Айрим устамалар ва меҳнат имтиёзлари ҳақида
Етим болалар ва ота-онанинг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар биринчи марта ишга кираётганларида бандлик хизматида ҳисобга қўйилган пайтидан бошлаб ярим йил мобайнида минтақа бўйича ўртача иш ҳақигача миқдорда қўшимча тўловни олишлари мумкин.
Бунинг учун бандлик хизматига иш берувчидан унга ҳақиқатда ҳисобланган иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома тақдим этилиши керак. Маълумотномада иш берувчи ҳақидаги маълумотлар, тўловга талабгорнинг паспорт маълумотлари ва унинг манзили ҳамда ҳисобот ойидаги иш даври кўрсатилиши лозим.
Ташкилот тугатилганда ёки штат сони қисқартирилганда иш берувчи етим болалар ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасидан бўлган ходимни зарурий касбга ўқитиш ҳақини тўлаши ва ишга жойлаштириши шарт. Шунингдек етим болалар бунга қадар ҳеч қаерда ишламаган ва марказда биринчи марта ҳисобга қўйилган бўлсалар, оширилган миқдордаги ишсизлик нафақасини олишлари мумкин. Унинг миқдори ишсиз сифатида рўйхатга олинган санада белгиланган минтақадаги ўртача иш ҳақига тенг бўлади.
Бундан ташқари, бандлик хизмати етим болани ўқишга юбориши мумкин. Агар бу ишсиз деб рўйхатга олинган кундан эътиборан олти ой ўтгач юз берса, яна оширилган миқдорда стипендия тўланади. Унинг миқдори туман коэффициентига оширилган энг кам миқдордаги ишсизлик нафақасига тенг бўлади.
Манба: https://www.all-news.net/
Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Алла Ромашко олиб боради.