Norma.uz

Пенсия тайинлашда стаж қандай ўрнатилади

 

Иш стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат меҳнат дафтарчаси (электрон меҳнат дафтарчаси) ҳисобланади.

 

Иш стажи – пенсия таъминоти олиш ҳуқуқини берадиган меҳнат ва бошқа фаолиятнинг умумий давомийлиги.

 

2021 йил 1 июндан 2005 йил 1 январга қадар бўлган даврлар учун иш стажи меҳнат дафтарчаси (электрон меҳнат дафтарчаси)даги мавжуд ёзувлар асосида қўшимча тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилмасдан белгиланади.

 

Иш стажи, шунингдек, «ЯММТ» ИДАКда мавжуд маълумотлар асосида ҳам ўрнатилиши мумкин.

 

Агар меҳнат дафтарчаси мавжуд бўлмаса ёки унда зарур ёзувлар мавжуд бўлмаса ёки улар нотўғри ва ноаниқ бўлса, иш стажини тасдиқлаш учун (банд шахснинг иш стажидан ташқари) маълумотномалар, буйруқлардан кўчирмалар, шахсий ҳисобварақалари ва иш ҳақини тўлаш қайдномалари, меҳнат шартномалари (контрактлар), архив маълумотномалари ва меҳнат фаолияти даврлари тўғрисида маълумотларни ўз ичига олган бошқа ҳужжатлар қабул қилинади. Бунда маълумотномада ишга қабул қилиш, иш (лавозим) бўйича бошқа жойга ўтказишлар ва асосларни кўрсатган ҳолда меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилиши керак.

Прочитано: 41 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика