Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 32 / Олий мажлис қонунчилик палатасида

Реклама бозори таҳлили

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитасининг «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳридаги ижросини ўрганиш якунларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.
Мамлакатимизда Президент Ислом Каримов раҳнамолигида реклама бозорини жадал ривожлантириш борасида мустаҳкам ҳуқуқий база яратилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг «Рек­лама тўғрисида»ги қонуни рекламани ишлаб чиқиш ва тарқатишда юзага келадиган муносабатларни йўлга қўйишда муҳим қадам бўлди. Ушбу ҳужжат мамлакатимизда рек­лама бозори инфратузилмасини ривожлантиришга жиддий таъсир кўрсатди, мамлакатимиз ва хорижий реклама саноати компанияларининг кенг фаолият юритиши учун имкониятлар яратиб берди.
Реклама бозори таҳлили шуни кўрсатадики, 2012 йил якунларига кўра, мамлакатимизда реклама агентликлари сони 482 тани ташкил этган бўлса, жорий йил олти ойида бу кўрсаткич 494 га етди. Реклама берувчилар орасида телевидение кенг оммалашган бўлиб, бозорда рек­лама қилинаётган маҳсулотларнинг 52 фоизи унинг ҳиссасига тўғри келмоқда. Кейинги ўринларни босма нашрлар (19 фоиз), ташқи реклама (14 фоиз) ва радио (12 фоиз) эгаллаб турибди.
Мамлакатимиз реклама бозорининг 52 фоизи Тошкент шаҳри улушига тўғри келиши таъкидланди. Пойтахтимизда рўйхатга олинган икки юзта реклама соҳаси тадбиркорлик субъектларининг 68 таси ихтисослаштирилган реклама агентликларидир. Шаҳарда 4,1 мингдан зиёд ташқи реклама воситаси жойлаштирилган бўлиб, уларнинг учдан бир қисми юқори технологик воситалардир. Яъни, LCD экранлардан фойдаланган ҳолда намойиш этилмоқда. Рекламанинг ўртача 35 фоизи телевидение каналлари, 24 фоизи радиостанция­лар, 23 фоизи босма нашрлар орқали тарқатилаётган бўлса, 18 фоизи ташқи рекламадир.
Маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари реклама берувчилар, реклама ишлаб чиқувчилар ва тарқатувчилар ўртасида реклама тўғрисидаги қонунчилик моҳияти ва қоидаларини тарғиб қилиш, мамлакатимиз товар ишлаб чиқарувчилари фаолиятини реклама қилишни рағбат­лантириш, шунингдек бу борадаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган тушунтириш ишларини тизимли асосда амалга оширмоқда.
Йиғилишда хўжалик субъектларининг реклама фаолияти ижтимоий йўналтирилган хусусиятга эга бўлиши, умумқабул қилинган одоб-ахлоқ норма ва анъаналарига мос келиши лозимлиги қайд этилди.
Тадбир якунида депутатлар томонидан статистика ҳисобдорлиги ва реклама бозорини мониторинг қилиш тизимларини янада такомиллаштириш, ташқи рекламани жойлаштириш тартибига, реклама берувчилар, рекламани ишлаб чиқувчилар, тарқатувчилар ҳамда улардан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига қатъий риоя этишга доир таклифлар билдирилди ва тавсиялар берилди.

Бугунги кунда реклама маҳсулотлари товар ва хизматларни таклиф этиш воситаси эмас, балки жамоатчилик фикрини шакллантириш, иқтисодиётимизнинг жадал ривожланиб бораётган секторидир.


ЎзА материаллари асосида.

Прочитано: 2361 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика