Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 32 / Бевосита мулоқот

ННТ НКМ ишлатадими?

– НКМни қўллаш талаби нақд пулга товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қиладиган барча юридик шахсларга татбиқ этилади (Солиқ кодексининг 72-моддаси; Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўллаш тартиби тўғрисида низомнинг1 2-банди).
Истисно тариқасида қуйидаги­ларнинг нақд пулни НКМни қўлла­масдан қабул қилишларига рухсат берилган:
аҳолига хизмат кўрсатишда қатъ­­ий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланган талон, билет ёки уларга тенглаштирилган бошқа чекларни берадиган юридик шахслар;
қуйидагиларни амалга оширадиган юридик шахслар:
– газета ва журналлар сотадиган;
– деҳқон бозорларида жиҳозланган савдо ўринларини ташкил этган ҳолда ўзи етиштирган маҳсулотлар, шунингдек сўйилган моллар гўшти билан савдо қиладиган;
– самолётларда ва поездларда (вагон-ресторанлар бундан мустасно) умумий овқатланиш маҳсулотларини сотадиган;
– давлат ҳокимияти органлари рухсатномалари асосида кўчма (ташқарида) савдо қиладиган;
турғун жойдан ташқаридаги маиший хизматлар кўрсатадиган, темирчилик, тунукачилик ишларини бажарадиган юридик шахслар;
Давлат чегараси бўйлаб жойлашган ҳарбий савдо объектлари;
умумтаълим мактабларининг ошхоналари ва буфетлари;
дорихоналарнинг қишлоқ врачлик пунктлари ҳудудида ташкил этилган филиаллари (ВМнинг 17.11.2011 йилдаги 306-сон қарорига 3-илова).
Шу тариқа, харидордан нақд пул маблағларини олиш келтирилган ҳолларнинг бирортаси билан боғлиқ бўлмаса, ННТ НКМни умумий асосларда қўллаши керак.

Жавобни
«Norma Ekspert» мутахассислари
тайёрладилар.

Прочитано: 2852 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика