Norma.uz

Электр истеъмолининг базавий меъёрини оширишга асос йўқ

 

Электр энергияси истеъмолининг 200 кВт/соат миқдоридаги базавий меъёри ўзгаришсиз қолмоқда. Энергетика вазирлиги яқин вақт ичида уни ошириш режалаштирилмаётганини тушунтириб берди. Аҳолининг асосий қисми ижтимоий меъёрга сиғади, деб ҳисоблайди энергетиклар. Шундай қилиб, жорий йилнинг июнь ойида аҳолининг 71%и ойига 200 кВт/соатгача электр энергияси истеъмол қилган ва белгиланган лимитдан ошмаган. Истеъмолчиларнинг 22%и – 201 дан 1000 кВт/соатгача (улардан 11%и 201 дан 300 кВт/соатгача фойдаланган) 900 сўмдан тўлаган. Фақат аҳолининг 7%и июнь ойида 1 001 дан 10 000 кВт/соатгача истеъмол қилган ва 1 350 сўмдан тўлаган.

«Шундан келиб чиқиб, ойлик базавий меъёрни ошириш учун асос йўқ», – деб ҳисоблайди Энергетика вазирлиги.

 

Вазирликда электр энергияси истеъмоли йил давомида сезиларли даражада ўзгармаслигини таъкидлашди. 1 кВт/соат таннархи 895 сўмни (ҚҚС билан 1 002 сўм) ташкил этади.

Аҳолига базавий меъёр доирасида берилган ҳар бир кВт/соат электр энергияси учун давлат 552 сўм, 201 кВт/соатдан 1 000 кВт/соатгача эса 102 сўм қоплайди. Шу муносабат билан давлат базавий меъёр доирасида (200 кВт/соатгача) электр энергияси истеъмол қилувчи аҳоли учун 447 млрд сўм ва 201 – 1 000 кВт/соат доирасида электр энергияси истеъмоли учун 30,2 млрд сўм қоплайди.

Энергетикларнинг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 2024 йилда мамлакат аҳолиси 21,2 млрд кВт/соат электр энергияси истеъмол қилиши мумкин, шундан 60% истеъмолчилар ижтимоий меъёрдан чиқмайди.

Прочитано: 62 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика