Norma.uz

Ҳисобланган ва тўланган тақдирда

 

Касаллик варақаси мавжуд бўлганда касаллик даврлари стажга қўшиладими? Ҳарбийларга ҳам пенсия иш ҳақидан ҳисобланадими ёки уларга алоҳида қоидалар борми? Ой якуни бўйича мукофот ва рағбатлантиришлар пенсия тайинлашда қандай ҳисобга олинади? Бу саволларни бирлаштирдик, чунки уларнинг ижобий ҳал этилиши шарти мавжуд, бу ҳақда «Норма» эксперти Зафаржон Хўжаев айтиб беради.

 

– Аввало, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даврлари иш жойидан бериладиган маълумотномаларга кўра аниқланади. Бунда ушбу давр (тиббиёт муассасалари томонидан берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақалари билан тасдиқланган) иш стажига киритилади (592-сон Низом 60-б.).

Ой, чорак, ярим йил, йил якунлари бўйича мукофотлар, шунингдек давр якунлари бўйича тўланадиган тақдирлаш пули, давлат байрамлари ва ишларнинг айрим турларини бажарганлик учун бир марталик мукофотлар, шунингдек шунга ўхшаш бошқа тўловлар (шу жумладан жамоа хўжаликлари аъзоларига пилла етиштириш бўйича тўловлар ва йил якунлари бўйича қўшимча тўловлар) ҳақида гапирадиган бўлсак, булар ҳисобланган ой учун иш ҳақи таркибига киритилади (592-сон Низом 89-б.).

Буларнинг барчаси фақат қуйидагилар тўланган тақдирдагина мумкин:

•  2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – суғурта бадаллари;

•  2019 йил 1 январдан кейинги давр учун – меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар.

• унингдек, қонунчиликка кўра (592-сон Низом 83-б.) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Электрон технологияларни ривожлантириш маркази, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари ва ходимларининг, ички ишлар органлари ва божхона органлари оддий ва бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг, шунингдек ўқув ёки йўқлама қилиш йиғинларига чақирилган ҳарбий хизматга мажбурларнинг пул таъминотининг барча турлари иш ҳақи таркибига киритилади. Бу 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун суғурта бадаллари ҳисобланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга ўхшаш; 2019 йил 1 январдан кейинги давр учун – иш ҳақи тарзидаги даромадлар.

 

Маълумот учун!

Ўқиш даврида академик таътилда бўлиш ВАҚТИ, шунингдек тайёргарлик курсларида ўқиш ДАВРИ иш стажига ҚЎШИЛМАЙДИ.

Прочитано: 34 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика