Фуқароларнинг айрим тоифалари пенсияга устама олиш ҳуқуқига эга бўлиб, улар қуйидаги миқдорларда (пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори фоизларида) белгиланади:
• I гуруҳ уруш ногиронларига – 150;
• II гуруҳ уруш ногиронларига – 125;
• кўзи ожизлик бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга – 100;
• I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга – 75;
• II гуруҳ ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга – 75;
• уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга – 50;
• 1941–1945 йиллардаги уруш даврида мамлакат ичкарисида ишлаган ва ҳарбий мажбуриятни бажарган шахсларга – 30;
• вафоти ҳарбий хизмат ёки ички ишлар органларидаги, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясидаги хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ва ички ишлар органлари, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимларининг ота-оналарига ва янги никоҳдан ўтмаган бева хотинларига (бева эрларига) – 30;
• Ўзбекистон Республикаси олдида алоҳида хизматлари бўлган шахсларга – хизматларига қараб 100% дан 150%гача;
• Қонуннинг 10-моддаси «г»-бандига мувофиқ ёшидан қатъи назар имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган артистларга – 75;
• театр-концерт ташкилотлари артистлари ва бадиий ходимларига, театр ва мусиқа санъати ижодий ходимларини тайёрловчи ўқув муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва концертмейстерларига, эркаклар учун камида 25 йил ва аёллар учун 20 йил ишлаган – 50.
Маълумот учун!
Пенсия жамғармаси томонидан Халқ банкига электрон шаклда юбориладиган давлат пенсия таъминоти олиш ҳуқуқи тўғрисидаги МАЪЛУМОТЛАР жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш учун АСОС ҳисобланади.
Маълумот учун!
Пенсия жамғармаси томонидан Халқ банкига электрон шаклда юбориладиган давлат пенсия таъминоти олиш ҳуқуқи тўғрисидаги МАЪЛУМОТЛАР жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш учун АСОС ҳисобланади.
Маълумот учун!
ҚУЙИДАГИЛАР ТАҚИҚЛАНАДИ:
• Пенсия ва бошқа тўловларни қайдномада кўрсатилмаган шахсларга ишончномасиз топшириш;
• пенсия олувчиларга улар яшаш жойларидан рўйхатдан чиқарилгандан кейин топшириш;
• пул-буюм лотереялар ва бошқа маҳсулотларни пенсия ва бошқа тўловлар пуллари ҳисобидан сотиш.
Маълумот учун!
Пенсияга устамалар сони ва миқдорларидан қатъи назар, фахрий унвонга сазовор бўлган пенсионерларга ҚЎШИМЧА ҲАҚ ҳамда 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига ҳар ойлик қўшимча тўлов амалга оширилади.
Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Алла Ромашко олиб боради.