Norma.uz

Кўп болали оналар учун муддатидан олдин пенсия

 

Бешта ва ундан кўп болалари бўлган ҳамда уларни 8 ёшгача тарбиялаган аёллар 50 ёшдан, тўртта боласи бўлган аёллар 56 ёшдан, учта болали аёллар 57 ёшдан пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўладилар. Шунингдек муддатидан олдин пенсияга чиқиш учун мажбурий шартлар жумласида меҳнат стажи ва индивидуал пенсия коэффициентлари (балл) мавжуд бўлиши керак. 

 

«Кўп болали оналар олдинроқ, болалари 8 ёшга тўлганда, шунингдек камида 15 йил суғурта стажи мавжуд бўлганда, пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўладилар. Бундан ташқари, 2024 йилда 28,2 пенсия бали (индивидуал пенсия коэффициент) талаб қилинади, келаси йилдан эса талаб 30 баллгача оширилади. Яна 50 ёшга тўлганда пенсияни расмийлаштириш ҳуқуқи бериладиган оналар тоифалари ҳам мавжуд. Булар икки ва ундан ортиқ фарзанди бўлган, Узоқ Шимолий туманларда 12 йил ишлаган ёки унга тенглаштирилган жойларда 17 йил ишлаган ёки камида 20 йиллик суғурта стажига эга бўлган аёллардир», – деди РФ ҳукумати қошидаги Молия университетининг Халқаро бизнес департаменти доценти Ирина Абанина aif.ru га суҳбатида.

Эксперт шуни таъкидлаб ўтдики, РФ президентининг 2024 йил 23 январдаги «Кўп болали оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 63-сон Фармонида белгиланишича, оилада уч ва ундан ортиқ болалар бўлганда, оилага муддат белгиланмаган ҳолда кўп болали оила мақоми берилади. Бундай оилалар турли хилдаги ижтимоий кўмак ва кафолатлар берилишига умид қилсалар бўлади, улар орасида уч ва ундан ортиқ болани дунёга келтириб тарбиялагани учун аёлларга кексалик суғурта пенсияси муддатидан олдин тайинланиши ҳам бор.

Шунингдек болаларни фарзандликка олган россиялик аёллар ҳамда болаликдан ногиронлиги бўлган болани 8 ёшгача тарбиялаган ота-оналардан бири муддатидан олдин пенсияга чиқиши мумкин. Бундай ҳолатларда боланинг онасига 50 ёшдан, отасига 55 ёшдан пенсия тайинланади. Агар отаси муддатидан олдин пенсияга чиқаётган бўлса, унда суғурта стажи камида 20 йил, ИПК миқдори 2024 йилда 28,2, 2025 йилдан – камида 30 – 2025 йилдан бўлиши керак. Пенсия миқдори бошқа минтақага кўчиб ўтилганда камайиши мумкин, деб айтди эксперт Павел Селезнёв. Унинг таъкидлашича, бу Россия субъектларининг яшаш минимуми миқдоридаги фарққа боғлиқ экан, бироқ бу тўлов миқдорини минтақадаги минимал миқдоргача етказилган қўшимча тўловларни олган ишлайдиган пенсионерларга тааллуқли. Шунингдек пенсия миқдори Узоқ Шимолий ҳудудларнинг айримларида ва уларга тенглаштирилган жойларда қўлланиладиган туман коэффициенти туфайли ҳам камайиши мумкин.

 

Манба: Аргументи и факти.

Прочитано: 85 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика