Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2023 год / № 38 / Расмий ҳужжатлар

ЎзР КҚБ вазирининг «Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи

 

Идоравий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат

 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 28 августда рўйхатдан ўтказилди,
рўйхат рақами 402-9

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси, «Таълим тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон «Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва Ижтимоий таъминот вазирлиги томонидан 1998 йил 7 январда ­8/04-01, 32/01-сон билан тасдиқланган Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 402, 1998 йил 29 январь) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси билан келишилган.

3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Вазир

Б.МУСАЕВ.

Тошкент ш.,

2023 йил 31 июль

65-2023/Б-сон.

ЎзР КҚБ вазирининг 2023 йил 31 июлдаги 65-2023/Б-сон буйруғига
ИЛОВА

МЕҲНАТ ДАФТАРЧАЛАРИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАГА КИРИТИЛАЁТГАН ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мазкур Йўриқнома қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчаларини (бундан буён матнда меҳнат дафтарчалари деб юритилади) юритиш тартибини белгилайди.».

2. 1.1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1.1. Лозим даражада тасдиқланган меҳнат дафтарчаси ходимнинг меҳнат стажини тасдиқловчи ва жисмоний шахснинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги верификация қилинган маълумотларни ўз ичига олган асосий ҳужжат бўлиб, иш берувчи (бундан жисмоний шахслар бўлган иш берувчилар мустасно) ташкилотда беш кундан ортиқ ишлаган барча ходимлар учун меҳнат дафтарчаларини юритиши шарт.».

3. 1.2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1.2. Якка тартибдаги тадбиркорларда ишловчи ходимларга ва уй ишчиларига меҳнат дафтарчалари юритилмайди.».

4. 1.3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1.3. Меҳнат дафтарчаси ва меҳнат дафтарчасига қўшимча варақларни ташкилотлар томонидан қайта сотишга ёки бошқача тартибда бегоналаштирилишига йўл қўйилмайди.».

5. 1.5-банддаги «меҳнат дафтарчасини» деган сўзлар «меҳнат дафтарчасини ёхуд электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирмани» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

6. 1.6-банддаги «корхонанинг» деган сўз «ташкилотнинг» деган сўз билан алмаштирилсин.

7. 2.3-банднинг учинчи хатбошисидаги «корхоналарда» деган сўз «ташкилотларда» деган сўз билан алмаштирилсин.

8. 2.6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2.6. Меҳнат дафтарчасига нотўғри ёки ноаниқ ёзув киритган ташкилот тугатилган бўлса, бундай хатони тузатиш мазкур ташкилот бевосита бўйсунган юқори ташкилот томонидан (бундай ташкилот мавжуд бўлмаган тақдирда тегишли архивлардан олинган маълумотлар асосида амалга оширилади), ташкилот қайта ташкил этилган ҳолларда эса унинг ҳуқуқий вориси томонидан амалга оширилади.».

9. 2.9-бандда:

биринчи хатбоши «паспорти» деган сўздан кейин «ёки идентификация ID-картаси» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий маълумот тўғрисидаги ёзувлар фақат тегишли ҳужжатларга (шаҳодатнома, диплом, сертификат, гувоҳномага) асосан ёзилади.»;

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

10. 2.10-банднинг иккинчи хатбошисидаги «корхона» деган сўз «ташкилот» деган сўз билан алмаштирилсин.

11. 2.11-бандда:

биринчи хатбоши «паспорти» деган сўздан кейин «ёки идентификация ID-картаси» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзгартирилган ёзувлар меҳнат дафтарчасининг биринчи бетига киритилади. Илгариги фамилияси, исми, отасининг исми ёки туғилган куни тўғрисидаги ёзув устидан бир чизиқ чизилиб, янги маълумотлар ёзиб қўйилади. Ёзувлар муқованинг ичкари бетига ёзилиб ташкилот раҳбарининг ёки унинг томонидан махсус ваколат берилган шахс имзоси ҳамда ташкилот ёки ходимлар бўлими муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланади.».

12. 2.12-бандда:

биринчи хатбошидаги «корхонанинг» деган сўз «ташкилотнинг» деган сўз билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 августдаги 181-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., ­34-сон, 291-модда) билан тасдиқланган Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига» деган сўзлар «O‘z DSt 3513:2021 «Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори ­(XALIKK-2020)» Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўнинчи хатбошидаги «корхонанинг» деган сўз «ташкилотнинг» деган сўз билан алмаштирилсин.

13. 2.13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2.13. Ходим ишлаб турган даврда ташкилотнинг номи ўзгартирилса, унда бу тўғрисида меҳнат дафтарчасининг 3-устунида алоҳида сатр билан «Фалон ташкилот, фалон санада, фалончи ном билан атала бошлади» деб ёзилади. 4-устунда эса, қайта аталишини (номланишини) асослаб буйруқ санаси ва сон рақами қўйилади.».

14. 2.15 ва 2.16-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.

15. 2.17-бандда:

«а» кичик банддаги «Миллий хавфсизлик хизматида» деган сўзлар «Давлат хавфсизлик хизматида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

«в» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«в) ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларида бўлган даврлари тўғрисида.».

16. 2.171 ва 2.21-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.

17. 3.1-бандда

биринчи хатбошидаги «корхона раҳбари ёки унинг томонидан махсус ваколат берилган шахснинг имзоси ва корхона» деган сўзлар «ташкилот раҳбари ёки унинг томонидан махсус ваколат берилган шахснинг имзоси ва ташкилот» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «меҳнат дафтарчасини» деган сўзлар «меҳнат дафтарчасини ёхуд электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирмани» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

18. 3.2 ва 6.3-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.

19. 4.4-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4.4. Бордию, ходим мазкур ташкилотга ишга кирмасдан олдин ишчи ёки хизматчи вазифасида ишлаган бўлса, унда меҳнат дафтарчаси дубликати «Иши тўғрисидаги маълумотлар» бўлимининг 3-устунига, мазкур ташкилотга ишга келмасдан илгариги ишлагани тўғрисидаги ҳужжатлар билан тасдиқланган умумий иш стажи ёзилади.»;

иккинчи хатбошидаги «корхонада» деган сўз «ташкилотда» деган сўз билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги «корхона» деган сўз «ташкилот» деган сўз билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги «корхонанинг» деган сўз «ташкилотнинг» деган сўз билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбошидаги «корхонага» деган сўз «ташкилотга» деган сўз билан алмаштирилсин.

20. 5.1-банднинг учинчи хатбошисидаги «корхона» деган сўз «ташкилот» деган сўз билан алмаштирилсин.

21. 5.2-банддаги «корхона» деган сўз «ташкилот» деган сўз билан алмаштирилсин.

22. 6.1-банднинг бешинчи хатбошисидаги «корхоналарнинг» деган сўз «ташкилотларнинг» деган сўз билан алмаштирилсин.

23. 6.2-банднинг биринчи хатбошисидаги «корхонанинг» деган сўз «ташкилотнинг» деган сўз билан алмаштирилсин.

24. 4-илованинг матнидаги «корхонанинг» ва «Паспорт» деган сўзлар тегишли равишда «ташкилотнинг» ва «Паспорт ёки идентификация ID-картаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

25. 5-илованинг матнидаги «(тугалланмаган умумий ўрта, умумий ўрта, тугалланмаган ҳунартехника, тугалланмаган ўрта махсус (касб-ҳунар), ўрта махсус (касб-ҳунар), тугалланмаган олий, олий, таянч олий (бакалавр), олий (магистр)» деган сўзлар «(умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий маълумот)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

*Ушбу буйруқ Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 28.08.2023 йилдан кучга кирди.

Прочитано: 73 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика