Шахс жазони ўтаётган вақтида ҳақ тўланадиган ишда ишлаган бўлса, ушбу давр унинг стажига қўшиладими?
– Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг 37-моддаси «к» бандига мувофиқ озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўташ даврида бажарадиган ҳар қандай иши, агар ушбу иш бажарилган давр учун жазони ижро этиш муассасаси томонидан ижтимоий солиқ тўланган бўлса, иш стажига қўшилади. Тегишинча, жазони ўташ вақтида ишланган даврлар ижтимоий солиқ тўланган тақдирда қўшиб ҳисобланади.
Жазони ижро этиш муассасаларининг озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатлари ижтимоий солиқ солиш объекти ҳисобланади.
Озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилинганларнинг умумий иш стажига ижтимоий солиқ тўланган давр қўшиб ҳисобланади (ЖИК 96-м.).
Маълумот учун!
Ёшга доир ёки вафот этган ногиронлиги бўлган шахс учун боқувчисини йўқотганлик пенсияларини ҳисоблаб чиқариш учун ногиронлик ПЕНСИЯСИ ТАЙИНЛАНГАНИДАН КЕЙИНГИ ишланган вақт иш стажига ҚЎШИБ ҲИСОБЛАНАДИ.