга кайси конун асос булиши мумкин ва канча муддатга вактинчалик муддатга руйхатга тура оламанми ?
2016-04-13 17:12:42, Кожахметов Сакен Советбекович:
Гость_Едгор
Доимий яшаш жойим ва ишлаш жойим Тошкент шахрида. Корхонамиз томонидан  10-15 кун атрофида Республикамизнинг турли вилоятларига хизмат сафарига жунатишади. Яъни, масалан 10 кун Сирдарёда, сунгра кейинги 15 кун Самаркандда ва шунингдек бошка вилоятларда ишлаймиз. Хизмат сафари вактида баъзи жойларда корхонамизга тегишли булган хизмат хонодонлар(квартиралар)ига, баъзи вилоятларда мехмонхоналарга, баъзан эса хизмат сафарига юборилган уша корхонага тегишли ётокхоналарга жойлашамиз.
Саволим шундан иборатки:
1) Мен хар сафар корхонамиз томонидан хизмат сафарига борган жойимда вактинчалик руйхатдан утишим шартми? Яъни 6 ой ичида турли жойларда буламан, шу сабаб бир неча вилоятда ёки шахарда бир вактнинг узида вактинчалик руйхатдан утишимга тугри келмокда.  Вактимнинг куп кисмини руйхатга туриш учун хужжатларни расмийлаштиришга йукотаман.
2) Агар вактинчалик руйхатдан утишим шарт булса, демак мен хар сафар паспортимга вактинчалик руйхатдан утганлигим тугрисида мухр бостиришим зарурми? Паспорт сахифалари жуда тез тулиб колмайдими?
3) Агра бир вилоятда вактинчалик руйхатда турсам, иккинчи вилоятга вактинчалик руйхатдан утиш учун аввалги вактинчалик руйхатдан чикиб кетишим керакми? Вактинчалик руйхатдан утказилсам, олти ойдан сунг руйхатдан кандай чикиб кетаман?  Тошкент шахрида жойлашган доимий яшаш жойимдаги руйхатга олиш тизимида кейинчалик муаммолар тугилмайдими?

 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги бошқа жойга олти ойдан кўпроқ муддатга вақтинча яшаш учун жўнаб кетадиган (хизмат сафарларига, таътилларга, дала ховлига, дам олиш ёки даволанишга кетадиганлардан ташқари) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари рўйхатдан чиқишлари ва вақтинча турадиган жойда қайд этилишлари шарт.
 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг бир жойидан иккинчи жойига олти ойгача муддат билан вақтинча яшаш учун келган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари доимий истиқомат жойидаги рўйхатдан чиқишни расмийлаштирмаган ҳолда вақтинча қайд этиладилар ва бунда паспортларга қайд этиш штампи қўйилади.
 
Вақтинча қайд этиш шахснинг ўзи белгилаган истиқомат жойида бўлиши даврида амалга оширилади. Уч кундан олти ойгача даврдаги вақтинча қайд этиш фуқарони доимий истиқомат жойидаги рўйхатдан чиқармасдан амалга оширилади. 6 ойдан кўпроқ муддатга вақтинча қайд этиш шахсни доимий истиқомат жойидаги рўйхатдан чиқарган ҳолда амалга оширилади.
2016-04-22 06:37:33, Гость_Гулсара:
rrv36Салом мен кораколпогистон республикаси турткул туманидан 2007 йил ангренга кучиб келганман ушандан буён вактинчалик руйхатда турардим, хозирда вактинчалик руйхат ёпилган деб 2 йилдан буён жарима солишади булмаса юртингизга чикиб кетинг деяпти 2010 йил уй сотиб олганман лекин номимга беришмади доимий прописка булиши керак пропискага борсам номизда уй булиши керак деяпти хозирда бир нафар фарзандим билан нима килишимни билмаяпман хич булмаса вактинчаликка хам куйишмаяпти илтимос   маслахат беринг каерга мурожаът килишим керак?
2016-04-29 17:01:04, Кожахметов Сакен Советбекович:
Гость_Нигора
Ассалому алайкум Санжар ака. Турмуш уртогим билан 2004 йил никохдан утганмиз ва бирга яшаб келганмиз, лекин 2015 йили январ ойида  турмуш уртогимни номига расмийлаштирилган Тошкент шахридаги уйга 5 банд буйича доимий пропискага турганман. Хаетимизни давом эттиришни имкони булмаганлиги сабабли 2015 йил ноябр ойида конуний ажрашдик. Хозирги кунда пропискамни Тошкент шахридаги бошка манзилга кучира оламанми ва бу холат пропискамни бекор булишига сабаб булмидими?
Гость_Нигора
Ассалому алайкум Санжар ака. Турмуш уртогим билан 2004 йил никохдан утганмиз ва бирга яшаб келганмиз, лекин 2015 йили январ ойида  турмуш уртогимни номига расмийлаштирилган Тошкент шахридаги уйга 5 банд буйича доимий пропискага турганман. Хаетимизни давом эттиришни имкони булмаганлиги сабабли 2015 йил ноябр ойида конуний ажрашдик. Хозирги кунда пропискамни Тошкент шахридаги бошка манзилга кучира оламанми ва бу холат пропискамни бекор булишига сабаб булмидими?

Ассалому алайкум "Гость_Нигора"!
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 25.04.2016 йилдаги ЎРҚ-405-сон Қонун билан 14.09.2011 йилдаги ЎРҚ-296-сон Қонун билан тасдиқланган Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг Рўйхати 5-бандига қўшимча киритилди.
 
Бу банд хотини (эри) доимий прописка қилинган уй-жой майдонига, башарти камида бир йил биргаликда яшаётган бўлса, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилишни кўзда тутади.
 
Киритилган қўшимчалар билан аниқлаштирилишича, Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий прописка қилингандан кейин бир йил мобайнида никоҳ бекор қилинган тақдирда эр (хотин) уни йўқотади.
2016-04-29 17:03:42, Кожахметов Сакен Советбекович:
Гость_Оиста
Ассалому алайкум Санжар ака! Биз турмуш уртогим билан 2012 йилда суд карорига асосан ажратилганмиз, лекин шу пайтгача ФХДЕ булимидан никохимизни бекор килдирмаганмиз, 2014 йили ман номимга квартира сотиб олдим. Ушбу уйга собик турмуш уртогим даьвогарлик кила оладими? Суд карорига асосан бекор килинган, лекин ФХДЕ булимидан бекор килинмаган никох конуний кучга эгами? Жавобингиз учун олдиндан рахмат.

Ассалому алайкум "Гость_Оиста"!
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 25.04.2016 йилдаги ЎРҚ-405-сон Қонун билан 14.09.2011 йилдаги ЎРҚ-296-сон Қонун билан тасдиқланган Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг Рўйхати 5-бандига қўшимча киритилди.
 
Бу банд хотини (эри) доимий прописка қилинган уй-жой майдонига, башарти камида бир йил биргаликда яшаётган бўлса, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилишни кўзда тутади.
 
Киритилган қўшимчалар билан аниқлаштирилишича, Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий прописка қилингандан кейин бир йил мобайнида никоҳ бекор қилинган тақдирда эр (хотин) уни йўқотади.
2016-04-30 13:03:29, Гость_Оиста:
Ассалому алайкум Санжар ака! Биз турмуш уртогим билан 2012 йилда суд карорига асосан ажратилганмиз, лекин шу пайтгача ФХДЕ булимидан никохимизни бекор килдирмаганмиз, 2014 йили ман номимга квартира сотиб олдим. Ушбу уйга турмуш уртогим даьвогарлик кила оладими? Суд карорига асосан бекор килинган, лекин ФХДЕ булимидан бекор килинмаган никох конуний кучга эгами? Жавобингиз учун олдиндан рахмат.
2016-04-30 14:14:43, Гость_Nigora:
Ассалому алайкум Санжар ака! Мен турмуш уртогим оркали  2015 йилнинг январ ойида 14.09.2011 йилдаги ЎРҚ-296-сон Қонун билан тасдиқланган Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг Рўйхати 5-бандига асосан Тошкент шахрига доимий пропискага турганман, лекин биргаликда яшашимизнинг имконияти булмаганлиги сабабли бир йил муддат утмасдан, яъни 2015 йилнинг ноябр ойида конуний ажрашишимизга тугри келди.
 
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 25.04.2016 йилдаги ЎРҚ-405-сон Қонун билан 14.09.2011 йилдаги ЎРҚ-296-сон Қонун билан тасдиқланган Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг Рўйхати 5-бандига қўшимча киритилди.
 
Бу банд хотини (эри) доимий прописка қилинган уй-жой майдонига, башарти камида бир йил биргаликда яшаётган бўлса, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилишни кўзда тутади.
 
Киритилган қўшимчалар билан аниқлаштирилишича, Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий прописка қилингандан кейин бир йил мобайнида никоҳ бекор қилинган тақдирда эр (хотин) уни йўқотади деб езилган.
 
Сизга саволим:
 
Биз ажрашган пайтимизда 2015 йилнинг ноябр ойида бу кушимча булмаганку, орадан 4,5 йилдан ортикрок вакт утганидан кейин, 2016 апрел ойида кушилган кушимча конун кучини оркага кайтариш кобилиятига эгами?
 
Еки Президентимиз томонидан 25 апрел 2016 йил тасдикланган конунга киритилган кушимчалар 2016 йил 26 апрелдан конуний кучга кирадими?
 
Сиздан ушбу саволларимга аниклик киритиб олишимга ердам беришингизни илтимос киламан.
Жавобингиз учун олдиндан рахмат.
2016-04-30 16:40:37, Гость_Акмал:
Ассалому алайкум. Мен Тошкент вилоятида доимий пропискада тураман.Биз хотиним билан 2015 йили конуний ажрашганмиз. Тошкент шахрида собик хотинимни номига хужжатлаштирган ва бирга оилавий яшаб келган квартирамиз бор. Хозирга вактда ушбу уйда собик хотиним билан биргалик 18 ешга тулган углим доимий руйхатга турган холда истикомат килади. Мени саволим: мен собик хотинимнинг уйга руйхатга куйишга нотариал тасдикланган розилигини олиб, углим оркали ушбу уйга доимий руйхатга утсам буладими еки аввал уйни собик хотинимни номидан углимни номига  расмийлаштириб кейин руйхатга утишим керакми? Углим оркали Тошкент шахрига доимий руйхатдан утишим учун кандай хужжатларни такдим этишим зарур.
2016-05-05 18:20:58, Гость_Амир:
Салом мен Сурхондарё вилоятида тугилганман хозирда Самарканд вилоятида колежда укяпман пропискамни колеж ётокхонасига куйганман ендиликда колежни тугатяпман пропискадан чикариш учун канака хужатлар керак
2016-05-12 17:31:03, Кожахметов Сакен Советбекович:
Гость_Амир
Салом мен Сурхондарё вилоятида тугилганман хозирда Самарканд вилоятида колежда укяпман пропискамни колеж ётокхонасига куйганман ендиликда колежни тугатяпман пропискадан чикариш учун канака хужатлар керак
Ассалому алайкум "Гость_Амир"!
Рўйхатдан чиқариш ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади. Бу  учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари доимий ёки вақтинча истиқомат жойида қуйидагиларни тақдим этадилар:
 
- белгиланган шаклдаги ариза;
- Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти;
- ҳарбий билет;
- давлат пошлинаси тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.
2016-05-25 16:26:42, Гость_Феруза:
Ассалому алейкум,мен  Сирдарё вилоятига ўқиш учун Тошкент вилоятидан Қуйи чирчиқ туманидан рўйхатдан чиқиб кетган эдим,ўқишим тугаганидан сўнг, Сирдарё вилоятидан рўйхатдан чиқиб келдим ва  Қуйи Чирчиқ туманига рўйхатга туриш учун уй жой кадастрини сўрашди,уй жой кадастрини сўраш тўғрими?
2016-05-26 11:03:56, Гость_Botir:
Assalomu alaykum. Iltimos Toshkent shaharida vaqtinchalik yashash uchun ro'yhatdan o'tolmayapmiz. Propiska hali ochilmagan emish. Qachon yopilgandi o'zi, asoslab bering deb so'rasak. tayin javob ololmayapmiz.
Hamma kerakli xujjatlarim tayyor. Ijara shartnomasi, ishxonadan iltimosnomayu vahokoza.
Maslahat bering.

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика