Norma.uz

Нуронийларга ёрдам

 

Ижтимоий ходимларнинг ассистентлари томонидан ҳафтанинг барча кунларида соатбай асосда хизматлар кўрсатилади. 

 

Президентнинг «Ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (27.12.2023 йилдаги ПҚ-410-сон) мувофиқ 2024 йил 1 февралдан бошлаб реестрга киритилган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга давлат томонидан кафолатланган ижтимоий хизматлар ва ёрдам ижтимоий хизмат кўрсатиш шартномаси асосида кўрсатилади.

2024 йил 1 мартдан бошлаб ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий ходимлар ассистентларининг «соатбай» асосда ҳафтанинг барча кунлари хизмат кўрсатиши учун қонунчиликка мувофиқ мослашувчан иш тартиби жорий этилди.

Васийликдаги шахснинг мол-мулкини тақсимлаш ва унинг тақдирини ҳал этишга қаратилган бошқа битимлар нотариал тасдиқлашдан аввал «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари билан келишилади. 2024 йил 1 апрелдан бошлаб «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги тиббий-ижтимоий муассасаларда шартнома асосида пуллик хизмат кўрсатиш тартиби жорий этилди.

Реестрга киритилган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ва уларга бевосита ҳамроҳлик қилувчи бир нафар шахсга бир йилда бир марта темир йўл ёки шаҳарлараро автобус учун бепул чипталар (бориш ва қайтиш учун) ажратилади.

Ҳар ойда бир маротаба ходимларнинг фаолияти ёлғиз кексаларнинг ўзлари, маҳалладаги ижтимоий ходимлар ва махсус дастур томонидан баҳоланади. Баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ассистентларни рағбатлантиради.

Прочитано: 43 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика