Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 32 / Бизнинг маслаҳатлар

Хабарнома бермаган бўлсак...

Бизнинг янги ташкил этилган чакана савдога ихтисослашган корхонамиз солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини танлаган. Корхонамиз бу ҳақда солиқ инспекциясини хабардор қилмаган. Энди ягона солиқ тўловини тўлай олмаймизми?
Ойдин Тожиева,
корхона бухгалтери.
Фарғона шаҳри.


– Ҳақиқатан ҳам Солиқ кодексининг 351-моддасида назарда тутилишича, фаолият кўрсатаётган микрофирма ва кичик корхоналар ЯСТни тўлашга ўтиш учун кейинги ҳисобот даври бошланишига камида бир ой қолганда, янги ташкил этилган микрофирма ва кичик корхоналар эса давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан 15 кундан кечиктирмасдан солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органини ЯСТни тўлашга ўтиши тўғрисида ёзма равишда хабардор этади (унинг шакли Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган).
Микрофирмалар ва кичик корхоналар ЯСТни тўлашдан ихтиёрий равишда воз кечган тақдирда ҳисобот даври тугаганидан сўнг 10 кун ичида давлат солиқ хизмати органларига тақдим қилинадиган ёзма билдириш асосида кейинги ҳисобот давридан бошлаб умумбелгиланган солиқлар тўлашга ўтади. Ҳисобот йили тугаши билан белгиланган ходимлар сони мезонига мос келмайдиган ЯСТ тўловчилар давлат солиқ хизмати органларига йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиш муддатидан кечиктирмай тақдим этиладиган ёзма билдириш асосида кейинги ҳисобот йилидан бошлаб умумбелгиланган солиқлар тўлашга ўтади.
Бироқ СКнинг 352-моддасида қуйидаги меъёр ҳам назарда тутилган: савдо ва умумий овқатланиш корхоналари сифатида рўйхатдан ўтказилган янги ташкил этилган юридик шахслар ЯСТни давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан жорий йил тугагунига қадар, 1 октябрдан кейин рўйхатдан ўтказилган юридик шахслар эса кейинги йил тугагунига қадар, солиқ солишнинг бошқа тизимини танлаш ҳуқуқисиз, тўлайдилар.
Шу тариқа, янги ташкил этилган ва чакана савдога ихтисослашган корхонангиз солиқ хизматига хабарномани топширган-топширмаганидан қатъи назар, ЯСТни тўлайди.

Жавобларни экспертимиз Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 2284 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика