Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 32 / Қонунбузарликлар фош этилди

Тилла «конверт»

Халқаро почта иттифоқи аъзоси бўлган Ўзбекистон Республикасида «Халқаро поч­та жўнатмалари тўғрисида»ги Конвенцияга мувофиқ, жўнатилаётган почта жўнатмалари бўйича CN-22 ёки CN-23 шаклидаги божхона декларациялари тўлдирилиши ва уларда юборилаётган барча товарларнинг номлари қайд этилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига жисмоний шахслар томонидан товарларни акциз солиғи солинмасдан олиб киришнинг чекланган нормаларига (АВ томонидан 13.03.1998 йилда 412-сон билан рўйхатдан ўтказилган) кўра, жисмоний шахслар ўзлари билан оғирлиги 30 граммдан ошмаган 5 донагача қимматбаҳо металлар ва тошлардан тайёрланган заргарлик буюмларини божхона декларациясида қайд этган ҳолда олиб киришлари мумкин.
Аммо мазкур тартибларга риоя қилмай, қимматбаҳо заргарлик буюмларини ноқонуний йўллар билан олиб ўтишга уринаётган шахс­лар ҳам йўқ эмас. Тошкент шаҳар божхона бошқармаси «Бошпочтамт» божхона пости ходимлари шу турдаги бир нечта қонунбузарлик ҳолатларининг олдини олишди.
Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи У.Мамедова номига хориждан юборилган почта жўнатмаси амалдаги тартибларга мувофиқ кўздан кечирилганда, ушбу поч­та жўнатмаси орасида СN-23 почта дек­ларациясида кўрсатилмаган 28 дона турли хил тилла тақинчоқлар борлиги аниқланди. Маълум бўлишича, мазкур тақинчоқларнинг умумий қиймати 18,5 млн сўмни ташкил этар экан.
Бухоролик Ф.Норов номига хориждан юборилган почта жўнатмасидаги буюмлар орасида эса декларацияда кўрсатилмаган ҳамда қиймати 6 млн сўмдан ортиқ бўлган 12 дона заргарлик буюмлари борлиги маълум бўлди.
Термиз шаҳрида истиқомат қилувчи И.Ҳамраев номига хориждан юборилган почта жўнатмаси божхона назоратидан ўтказилганда,  буюмлар орасида қиймати салкам 2 млн сўмлик 7 дона тилла тақинчоқлар борлиги маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.

Жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида республикамиз божхоначилари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқлаган 175 та қонунбузарлик ҳолатида қиймати 3 млрд сўмдан ортиқ бўлган, оғирлиги салкам 36 кг заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйишди.

Прочитано: 2053 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика