Norma.uz

Стажга қўшилмади…

 

1980 йилдан 1992 йилгача Ўзбекистонда ишлаганман, кейин эса РФга кўчиб кетдим ва қолган стажим – РФда. Умумий иш стажим 40 йилдан ошади. Ҳозир Ўзбекистонга қайтганман, яшаш гувоҳномасини олдим ва пенсияга ҳужжатларимни топширдим. Ўзбекистон Пенсия жамғармаси Ўзбекистондаги стажни атиги 4 йил деб ҳисоблади (Ўзбекистондаги 12 йиллик стажни 3 га бўлиб атиги 4 йилини қолдирди). Россиядаги стажни умуман ҳисобга олишмади ва буни ЎзР ҳудудида солиқлар тўланмаганлиги билан изоҳлашди. Тегишинча, энг кам пенсия ҳисоблашди. ЎзР Пенсия жамғармасининг бундай хатти-ҳаракатлари қанчалик тўғри?

 

Йўқ, тўғри эмас. Улар 1992 йилга қадар бўлган иш стажини тўлиқ ҳисобга олишлари керак эди, 1992 йилдан кейинги иш стажи эса Низомнинг (13.10.2022 йилдаги 592-сон ВМҚ билан тасдиқланган) 47-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга чет элдаги иш стажига Ўзбекистон Республикасидаги ишга тўғри келадиган стажнинг 1/3 қисмидан ортиқ бўлмаган доирада киритилади.

Пенсияни ҳисоблаш учун иш ҳақи пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинган иш стажидан келиб чиқиб аниқланади.

 

МИСОЛ. Чет эл фуқаросининг умумий иш стажи 40 йилни ташкил этади, шундан 21 йили Ўзбекистон Республикаси ҳудудига, 19 йили эса хорижий давлат ҳудудига тўғри келади. Ушбу ҳолатда чет эл фуқаросининг хорижий давлатдаги иш стажи пенсияни ҳисоблаш учун 7 йил (21 йил/3) доирасида қабул қилинади ва умумий иш стажи 28 йилни (21 + 7) ташкил этади.

Прочитано: 41 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика