Менда бола парвариши таътилида бўлган даврлар ҳақида ёзувлар йўқ. Бу ҳолатда нима қилишим керак?
– Ҳужжатлар бўлмаган тақдирда, бола парвариши таътилида бўлган давр қуйидаги даврларни ташкил этади:
• 1971 йил 1 январдан 1983 йил 1 ноябргача туғилган бола учун – 1 йил;
• 1983 йил 1 ноябрдан 1990 йил 1 июлгача туғилган бола учун – 1,5 йил;
• 1990 йил 1 июлдан кейин туғилган бола учун – 3 йил.
Кўрсатиб ўтилган ҳолларда болани парваришлаш таътили бошланган сана сифатида ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаган сана қабул қилинади (592-сон ВМҚ 62-б.).