Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 32 / Бизнинг маслаҳатлар

Таъсисчи ўз мулкини корхона ихтиёрига берса

Таъсисчи айланма маблағларини тежаш мақсадида ягона солиқ тўлови тўловчиси бўлган жамиятга фойдаланиш учун шахсий мол-мулкини (масалан, асосий воситаларини) топширди.
Ушбу ҳолатда қайд этилган асосий воситалар жамият балансига қандай тартибда ва қайси нархларда кирим қилиниши мумкин?
Нархларни кўрсатмасдан кирим қилиш мумкинми ва бунда жамиятда бошқа даромадлар юзага келадими-йўқми?
Бухгалтер. Самарқанд вилояти.


– Авваламбор, бухгалтерия ҳисоби ва солиқ оқибатлари таъсисчи ушбу активларни корхонага қандай шартларда берганлигидан келиб чиқади. Олинган мол-мулкни албатта баҳолаш лозим (у худди шундай фойдаланиш муддатига эга бўлган мол-мулкнинг шу хил турлари қийматидан келиб чиққан ҳолда қолдиқ қиймат бўйича амалга оширилади).
Солиқ кодекси 132-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига асосан текин олинган мол-мулк, мулкий ҳуқуқлар, шунингдек ишлар ва хизматлар бевосита товарларни (ишларни, хизматларни) ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан боғлиқ бўлмаган операциялардан олинадиган даромадларга киради. Демак, агар таъсисчи мол-мулкини, жумладан асосий воситаларини совға қилган бўлса (ҳадя шартномаси бўйича), у корхонанинг асосий фаолият тури ставкаси бўйича ЯСТ солинадиган бошқа даромад ҳисобланади.
Солиқ кодексининг 135-моддасига кўра, солиқ тўловчи текин олган мол-мулк, мулкий ҳуқуқлар, шунингдек ишлар ва хизматлар солиқ тўловчининг даромади бўлиб, улар текин асосда олинаётганда олувчи шахснинг даромадлари бозор қиймати бўйича белгиланади.
Мол-мулкнинг, мулкий ҳуқуқларнинг бозор қиймати ҳужжатлар билан ёки баҳоловчи ташкилотнинг баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботи билан тасдиқланади. Ҳужжатлар билан тасдиқлаш деб қуйидагилар эътироф этилади:
жўнатиш, етказиб бериш ёки топшириш ҳужжатлари;
етказиб берувчиларнинг нархларга оид маълумотлари (прайс-варақлар);
оммавий ахборот воситаларидан олинган маълумотлар;
биржа маълумотлари;
давлат статистикаси органларининг маълумотлари.
21-сон БҲМСга асосан бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ўтказмалар акс эттирилади:
0140, 0150 ва 1090-ҳисобварақлар дебети (олинган активлар корхонангизнинг ҳисоб сиёсатига кўра қандай активларга киришига боғлиқ);
8530-«Текинга олинган мол-мулк» ҳисобварағи кредити.
Агар таъсисчи активларни корхонага текинга фойдаланиш шартномаси бўйича вақтинча фойдаланишга берса, уларнинг ҳисоби 011-«Ссуда шартномаси бўйича олинган мол-мулк» балансдан ташқари ҳисобварағида юритилади.
Ушбу ҳолда корхонада мол-мулкдан бепул фойдаланаётганлиги боис солиқ солинадиган бошқа даромад ҳам юзага келади. Амалиётда бундай даромад (мебель, компьютерлар ва ҳоказолар бўйича) «мазкур активлар бўйича ҳисоблаб ёзилмаган амортизация» миқдорида белгиланади. Олинган даромад қуйидаги ўтказма билан акс эттирилади:
харажатларни ҳисобга олиш ҳисоб­варақлари дебети (активлардан қаерда фойдаланилишига боғлиқ)
9390-«Бошқа операцион даромадлар» ҳисобварағи кредити.
Бироқ ҳужжатли текшириш пайтида мазкур суммаларнинг тўғри белгиланганлигини исботлашга тўғри келиб қолар. Бундай вазиятларга йўл қўймаслик учун яхшиси ушбу мол-мулкни таъсисчидан ижарага олиб, таъсисчини ҳам, корхонани ҳам қаноатлантирадиган ижара ҳақининг энг кам суммасини белгилаш керак бўлади. Шунда корхонада солиқ солинадиган даромад юзага келмайди.
Солиқ кодексининг 181-моддасига кўра, жисмоний шахсларнинг мол-мулкни ижарага беришдан олган даромадларига белгиланган энг кам ставка бўйича солиқ солинади.
Шу тариқа, таъсисчида солиқ оқибатлари юзага келиб, ундан ижара ҳақи суммасидан энг кам ставкада жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушланиши лозим бўлади.

Жавобларни экспертимиз Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 4992 раз(а)

Комментарии к статье (1)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2017-02-28 06:50:38, Гость_анвар:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика