Солиқ органи ижтимоий солиқ тўланишини қандай муддатда текширади?
– Давлат солиқ хизмати органи Пенсия жамғармасига қуйидагилардан келиб тушадиган ижтимоий солиқ бўйича якун чиқаради:
• якка тартибдаги тадбиркордан, деҳқон хўжалиги раҳбаридан ва оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзолари учун – ҳар чоракда ва тўланмаган ёки муддати ўтказиб юборилган тўловлар аниқланганда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 116-моддасига асосан унинг қарзи миқдори ҳақида ушбу қарз ҳосил бўлган давр, шунингдек тўлов муддати ўтказиб юборилганлиги учун қўшилган пеня миқдорини кўрсатган ҳолда талабнома юборади;
• меҳнат шартномаси асосида чет элда ишлаётган шахслардан – ҳар йили.
Давлат солиқ хизмати органи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркор томонидан (меҳнат шартномаси асосида чет элда ишлаётган шахсдан, деҳқон хўжалиги аъзосидан ва оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзоси учун) ижтимоий солиқ тўланиши юзасидан доимий назорат олиб боради (13.10.2022 йилдаги 592-сон ВМҚ 45-б.).