Фақат МКнинг 208-моддасида белгиланган ишланмайдиган байрам кунлари меҳнат таътилларининг давомийлигини белгилашда ҳисобга олинмайди (МК 221-м. 2-қ.). Қўшимча ва кўчирилган дам олиш кунлари таътил кунлари ҳисоб-китобига киритилади.
МИСОЛ. Ходимга 2023 йил 31 августдан бошлаб умумий давомийлиги 36 календарь кундан иборат меҳнат таътили тақдим қилинади. Ташкилотдаги иш режими – шанба ва якшанба кунлари дам олиш кунлари бўлган 5 кунлик иш ҳафтасидан иборат.
Таътилнинг давомийлигини ҳисоблаймиз:
• август – 31-сана – таътилнинг биринчи календарь куни;
• сентябрь – 2-дан 30-гача бўлган сана – таътилнинг 29 календарь куни. Биз ҳисоб-китобдан фақат 1 сентябрни байрам куни сифатида чиқариб ташлаймиз;
• октябрь – 2-санадан 7-санагача – таътилнинг 6 календарь куни. Биз ҳисоб-китобдан фақат 1 октябрни байрам куни сифатида чиқариб ташлаймиз.
Таътилнинг охирги кунидан кейин 8 октябрь, якшанба – барча иш режимлари учун дам олиш куни келади. Шунинг учун ундан кейинги кун ишга чиқиш санаси – 2023 йил 9 октябрь, душанба бўлади.