Ҳозирги пайтда етим болаларга квартиралар бериляптими?
– Қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзларига бириктирилган турар жойга эга бўлмаган ва турар жойга муҳтожлар сифатида ҳисобда турган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга улар 18 ёшга тўлган йилда кўп квартирали уй-жойлардан умумий майдони 25 квадрат метрдан кам бўлмаган 1 хонали, вояга етган етим болалар ўртасида никоҳ тузилган ҳолларда, 50 квадрат метрдан кам бўлмаган 2 хонали квартиралар ажратилади.
Бунда мазкур тоифага кирувчи ногиронлиги бўлган болаларга квартиралар кўп қаватли уйларнинг учинчи қаватигача ажратилади.
Уй-жойлар мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи асосида, бироқ улар 30 ёшга тўлгунга қадар уй-жойни сотиш ҳуқуқисиз ажратилади (9.08.2021 йилдаги ПҚ-5216-сон).
Маълумот учун!
Агар фуқаронинг деҳқон хўжалигидаги фаолияти ёки якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти ҚЎШИМЧА иш ҳисобланса, унинг меҳнат дафтарчаси (электрон меҳнат дафтарчаси) асосий иш жойи бўйича ЮРИТИЛАДИ.