Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 32 / Бевосита мулоқот

Электрон ҳужжатлар айланиши қоидалари бўйича бухгалтерия ҳисоби

Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 22 июлдаги «Республикада қоғозни тежаш ва ундан оқилона фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 155-сон қарорини бажариш учун кўплаб чоралар кўрилган. Шунга қарамай, қоғоз сарфлаш бўйича рекорд ўринни корхонанинг нақд пуллар ҳаракати тўғрисидаги касса ҳисоботи эгаллаб келяпти.
Нақд пул маблағларининг ҳаракати НКМда қайд этилади ва НКМ дафтарида рўйхатдан ўтказилади. Бундан кейинги ҳаракатни инкассация квитанциялари ёки банк кирим ордерлари кузатиб боради, бухгалтерия ҳисобварақларида акс этади.
Буларнинг ҳаммаси, фикримча, нақд пул маблағларининг ҳаракатини назорат қилиш учун етарли бўлса керак. Нақд пул ҳаракатини ҳисобга олишнинг муқобил варианти назарда тутилганми?
Рустам, иш юритувчи.


– НКМ нафақат нақд пул айланишининг, корхоналар томонидан нақд пул тушуми тўлиқ ва ўз вақтида кирим қилиниши ҳамда уни банкка ўз вақтида топширишнинг, балки касса операцияларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш ва нақд пуллар ҳаракати устидан давлат назоратини юритишнинг ҳам дастагидир. Нақд пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги касса ҳисоботи бухгалтерия ҳисоби ҳужжати ҳисобланади.
Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги низомга (молия вазирининг АВ томонидан 14.01.2004 йилда 1297-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган) мувофиқ корхоналар томонидан амалга оширилаётган барча хўжалик операциялари уларни тасдиқловчи ҳужжатлар билан расмийлаштирилиши лозим. Ушбу ҳужжатлар бухгалтерия ҳисоби юритиладиган бирламчи ҳисоб ҳужжатлари бўлиб хизмат қилади.
Тегишли техник воситалар мавжуд бўлганда, бирламчи ҳужжатлар ва регистрларни ахборот тизимлари ва ахборот технологияларини қўллаган ҳолда тузишга йўл қўйилади. Улар ёрдамида тузилган бирламчи ҳужжатлар ва регистрлар бухгалтерия ҳисобида тегишли мажбурий реквизитлар мавжуд бўлгандагина қўлланилади. Электрон ҳужжатларни сақлашда уларни олиш ва қоғоз шаклидаги нусхаларини тақдим этиш имконияти таъминланган бўлиши шарт.
Бухгалтерия ҳисобини автоматлаштириш шароитларида бирламчи ҳужжатлар реквизитлари кодлар кўринишида қайд этилиши мумкин. Бунда электрон шаклда тузилган бирламчи ҳужжат ва регистр ҳужжатнинг электрон рақамли имзо ҳақидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тўғри тузилиши учун жавобгар шахснинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланиши лозим.
Агар бирламчи ҳужжатлар электрон шаклда тузилса, улар юқорида айтилган Низом ва электрон ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан белгиланган мажбурий реквизитларга эга бўлишлари керак.
Бинобарин, Вазирлар Маҳкамасининг 21.07.2010 йилдаги 155-сон қарорини бажариш учун хўжалик юритувчи субъектларнинг раҳбарлари бирламчи ҳужжатлар электрон шаклда тузилиши учун бухгалтерия ҳисобини юритишни автоматлаштириш чораларини кўришлари керак.

Саволларга экспертимиз Шарофиддин РЎЗМЕТОВ жавоб берди.

Прочитано: 2325 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика