Norma.uz

Ишлаётган пенсионерлар учун индексация

 

Келаси йилда пенсияларни индексация қилиш ишламаётган ва ишлаётган пенсионерлар учун бир хил қоидалар бўйича ўтказилади, деб хабар берди РФ меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазири Антон Котяков.

 

«Тенг стажда қўшимча миқдори ҳам ишлаётган, ҳам ишламаётган фуқаролар учун бир хил бўлади, 2016 йилдан 2024 йилгача бўлган давр учун ишлаётган пенсионерлар учун индексацияни пенсияга киритиш эса улар меҳнат фаолиятини якунлагандан сўнг амалга оширилади», – деб таъкидлади у.

Келаси йилда қўшимча миқдорини ҳисоблаш учун асос сифатида 2016–2024 йиллар даврини ҳам ўз ичига олган барча ўтган индексацияларни ҳисобга олган ҳолда пенсия миқдори олинади.

Ишлаётган пенсионерлар пенсияларини индексация қилишни қайта бошлаш тўғрисида президент Владимир Путин ПХИФ (Петербург халқаро иқтисодий форуми)даги нутқида маълум қилди. У тегишли қонун лойиҳасини Давлат думасининг баҳорги сессиясида кўриб чиқишни топширди.

Бош вазир ўринбосари Татьяна Голикованинг сўзларига кўра, бунинг учун тахминан 100 миллиард рубль талаб этилади. Якуний рақам инфляция даражаси аниқлангандан сўнг – 2025 йил 1 февралдан кейин маълум бўлади.

 

Манба: Новости РАА.

 

Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Алла Ромашко олиб боради. 

Прочитано: 95 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика