Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2024 год / № 17 / Меҳнат муносабатлари

ЯММТда бахтсиз ҳодисалар қандай ҳисобга олинади

 

ЯММТда «Бахтсиз ҳодисаларни ҳисобга олиш» опцияси бор. Унга маълумотни қандай вазиятларда ва қай тартибда киритиш керак? Агар бир нечта ишчи жабрланган бўлса, бахтсиз ҳодисани қандай ҳисобга олиш керак?

 

Тушунтиришни ЯММТ ИДАК Бошқарув дирекцияси бўлим бошлиғи Зарнигор Абдураҳмонова берди: 

 

– Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби махсус Низом (6.06.1997 йилдаги 286-сон ВМҚ) билан белгиланган.

Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса натижасида ходимнинг меҳнат қобилияти камида бир кунга йўқотилса ёки тиббий хулосага мувофиқ енгилроқ бошқа ишга ўтиши зарур бўлса, Н-1 шаклидаги далолатнома билан расмийлаштирилади.

Иш берувчи текшириш тугаганидан сўнг 3 суткадан кечиктирмай жабрланувчига ёки унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи шахсга бахтсиз ҳодиса тўғрисидаги Н-1 шаклидаги далолатномани бериши керак.

Иш берувчи ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни тўғри ва ўз вақтида текшириш ҳамда ҳисобга олиш, Н-1 шаклидаги далолатномани тузиш, бахтсиз ҳодиса сабабларини бартараф этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун жавобгардир.

2010 йилда ишлаб чиқаришдаги Бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга (5.07.2010 йилдаги 134-сон ВМҚ) киритилган ўзгартишларга кўра Н-1 шакли бўйича расмийлаштирилган барча бахтсиз ҳодисалар ҳақидаги далолатномаларни иш берувчи ҳисоботга (тегишли ташкилотларга тақдим этиш учун), шунингдек 3 иш куни ичида – ЯММТга киритади.

 

ЯММТга бахтсиз ҳодиса ҳақидаги маълумотни қандай киритиш керак

1 my.mehnat.uz сайтида иш берувчининг шахсий кабинети орқали «Ташкилот кабинети» – «Бахтсиз ҳодисаларни ҳисобга олиш» бўлимига киринг.

 

2 «Қўшиш»ни танланг.

 

3 Содир бўлган бахтсиз ҳодиса ҳақида маълумот берадиган майдонларни кетма-кет тўлдиринг:

• бахтсиз ҳодиса тури. Масалан, баландликдан йиқилиш;

• сана;

• жабрланганлар сони;

• оқибатлари.

Агар жабрланувчи 1 нафар бўлса, тизим қалқиб чиқувчи рўйхатдан оқибатлар даражасини танлашингизни сўрайди. Агар 2 ёки ундан ортиқ киши жароҳатланган бўлса, тизим автоматик равишда ушбу майдонга «гуруҳ» деган ёзувни киритади.

 

4 Бахтсиз ҳодиса ҳақидаги барча маълумотлар киритилгандан кейин «Юбориш» тугмасини босинг.

 

5 Кейин Н-1 шакли бўйича расмийлаштирилган далолатномани рўйхатдан ўтказиш керак.

«Қўшиш» тугмасини босинг ва қуйидаги майдонларни тўлдиринг:

• далолатнома рақами – тузилган далолатноманинг рақами киритилади;

• Жабрланувчининг ЖШШИРи – жароҳатланган ходимнинг ЖШШИРи киритилади. Бўлим, ходимнинг Ф.И.Ш. ва унинг туғилган санаси ЖШШИР киритилгандан кейин автоматик равишда акс эттирилади;

• бахтсиз ҳодисанинг оқибати – танлаш керак;

• жабрланувчининг ўртача иш ҳақи;

• меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича – талаб қилинаётган маълумотларни тўлдириш лозим.

Далолатномани сақлаш ва юбориш керак.

 

Бахтсиз ҳодиса гуруҳ бўлиб юз берганда, ҳар бир жабрланган ходим учун тузилган Н-1 шаклидаги барча далолатномаларни рўйхатдан ўтказиш керак.

 

Бунинг учун керакли бахтсиз ҳодиса ёнида «Қўшиш» тугмаси танланади.

 

Н-1 шаклидаги далолатнома рўйхатдан ўтказилгандан сўнг бироз вақт ўтгандан кейин қуйидаги маълумотларни киритиш керак бўлади:

• қўшимча харажатларни қоплаш учун тўлов суммаси;

• касаллик варақаси бўйича ҳисобланган тўлов миқдори.

Бунинг учун керакли бахтсиз ҳодисани топиш, «Кўриш» тугмасини танлаш лозим. Кейин ҳар бир жабрланган ходим учун керакли маълумотларни қўшинг.

Бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ иш берувчи ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни тўғри ва ўз вақтида текшириш ҳамда ҳисобга олиш, Н-1 шаклидаги далолатномани тузиш, бахтсиз ҳодиса сабабларини бартараф этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун жавобгардир. Низомни бузган айбдор шахслар Жиноят кодексининг 49-моддасига мувофиқ жавобгарликка тортилади.

Қийинчилик юзага келган ва қўшимча маълумот керак бўлган тақдирда, 71 200-06-00 телефон рақамига қўнғироқ қилинг.

Прочитано: 106 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика