Айрим касблар ва лавозимларнинг иш шароитлари, одатда, пенсия муддатлари ва миқдорига таъсир қилади. Бу шароитлар жумласига махсус хусусиятга эга ишлар билан боғлиқлиги туфайли қисқартирилган иш куни давомийлиги ҳам киради. Ўтган йилнинг охирида қисқартирилган иш куни белгиланадиган ходимларнинг Рўйхати (14.11.2024 йилдаги 758-сон ВМҚга 4-илова) тасдиқланди. Хусусан, булар:
I. ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ
• ифокорлар:
• амбулатория-поликлиника муассасаларининг беморларнинг бутунлай амбулатория қабулида банд бўлган шифокорлари;
• тиббий-ижтимоий экспертиза комиссиялари (ТИЭК) ва врачлик маслаҳат комиссиялари (ВМК) шифокорлари;
• поликлиникаларнинг стоматологлари, тиш шифокорлари ва тиш шифокорлари-протезистлари;
• бутун иш вақти давомида 200 ваттдан баланд қувватдаги ультра қисқа тўлқинли частотадаги (УҚТЧ) тиббий генераторларида ишлайдиган шифокорлар ва ўрта тиббиёт ходимлари;
• анестезиология-реанимация бўлимлари (гуруҳлари) ҳамда реанимация ва интенсив терапия палаталарининг шифокори, ўрта ва кичик тиббий ходимлар (шифокор-лаборант ва лаборантдан ташқари).
II. ПЕДАГОГ ХОДИМЛАР
Ўқитувчилар:
• 1–4-синфлар ўқитувчилари, мактаблар, барча тур ва номдаги мактаб-интернатларнинг ўқитувчи-логопедлари, ўқитувчи-дефектологлари, академик лицейларнинг логопедлик хоналари мудирлари;
• барча тур ва номдаги мактаблар ва мактаб-интернатларнинг 5–11-синфлари ўқитувчилари, академик лицейлар ва бошқа профессионал таълим муассасалари умумтаълим фанлари ўқитувчилари;
• эшитиш хоналарининг ўқитувчи-дефектологлари, ташкилот ходимлари рўйхатида болалар гуруҳига бу лавозим кўзда тутилган мактаб-интернатларнинг ўқитувчи-логопедлари ва ўқитувчи дефектологлари; мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда барча тур ва номдаги болалар уйларининг ўқитувчи-дефектологлари ва ўқитувчи-логопедлари; ўқитиш муддати беш йил бўлган умумий мусиқа, бадиий, хореография таълими мактабларининг 1–2-синфлари ўқитувчилари; ўқитиш муддати етти йил бўлган болалар мусиқа, бадиий, хореография мактаблари 1–4-синфларининг ўқитувчилари; мусиқа раҳбарлари; болалар уйларининг логопедлари; концертмейстерлар, аккомпаниаторлар ва маданият ташкилотчилари;
• профессионал таълим муассасаларининг барча ихтисосликлари ўқитувчилари;
• тўгараклари, студиялар ҳамда дарсдан ва мактабдан ташқари ишларнинг бошқа шакллари раҳбарлари; чет тили, стенография; ўқитиш муддати беш йил бўлган умумий мусиқа, бадиий, хореография таълими мактабларининг 3–5-синфлари ўқитувчилари; ўқитиш муддати етти йил бўлган санъат мактаблари (болалар мусиқий ва бадиий, хореография ва бошқа мактаблар)нинг 5–7-синфлари ўқитувчилари; мусиқий ва бадиий ўрта мактаб ва мактаб-интернатлар 1–11-синфларининг махсус фанлар ўқитувчилари; болалар бадиий мактаблари ва ўқитиш муддати тўрт йил бўлган умумий бадиий таълим мактабларининг 1–4-синфлари ўқитувчилари; соғлиқни сақлаш, тиббий-ижтимоий муассасаларнинг ўқитувчилари, ўқитувчи-дефектологлари ва логопедлари; умумий ўрта мактабларининг бошланғич синфлари ва мактабгача тарбия ташкилотларидаги чет тили бўйича машғулотлар гуруҳлари ўқитувчилари.
Тарбиячилар:
• жисмоний ёки ақлий ривожланишда камчилиги бўлган болалар ва ўсмирлар учун махсус ўқув-тарбия ташкилотларининг тарбиячилари;
• барча тур ва номдаги мактаб-интернатлар ва болалар уйларининг, имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактаблари тарбиячилари; мактаб-интернатлар, барча тур ва номдаги болалар уйлари, куни узайтирилган мактаблар (гуруҳлар) ва мусиқий тарбияланувчилар мактаблари, алоҳида тарбияга муҳтож болалар ва ўсмирлар учун махсус мактаблар, соғлиқни сақлаш муассасалари, тарбия-меҳнат колониялари, имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактаблари тарбиячилари; жисмоний тарбия йўриқчилари, эшитиш хоналарининг йўриқчилари;
• барча тур ва номдаги мактабгача таълим ташкилотлари, болалар уйлари, мактабдан ташқари ташкилотларнинг тарбиячилари;
• сил касаллигининг оз ва тўхтаётган шакллари билан хасталанган ақлий ривожланишда камчилиги бўлган ўқувчилар ва тарбияланувчилар ҳамда марказий асаб тизими руҳияти бузилган ҳолда шикастланган болалар учун ўқув тарбия ташкилотларининг етакчилари, ёрдамчи тарбиячилари;
• олий таълим ташкилотларининг ходимлари, ўқитувчи- профессорлар таркиби.
III. БОШ ҚА ХОДИМЛАР
• телевидение ва радиоэшиттириш сухандони ва овоз режиссёри;
• имо-ишора тили таржимонлари.
kadrovik.uz