Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 32 / Амалиёт

Текширишлар қисқариши – эркин фаолият гарови

Мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларининг эркин фаолият юритиши ва янги иш ўринлари яратишига улар фаолиятини текширишларни қисқартириш орқали ҳам эришилмоқда. Бу борада айниқса давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари муҳим дастуриламал бўлаётир.

Масалан, Президентимизнинг «Тадбиркорлик субъектларини текширишни янада қисқартириш ва унинг тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида (5.10.2005 йилдаги ПФ-3665-сон) микрофирмалар, кичик корхона ва фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолиятини кўпи билан ҳар тўрт йилда бир марта, бошқа тадбиркорлик субъектларини эса ҳар уч йилда кўпи билан бир марта режа асосида текшириш белгиланган. Шунингдек, янги ташкил қилинган корхоналарда молия-хўжалик фаолиятини улар давлат рўйхатига олинган пайтдан бошлаб 2 йил мобайнида режа асосида текшириш ўтказилмаслиги белгилаб қўйилган эди. «Навниҳол тадбиркорлар»га енгилликлар бериш тамойили давом эттирилиб, Президентнинг «Тадбиркорлик субъектларини текширишларни янада қисқартириш ва улар фаолиятини назорат қилишни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони билан (4.04.2011 йилдаги ПФ-4296-сон) янги ташкил қилинган корхоналарда молия-хўжалик фаолиятини улар давлат рўйхатига олинган пайтдан бошлаб 3 йил мобайнида режа асосида текширмаслик белгилаб қўйилди.
Айтиш керакки, тадбиркорларга эркинлик бериш чора-тадбирлари мақсади ўлароқ Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг (2.05.2012 йилдаги
ЎРҚ-328-сон) янги таҳрири тасдиқланди. Янги таҳрирдаги Қонуннинг мазмун-моҳияти нимадан иборат? Биринчидан, назорат қилувчи орган тадбиркорлик субъектини режали текширув ўтказилиши ҳақида текширув бошланишидан камида 30 календарь кун олдин текширув ўтказиш муддатлари ва предметини кўрсатган ҳолда, ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.
Иккинчидан, тадбиркорлик субъекти белгиланган тартибда тақдим этган молия ва солиқ ҳисоботини, шунингдек тадбиркорлик субъектининг фаолияти тўғрисида давлат солиқ хизмати органида мавжуд бўлган бошқа ҳужжатларни ўрганиш ҳамда таҳлил этиш асосида ўтказиладиган камерал назорат натижалари бўйича қоидабузарликлар аниқланган ҳоллардагина давлат солиқ хизмати органи тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш ташаббуси билан чиқиши мумкинлиги ҳақидаги норма белгиланди.
Хусусий сектор вакилларига фаолият юритиш учун эркинлик ва имтиёзлар бериш амалиёти жорий йилда ҳам давом этиб бормоқда. Хусусан, Президентнинг «2013-2016 йилларда қишлоқ жойларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини жадал ривожлантириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (19.04.2013 йилдаги ПҚ-1957-сон) билан 2013-2016 йиллар мобайнида солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлайдиган, солиқ ва статистика органларига ҳисоботларини топширадиган, шунингдек ўсиш ва рентабелликнинг барқарор суръатларини таъминлайдиган қишлоқ жойларда хизматлар кўрсатадиган кичик тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолияти текширувлардан холи этилиши белгиланган.
Ана шу қонун ҳужжатларини амалиётга татбиқ этиш натижасида Қашқадарё вилоятида ўтган йиллардаги каби жорий йилда ҳам текширишлар сонини йилдан-йилга камайтириш тамойили кузатилаётир. 2013 йил мобайнида вилоятда фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектларнинг фақат 1,6 фоизида режали текшириш ўтказиш белгиланган. Йилнинг ўтган ярми мобайнида вилоятдаги назорат органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектларда ўтказилган режали ва режадан ташқари қисқа муддатли текширишлар 2012 йилнинг мос даврига нисбатан 1,0 фоизга камайган. Бундан ташқари, йиллик текширишлар режа-жадвалини ишлаб чиқишда Президентнинг ПФ-4296-сон Фармони талабларига мувофиқ солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаб келаётган, шунингдек ишлаб чиқариш суръатларининг барқарор ўсиши ва рентабеллигини таъминлаётган ҳамда давлат рўйхатидан ўтганига 3 йил тўлмаган кичик бизнес субъектларини текширишлар режа-жадвали лойиҳасидан чиқарилди.
Текширишлар режа-жадвали лойиҳаси юзасидан так-лифлар ПФ-3665-сон Фармонга мувофиқ ишлаб чиқилган «Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишнинг мувофиқлаштирилган режа-жадвалларини шакллантиришнинг аниқ асосланган тамойиллари» асосида тузилган назорат остидаги хўжалик юритувчи субъектлар рўйхати ва уларда белгиланган текшириш даврийлигидан келиб чиққан ҳолда тузилади.

Илҳом Саломов,
Қашқадарё вилоят ДСБ
Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва
мониторинг бўлими бошлиғи.

Прочитано: 3833 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика