Norma.uz

Ҳар кимнинг тақдирида бор...

 

Ҳозир дафн этиш учун нафақа қандай олинади?

 

– Нафақани вафот этган шахснинг эри (хотини), ота-онаси, болалари ва бошқа қариндошлари ёки қонуний вакили олиши мумкин. Улар бўлмаганда эса – дафн этишни ўз зиммасига олган бошқа шахс олади.

Дастлаб ўлим ҳолати тиббий муассасада тасдиқланади. Ўлим ҳақидаги маълумотлар автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилади, у ерда ўлим ҳақидаги электрон тиббий гувоҳнома шакллантирилади (25.02.2022 йилдаги 89-сон ВМҚга 1-илова 6-б.).

Ушбу маълумотлар тиббиёт муассасаси жойлашган жойдаги ФҲДЁ бўлимига «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» тизимида қайд этилиши учун юборилади. Сўнгра ФҲДЁ бўлими ўлим ҳақидаги маълумотномани тиббиёт муассасасига ҳамда Пенсия жамғармасининг ахборот тизимига электрон шаклда юборади.

Ўлим ҳақидаги маълумотномани гербли гувоҳномада олиш учун ФҲДЁга ёки 2 нусхада тузилган QR-код қўйилган ўлим ҳақидаги маълумотномани олиш учун тиббиёт муассасасига мурожаат қилинади. Мазкур маълумотнома ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномага тенглаштирилади.

Нафақани олиш муддати – ўлим ҳолати қайд қилингандан бошлаб 60 кун. Бунинг учун ўлим ҳақидаги маълумотнома билан нафақа тўлаш мажбурияти юклатилган исталган тижорат банкига мурожаат қилиш керак.

Пенсия жамғармаси ҳар ойнинг 5-санасига қадар маблағларни тижорат банкининг ҳисобварағига ўтказади (25.02.2022 йилдаги 89-сон ВМҚга 1-илова 2-б. «г» кичик б.). Агар молиялаштиришнинг сўнгги куни дам олиш ёки байрам кунларига тўғри келса, кейинги иш куни муддатнинг сўнгги куни ҳисобланади.

Дафн этиш учун нафақа ўлим қайд этилган кундаги ПҲБМнинг 4 баравари миқдорида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади (25.02.2022 йилдаги 89-сон ВМҚга 1-илова 10-б.). Ҳозирги пайтда ушбу сумма 1 360 000 сўмга тенг.

 

Зафаржон Хўжаев, «Норма» эксперти.

 

Маълумот учун!

Якка тартибдаги тадбиркор ишининг СТАЖГА ҚЎШИЛИШИ пенсияни ҳисоблашда Солиқ кодексининг 408-моддасида белгиланган тартибда ижтимоий солиқ тўланган давр асосида амалга оширилади. Тўланган ижтимоий солиқ ҳисоби давлат солиқ хизмат органлари томонидан юритилади.

Прочитано: 152 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика