Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 49 / Тадбиркор эътиборига

Онлайн-НКМ чекида бўнак ва бўлиб-бўлиб тўлаш

 

ДСҚ онлайн-НКМ чеклари ва виртуал кассаларда комитентнинг товарини бўнак тўлови ёки бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан (кредитга) сотишни акс эттириш имконини берадиган янги техник ечимни жорий қилмоқда. ДСҚ Ахборот-коммуникация технологиялари департаменти бошлиғи Ҳаётжон НАСРУЛЛОЕВ бу ҳақда батафсил гапириб берди: 

 

– Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар аҳоли билан барча пуллик ҳисоб-китобларда қўлланилиши керак. Тадбиркорлик субъекти товарлар ва хизматларнинг чакана харидоридан ҳар гал пул қабул қилганда онлайн-НКМ (виртуал касса) чекини бериши керак (Низомнинг 6-б., 23.11.2019 йилдаги 943-сон ВМҚга 1-илова). Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар сотувлари тўғрисидаги маълумотлар айланмадан олинадиган солиқ ва ҚҚС ҳисоб-китобларида автоматик тарзда акс эттирилади. Улар асосида солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетида сотувлар бўйича аналитика шакллантирилади.

Сўнгги бир неча ойларда бундай имконият фақат товарларни воситачилик шартномаси, бўлиб-бўлиб тўлаш асосида, шунингдек бўнак тўловини қўллаган ҳолда реализация қиладиган тадбиркорлик субъектларида мавжуд эмас эди. Энди улар ушбу функциядан фойланишлари мумкин.

Ундан фойдаланиш учун ўзингизнинг ТХКМга мурожаат қилинг ва онлайн-НКМ ёки виртуал кассани қайта созланг, шунингдек кассирларни ўқитинг.

Мазкур тоифадаги тадбиркорлар янги функционал билан солиқлар бўйича ҳисоб-китобларда онлайн-НКМ бўйича маълумотлар тўғри акс эттирилиши учун бир томонлама ЭҲФ тақдим этишлари зарур бўлади, барча маълумотлар автоматик тарзда ўз ифодасини топади.

 

Бу қандай ишлайди

Чекларга 2 та янги реквизит киритилмоқда:

● комитентнинг СТИРи/ЖШШИРи (воситачилик шартномаси асосида реализация қилинган товарлар учун);

● тўлов тури.

Мисол учун, чек бўйича учта турли товар реализация қилинган, улардан бири – воситачилик шартномаси асосида. Воситачилик товари остида комитентнинг СТИРи/ЖШШИРини кўрсатиш зарур бўлади.

Онлайн-НКТ тизими товар қийматини автоматик тарзда комитентнинг солиқ бўйича ҳисоботига жўнатади.

Тўлов тури – барча товарлар учун мажбурий реквизит. Қуйидаги 4 та турдан бирини танлаш лозим:

● сотиш;

● қайтариш;

● бўлиб-бўлиб тўлаш (кредит);

● бўнак.

 

Тўлов тури

 

Қачон танлаш керак

 

Сотиш


Харидор сотувчи билан ҳисоб-китобларда қийматни тўлиқ тўлайди ва товарни (хизматни) олади.

Бундай чекнинг «Товарнинг нархи/қиймати» устунида кўрсатилган барча суммаси солиқ бўйича ҳисоб-китобда автоматик тарзда акс этади

Қайтариш


Харидор илгари сотиб олинган товарни, сотувчи эса – товарга ҳақ тўлаш ҳисобига қабул қилинган пулларни қайтаради.

Солиқ базаси қайтариш амалга оширилган ҳисобот даврида қайтариш чекида кўрсатилган суммага камаяди

Бўлиб-бўлиб тўлаш (кредит)


Сотувчи харидордан бўлиб-бўлиб тўлаш (кредит) шартномаси асосида тўловни қабул қилади.

Сотувчи биринчи чекда кредит шартномасининг тўлиқ қийматини кўрсатади ва у автоматик тарзда ҳисоб-китобда акс этади. Кейинги тўловларни қабул қилишда чекда харидор томонидан тўланаётган сумма кўрсатилади, ушбу чеклар бўйича маълумотлар эса солиқлар бўйича ҳисоб-китобларда энди акс этмайди

Бўнак


Сотувчи ва харидор бўнак тўловини қўллаган ҳолда ҳисоб-китобни амалга оширади. Солиқ бўйича ҳисоботда харид учун тўлиқ ҳисоб-китоб ҳолати бўйича чек акс этади. Унда «Товарнинг нархи/қиймати» устунида сотувчи харидор томонидан шартнома асосида тўланган барча суммани кўрсатади


 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади.

Прочитано: 506 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика