1 августдан Ўзбекистонда электр энергияси учун ҳисоб-китобларнинг янги тизими жорий этилди.
Шу пайтгача ҳисоб-китоблар 12 йил олдин жорий этилган биллинг асосида амалга оширилар эди. Замонавий тўлов тизими 2022 йил охирида ишлаб чиқилган ва пойтахтнинг Яккасарой туманида синовдан ўтказилган.
Асосий фарқ шундаки, унга кадастр маълумотлари, абонент ҳақидаги маълумотлар, бир истеъмолчига рўйхатга олинган ҳисоблагичлар сони киритилади. Янги тизим истеъмолчиларнинг шикоят ва таклифларини ҳам қайд эта бошлайди. «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ вакилларининг хабар беришича, абонентлар қулайлиги учун мобиль илова ишлаб чиқилган. Унинг ёрдамида истеъмол қилинган электр энергияси миқдори, тўловлар ҳақидаги маълумотларни кузатиб бориш мумкин бўлади.
Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Ирина Гребенюк олиб боради.