Кўзи ожизлик бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга пенсияга қандайдир қўшимча тўловлар белгиланганми?
– Ҳа, белгиланган. Хусусан, кўзи ожизлик бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга пенсия ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 100%и миқдорида пенсияга устамалар назарда тутилган (Қонун 28-м. «г» б.).
Бундан ташқари, кўзи ожизлик бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга пенсия ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 45%и миқдорида ҳар ойлик компенсация пул тўловлари назарда тутилган (Низом 1-б. «е» кичик б., АВ рўйхат рақами 2175, 30.12.2010 й.).
Маълумот учун. ПҲБМ 372 минг сўмни ташкил этади (17.11.2023 йилдаги ПФ-196-сон).
* * *
100 ёшга тўладиганларнинг пенсиясини қайта ҳисоблашни ҳужжат билан расмийлаштириш керакми?
– Йўқ, ҳар ойлик қўшимча тўловни расмийлаштириш учун ҳеч қандай қўшимча ҳужжатлар керак эмас. Бундай қўшимча тўлов (ПҲБМнинг 100%и миқдорида) «проактив» шаклда қўшимча ҳужжатлар сўрамасдан (маълумотлар ахборот тизимидан олинади) ва шахснинг ўзи мурожаат қилмасдан тайинланади (19.09.2023 йилдаги 481-сон ВМҚ).
* * *
Ходим бир неча йил давомида аввал I, кейин II гуруҳ ногиронлиги бўйича ногиронликда бўлганда, у ёшга доир пенсияга чиқаётганда бу йиллар унинг стажига қўшиладими?
– Ҳа. I ва II гуруҳ ногиронлиги бўйича пенсия тайинлангандан кейинги иш вақти иш стажига қўшилади (Қонун 37-м. 5-қ.).