Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 32 / Назорат

Темир йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш йўлида

«Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекцияси ўз ишини Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори (2.03.2004 йилдаги 101-сон) билан белгиланган асосий вазифалар ва функцияларга мувофиқ амалга оширади.
«Ўздавтемирйўлназорат» ДИ ходимлари мунтазам равишда профилактик тадбирлар ўтказадилар ва темир йўлда ташишлар соҳасида меъёрий ҳужжатларнинг талаб-ларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширадилар.
Тасдиқланган жадвалга мувофиқ темир йўлда ташишларнинг хавфсизлигини таъминлашга йўналтирилган 1 675 тадбир ўтказилди. Уларда «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК корхона ва ташкилотларининг ташиш жараёни билан боғлиқ 11 мингдан зиёд ходими иштирок этди.
Ўтказилган иш натижасида йўл, ҳаракат таркиби, электр таъминоти, сигнализация ва алоқа қурилмалари, шунингдек бошқа техник воситаларнинг 11 705 та турли носозликлари ва сақлаш меъёрларидан четга чиқишлари аниқланди, шуларнинг 1 803 таси темир йўлда ташишларнинг хавфсизлигига таҳдид солади.
Жорий йилнинг биринчи ярмида респуб-лика вазирлик ва идораларининг кириш йўлларида 312 назорат тадбири ўтказилди ва 2 492 қоидабузарлик аниқланди. 2 перегон, 179 йўл, 229 стрелка ўтказиши ҳаракат учун вақтинча ёпилди, 10 локомотив, 95 вагон фойдаланишдан олинди.
Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгаши томонидан тасдиқланган режага мувофиқ «Ўздавтемирйўлназорат» ДИ томонидан ўз фаолиятини темир йўл транспорти соҳасида амалга оширувчи 24 хўжалик юритувчи субъект текширилди ва поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича белгиланган меъёрлар ҳамда талабларнинг бузилишлари аниқланди. Натижада 1 перегон, 95 йўл, 120 стрелка ўтказиши, 38 съезд ҳаракат учун ёпилди, 21 тепловоз, 52 вагон, 1 дрезина, 1 кран фойдаланишдан чиқарилди. Хўжалик юритувчи субъектларга текширувлар боришида аниқланган 1 141 камчиликни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Инспекция ходимларининг фикрича, темир йўл переездларидаги вазият ҳам ғоятда номақбул бўлиб қоляпти. Автоҳайдовчилар ва фуқаролар томонидан ҳушёрликка риоя этилмаслиги, Темир йўл переездлари орқали ўтиш қоидаларини қўпол равишда бузишлар ва чорва молларни темир йўл яқинида белгиланмаган жойларда ўтлатиш туфайли ҳисобот даврида ҳаракат таркиби автотранспорт билан 16 марта тўқнашди, бунинг натижасида 4 киши ҳалок бўлди, пиёдаларга 42 ва чорва молларга 13 марта тўқнашиб кетилди.
Темир йўл переездлари орқали ўтиш чоғида хавфсизликни таъминлаш бўйича тегишли чоралар кўриш учун «Ўздавтемирйўлназорат» ДИ йўл ҳаракати хавфсизлиги вилоят бошқармаларига автотранспорт ҳайдовчилари устидан назоратни кучайтириш талаби билан 1 222 хат юборди. Бироқ фақат 270 мурожаатгагина жавоб олинди, бу эса республика бўйича ўртача атиги 22%ни ташкил қилади. Мазкур далиллар қоидабузарларнинг аксарияти жазо олмасдан қолаётганлигидан гувоҳлик беради.
Инспекциянинг Марказий аппарати ва минтақавий филиалларнинг ходимлари 122 суҳбат ўтказиб, Темир йўл переездлари орқали ўтиш қоидаларига риоя этишнинг зарурлигини тушунтирдилар. Уларда темир йўл линиялари яқинида жойлашган аҳоли пунктларининг 2 200 дан зиёд фуқароси иштирок этди.
«Ўздавтемирйўлназорат» ДИ ўз ваколатлари доирасида темир йўл транспорти соҳасида фаолиятни лицензиялашни ташкил этиш бўйича иш ўтказяпти. Ҳисобот даврида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комиссиясига 13 ариза келиб тушди. 10 хўжалик юритувчи субъектга юк ва йўловчилар ташишга лицензиялар берилди.


«Ўзбекистон темир йўллари» ДАТКнинг ахборот хизмати
хабари асосида.
www.uzrailway.uz

Прочитано: 4687 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика