Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 32 / Олий мажлис қонунчилик палатасида

Бюджет кодекси муҳокама қилинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси бюджет тизимининг қонунчилик асосларини янада такомиллаштириш ва Бюджет кодекси лойиҳаси муҳокамасига бағишланган туркум давра суҳбатлари бошланди.

Дастлабки давра суҳбатида Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, уларга қарашли ташкилотлар, шунингдек бошқа манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда идораларнинг бошқармалари ва режалаштириш-молия бўлимлари раҳбарлари иштирок этди.
Давра суҳбатида Бюджет кодекси лойиҳа­сининг тақдим этилиши муҳокама этилаётган лойиҳанинг мазмуни ва аҳамиятини янада кенгроқ очиш имконини берди. Хусусан, Бюджет кодекси лойиҳасида бюджет тизими асослари, унинг тузилмаси, принциплари, ҳуқуқий муносабатлар, бюджет ваколатлари, бюджет жараёни ва бюджетлараро муносабатлар, давлатдан қарз олиш асослари, бюджет ҳисоби ва ҳисобдорлиги, бюджет ижросини назорат қилиш, бюджет қонунчилигини бузганлик учун жавобгарлик белгиланган.
Бюджет кодекси лойиҳаси икки асосий қонун – «Бюджет тизими тўғрисида»ги ва «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида»ги қонунлар ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг норма ва қоидаларига асослангани ҳамда у бевосита амал қилинадиган ҳужжат ҳисобланиши таъкидланди. Бу қонунчилик базаси ва ушбу ҳужжатни ҳуқуқий қўллаш тизими яхлитлигини таъминлашга хизмат қилади.
Шунингдек, бюджет жараёнини тартибга соладиган ягона қонун ҳужжатини ишлаб чиқишда прогноз қилиш, бюджет ижросини таъминлаш бўйича халқаро амалиётга мос услублар такомиллаштирилди.
Янги кодекс бюджет жараёни барча иштирокчиларининг ишларини енгиллаштириши ва амалдаги Солиқ кодекси билан биргаликда давлат маблағларининг халқаро стандартларга мос ягона ва бирхиллаштирилган қонунчилик базасини шакллантиришга ёрдам бериши қайд этилди.


ЎзА материаллари асосида.

Прочитано: 2503 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика