Norma.uz

Аризани кўриб чиқишга киришмасдан рад этишди

 

Ўтган икки ойнинг энг шов-шувли мавзуси электр энергияси истеъмолининг 200 кВт/соат миқдорида ижтимоий меъёрини жорий этиш бўлди. Ижтимоий тармоқлардаги кўплаб постлар ва изоҳларга қараганда, янгилик оддий фуқароларга салбий таъсир кўрсатди. Улар чироқ учун кўпроқ пул тўлай бошладилар, тўлов икки баравар кўп белгиланган минимал чегарадан «ошиб кетмаслик» учун электр энергиясини тежай бошладилар.

Аслида бу тежаш эмас, балки ҳаёт таъминотининг асосий ресурсларидан, шу жумладан электр энергиясидан фойдаланиш имкониятини чеклашдир. Иссиқ пайтда, кондиционерсиз яшаб бўлмайдиган вақтда унинг истеъмоли ортади. Айнан шу пайтда ижтимоий минимум жорий этилди.

 

Жамоат арбоби ва блогер Ислом Капарзо янгиликдан норози фуқаролар номидан «Mening fikrim» жамоатчилик ташаббуслари порталига электр энергияси истеъмоли лимитини 200 дан 500 кВт/соатгача қайта кўриб чиқиш зарурлиги тўғрисида петиция жойлаштирди. Аммо портал модератори – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти – петицияни кўриб чиқиш учун қабул қилмади. Сабаблари мурожаат йўлланган давлат органини кўрсатилмаганлиги, шунингдек таклифни амалга оширишнинг аниқ механизми баён этилмаганлиги бўлди. Капарзо ўзининг телеграм-каналида обуначиларга вазиятни тушунтириш билан мурожаат қилди.

Унинг сўзларига кўра, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти мурожаатни қайси ваколатли органга йўллаш кераклигини ҳал қила олмаслиги ҳайрон қолдиради. Бу масалага кўпчилик таъсир ўтказиши мумкин. Аммо улар бундай қилишни хоҳлашадими?»

Петицияни кўриб чиқишни рад этишнинг иккинчи сабаби ҳам ҳайрон қолдиради: таклифни амалга ошириш механизмининг йўқлиги. «Демак, мурожаатни қабул қилишлари учун оддий фуқаро электр энергияси истеъмоли лимитини ошириш бўйича амалга ошириш механизмини ишлаб чиқиши керакми?» – деб сўрайди Капарзо.

Блогер «параллель дунё ҳисси пайдо бўлаётганини» таъкидлайди. «Катта даромадга эга одамлар 200 кВт/соат ижтимоий меъёрида электр энергияси истеъмоли нима эканлигини билишмайди ҳам. Баъзи фуқароларнинг пенсияси 800 минг сўм бўлади, оилада 5-6 киши истиқомат қилишади. Газ бўлмаган ҳудудларда аҳоли овқат тайёрлаш учун электр энергиясидан фойдаланади. Реалликдан узилган бу одамлар шундай қарорлар қабул қилишади, буни нормал деб ҳисоблашади ва петицияни рад этиш учун исталган сабабни топишади».

«Фуқаролар ислоҳотларнинг моҳиятини тушунишлари керак, – дея давом этади Капарзо. – Агар кондиционер ҳисобга олинмаган бўлса, 200 кВт/соат электр энергияси истеъмолининг ижтимоий меъёрини ҳисоблашда нимадан келиб чиқишган? Агар бизнинг иссиқ иқлимимизда кондиционер аҳоли учун ҳашамат деб ҳисобланса, бу жуда ачинарли. Базавий минимумнинг жорий этилиши оддий фуқароларнинг чўнтагига таъсир қилади. Электр энергияси учун тўлов харажатлари ошди. Кўпчилик энди кондиционерлардан фойдаланмаяпти, вентиляторларга ўтишмоқда, чироқни камроқ ёқишмоқда. Яъни белгиланган лимитдан чиқиб кетмаслик учун оддий нарсалардан фойдаланишда ўзларини чеклашмоқда. Аммо электр энергияси, сув, иссиқлик, газ каби – бу ҳаёт таъминоти ресурслари бўлиб, аҳолининг улардан фойдалана олиш имконияти бўлиши ҳақида давлат ғамхўрлик қилиши керак».

Капарзо истеъмолни чеклаш ҳаёт сифатининг ёмонлашувига, харид қобилиятининг пасайишига олиб келади, деб ҳисоблайди. «Умуман олганда, бу мамлакатнинг макроиқтисодий кўрсаткичларига таъсир қилиши мумкин. Электр энергияси истеъмолининг базавий чегараси жорий этилиши билан бир вақтнинг ўзида товар ва хизматлар нархлари кўтарилади. Шу билан бирга даромад даражаси ўша-ўша қолади. Бу аҳолининг янада кўпроқ ижтимоий қатламларга ажралишига олиб келади».

«Ижтимоий меъёрни 200 дан 500 кВт/соатгача ошириш ғоясини жуда кўп фуқаролар қўллаб-қувватлади. «Mening fikrim» порталига мурожаат кўпчилик учун уларнинг овозини эшитишларига, эътибор қаратишларига ишонч эди. Аммо уларни ҳокимият томонидан эшитишларига бўлган ишончлари оқланмади, – деди блогер. – Шунга қарамай, муаммони ҳал қилиш қўлида бўлган фуқаролар ва давлат органларининг таклифлари, эътиборини кутамиз».

Прочитано: 15 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика