Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (Қўмита) фуқаролар ва юридик шахслар билан самарали ўзаро ҳамкорлик бўйича қадамлар қўймоқда. Қўмита Telegramда @rquzBot дастурини ишга туширди. Унинг фойдаланувчилари рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ ҳар бир ариза, шикоят ва таклиф бўйича тезкор ва қисқа муддатда жавоб олишлари мумкин. Қўмитада таъкидлашларича, ҳар бир мурожаат раҳбарият даражасида назорат қилинади.
«Агар фуқаролар Қўмитага мурожаат қилганда уни кўриб чиқишни асоссиз рад этиш, муддатларга риоя қилмаслик, ортиқча сансалорлик, кўриб чиқишни чўзиш, коррупция кўринишлари ёки товламачилик, ходимларнинг нотўғри хулқ-атвори ва бошқа қоидабузарликларга дуч келсалар, улар ушбу тизим орқали ботга мурожаат қилишлари мумкин, – дея маълум қилди Қўмита матбуот хизмати. – Қўмита ходимлари мурожаатларни тўлиқ, ўз вақтида ва холисона кўриб чиқилишини таъминлайдилар. Улардан бирортаси ҳам эътиборсиз қолмайди. Барчани фаол фуқаролик позициясини намоён этишга чақирамиз».