Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 32 / Бизнинг маслаҳатлар

Қурилиш фаолиятида яст базасини аниқлашга доир

Асосий фаолияти қурилиш соҳаси ҳисобланган кичик корхонамиз тегишли шартнома асосида буюртмачининг материалларидан қурилиш-монтаж ишларини бажаради.
Биз ягона солиқ тўлови ва қўшилган қиймат солиғи тўлаймиз. Бир масалада солиқ хизмати ходимлари билан баҳс юзага келиб қолди: ягона солиқ тўловини қайси суммадан тўлашимиз лозим – буюртмачининг материаллари қийматини чегирган ҳолдами ёки ўз кучимиз билан бажарилган ишларнинг умумий ҳажмиданми?
Ниғматилла Баҳриддинов,
МЧЖ раҳбари.
Тошкент вилояти.


– Солиқ кодексининг 355-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан солиқ солиш мақсадида ялпи тушум таркибига товарларни (ишларни, хизматларни) ҚҚСни чегирган ҳолда (ҚҚС тўлашга ўтган солиқ тўловчилар учун) реализация қилишдан тушган тушум киритилади.
Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушум деганда қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ташкилотлари учун – ўз кучлари билан бажарилган, тегишинча қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ишларини реализация қилишдан тушган тушум тушунилади. Бунда, агар юқорида қайд этилган ишларни материаллар билан таъминлаш мажбурияти шартномага биноан буюртмачининг зиммасида бўлса, ушбу материалларга бўлган мулк ҳуқуқи буюртмачининг ўзида сақланиб қолган тақдирда, ўз кучлари билан бажарилган ишларни реализация қилишдан олинадиган тушум бажарилган ҳамда тасдиқланган ишларнинг буюртмачи материалларининг қиймати киритилмаган ҳолдаги қиймати сифатида белгиланади.
Демак, ЯСТ ва ҚҚС тўлайдиган қурилиш-монтаж корхоналари учун ЯСТ солиш объекти бўлиб ўз кучлари билан бажарилган қурилиш-монтаж ишлари ҳажмидан келиб чиқиб ҳисобланган, ҚҚС чегирилган ялпи тушум ҳисобланади.
Бажарилган қурилиш-монтаж ишлари ҳажмига, тегишинча, ишларни бажаришдан олинган тушумга ЯСТни ҳисоблаш мақсадида буюртмачи томонидан берилган материаллар, агар шартномага кўра пудратчини қурилиш материаллари билан таъминлаш мажбурияти буюртмачига юкланган ва берилган материалларга доир мулк ҳуқуқи унда сақланган бўлса, киритилмайди.
МИСОЛ. Пудратчи ташкилот (ЯСТ ва ҚҚС тўлайдиган) билан буюртмачи ўртасида қурилиш-монтаж ишларини бажаришга доир шартнома тузилган. Унда қурилиш материаллари билан таъминлаш мажбурияти буюртмачининг зиммасига юкланиши белгиланган.
Буюртмачи томонидан юкхат (қабул қилиш-топшириш далолатномаси) бўйича пудратчи ташкилотга 5 800 минг сўмлик материаллар берилган. Ҳисобот даврида умумий бажарилган қурилиш-монтаж ишларининг ҳажми 64 450 минг сўмни ташкил этиб, жумладан 58 650 минг сўмлик ишлар ўз кучи билан бажарилган, ҚҚС – 9 775 минг сўм.
Қурилиш-монтаж ташкилотининг бажарган ишларидан олинган тушумга буюртмачи томонидан берилган материаллар киритилмайди. Тегишинча, ЯСТ солиш мақсадида тушум 48 875 минг сўмга (58 650 – 9 775) тенг деб қабул қилинади.
Шуни билингки, пудратчи ташкилотга тегишли, яъни унинг балансида ҳисобда турган материаллардан фойдаланиб, буюртмачи учун қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда бажарилган ишлар ҳажмини белгилашда бошқача вазият юзага келади. Ушбу ҳолда пудратчи бажарилган ишлар ҳажмига материаллар қийматини ҳам киритиши керак ва у ЯСТнинг солиқ солиш объектига киритилишини унутмаслиги керак.

Жавобларни экспертимиз Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 2157 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика