Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 32 / Божхона

Муваққат божхона декларацияси декларант манфаатига хизмат қилади ёки жойларда янги қонуннинг мазмун-моҳияти ўрганилмоқда

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун (30.04.2013 йилдаги ЎРҚ-352-сон) билан Божхона кодексига киритилган ўзгартиришлар, хусусан товарларни божхона назоратидан ўтказишда электрон ва оғзаки шаклда дастлабки декларациялаш тизими жорий этилаётгани экспортёрлар ва импортёрлар учун қулайликлар туғдиради.
Аввалги меъёрларга кўра, декларациялаш жараёни товарлар ва транспорт воситалари, улар жойлаштириладиган божхона режимлари ҳақидаги аниқ маълумотларни белгиланган шаклда баён этиш орқали амалга ошириларди. Аммо декларация айнан қайси шаклда тўлдирилиши ва тақдим этилиши аниқ белгиланмаган эди. Янги қонун билан эса айнан ана шундай ноаниқликни бартараф этиш баробарида декларацияни электрон ва оғзаки шакл­да тузиш ҳамда божхона постига жўнатиш учун ҳам ҳуқуқий асос яратилди.
Божхона органларида электрон декларациялаш тизимининг жорий этилиши айниқса ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчилар учун қўшимча қулайликлар яратади. Хусусан, божхона юк декларациясини расмийлаштириш учун уни Интернет тармоғи орқали электрон шаклда божхона постларига юбориш, ўз навбатида, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларининг ҳам вақтини, ҳам маблағини тежайди. Бир сўз билан айтганда, декларацияларни электрон тарзда тақдим этиш механизмининг амалиётда қўлланилиши божхона органлари фаолиятини жаҳон андозалари даражасига кўтариш баробарида ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнини соддалаштиради ҳам.
Божхона кодексининг 96-моддасига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳам аҳамиятлидир. Бинобарин, илгари «Дастлабки божхона декларацияси» деб номланган мазкур модда ўз моҳиятидан келиб чиққан ҳолда «Муваққат ва тўлиқ бўлмаган божхона декларацияси» номи остида янги таҳрирда баён этилди. Унга кўра, турли сабаблар туфайли декларант батафсил божхона декларациясини тақдим эта олмаса, муваққат ёки тўлиқ бўлмаган божхона декларациясини тақдим этиши мумкин. Ушбу декларацияда божхона мақсадлари учун зарур бўлган асосий маълумотлар баён этилиши лозим. Етишмаётган маълумотлар эса белгиланган муддатларда тақдим этилиши шарт.
Шунингдек, Божхона кодексига товарларни божхона ҳудудига етиб келгунига қадар дастлабки декларациялаш тартибини белгиловчи 961–модда киритилди. Таъкидлаш жоизки, дастлабки декларациялаш декларантларнинг хоҳишига кўра қўлланади.
Ушбу жараёнда товарнинг кузатув ҳужжатларидан фойдаланишга эҳтиёж туғилгудек бўлса, декларант томонидан уларнинг тасдиқланган кўчирма нусхалари илова қилиниши мумкин. Шунингдек, товарлар божхона ҳудудига етиб келгунига қадар уларни текшириш тугатилганидан ва ҳисобланган божхона тўловлари тўланганидан кейин, дастлабки божхона декларациясидан божхона операциялари товарларига қўллаш учун зарур бўлган ягона ҳужжат сифатида фойдаланилади.
Импортчиларга тақдим этилаётган имкониятлардан яна бири шуки, улар томонидан ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловлари бир йил ичида тўловчининг талабномаси бўйича ўрнатилган тартибда қайтарилади ёки бўлғуси тўловлар ҳисобига ўтказилади.
Бундан ташқари, Божхона кодексидан эркин божхона зонаси режими амал қиладиган ҳудудда бинолар, қурилмалар ва иншоотларни барпо этишни божхона органи билан келишиш тўғрисидаги талаб ҳамда божхона ташувчисининг божхона назорати остидаги ташишлар тўғрисида божхона органларига тегишли ҳисобот тақдим этиши талаби чиқариб ташланди. Шунингдек, эндиликда халқаро ташишларда қўлланиладиган чет тиллардаги ҳужжатларни божхона органларига тақдим этиш учун божхона органларининг рухсатномаси керак эмас.
Бир сўз билан айтганда, мазкур қонун ҳам ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари, ҳам божхоначилар учун бирдек қулайлик туғдириб, божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнларини янада соддалаштириш ва енгиллаштириш имконини бермоқда.

Давлат божхона қўмитаси Матбуот хизмати.

Прочитано: 2017 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика