Norma.uz

Алоҳида шартлар

 

19 йиллик стажим бор ва яна охирги 10 йил бемор онамга қараганман.

Стажим 29 йил чиқяпти, аёл бошим билан 54 ёшдан пенсияга чиқишим мумкинми?

 

Йўқ, чиқа олмайсиз. Сабаби 54 ёшдан пенсияга чиқиш учун алоҳида шартлар мавжуд. Шундай қилиб, «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 37-моддаси «а»–«г» бандларида назарда тутилган камида 20 йиллик иш стажи бўлган аёллар пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар (Қонун 12-1-м.). Яъни 54 ёшда пенсияга чиқиш учун Қонуннинг 37-моддаси «а»–«г» бандларида назарда тутилган даврлардан жамланган 20 йиллик иш стажи бўлиши керак. I гуруҳ ногиронига қараб турилган давр Қонуннинг 37-моддаси «д» бандида назарда тутилган. Тегишинча, бу давр 54 ёшдан пенсияга чиқиш ҳуқуқини белгилаш учун иш стажига қўшилмайди. Бироқ ушбу давр ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлгандан кейин, яъни 55 ёшда иш стажига қўшилади.

 

Прочитано: 38 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика