Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 49 / Ўзбекистон қонунчилигидаги янгиликлар

«Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника буюмлари муомаласи соҳасида давлат назоратини кучайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори

 

«Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ижросини таъминлаш, пиротехника воситаларининг муомаласи соҳасида давлат назоратини ўрнатиш, уларнинг ноқонуний айланишининг олдини олиш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини сақлаш, шунингдек, жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларини (саноат мақсадида фойдаланиладиган пиротехника буюмларидан ташқари) Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва улардан фойдаланиш Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар) турлари рўйхатига киритилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

хавфлиликнинг II классига тегишли маиший пиротехника буюмларининг жисмоний ва юридик шахслар томонидан яратилиши, ишлаб чиқарилиши, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши, ташилиши, реализация қилиниши, сотиб олиниши, сақланиши ва фойдаланилиши тақиқланади;

техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмлари (хавфлиликнинг III–V класслари) Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ мушакбозлик ташкил этилиши кўрсатилган оммавий тадбирларни ўтказиш жараёнида тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан Вазирлар Маҳкамасининг рухсатномаси асосида белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикасига олиб кирилишига ва улардан фойдаланилишига рухсат берилади, саноат мақсадида фойдаланиладиган пиротехника буюмлари бундан мустасно;

техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларининг (хавфлиликнинг III-V класслари) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан олиб кирилиши ва фойдаланилиши учун лицензия ва рухсатнома талаб этилмайди.

3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда пиротехника буюмларини ноқонуний олиб кириш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, сотиш ва улардан фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ва уларга барҳам бериш, шунингдек, айбдор шахсларни қонунда белгиланган жавобгарликка тортиш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга оширсин;

бир ой муддатда техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларини (хавфлиликнинг III-V класслари) Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ ташкил этиладиган оммавий тадбирларни ўтказиш жараёнида Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва улардан фойдаланишга рухсатнома бериш тартибини ишлаб чиқсин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника буюмлари муомаласини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2010 йил 25 октябрдаги 234-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 10-сон, 52-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р.Бобожонов, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси А.Ю.Мавлонов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д.Кудбиев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири

А.АРИПОВ.

Тошкент ш.,

2021 йил 1 декабрь

724-сон.

ЎзР ВМнинг

2021 йил 1 декабрдаги 724-сон қарорига

ИЛОВА

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА ПИРОТЕХНИКА БУЮМЛАРИ МУОМАЛАСИНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ТАРТИБГА СОЛИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА»
2010 ЙИЛ 25 ОКТЯБРДАГИ 234-СОН ҚАРОРИГА КИРИТИЛАЁТГАН
ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА

1. 1-иловада:

а) 2 ва 3-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. Қуйидагилар бўйича фаолият лицензияланади:

хавфлиликнинг I, III-V классларига тегишли пиротехника буюмларини (кейинги ўринларда – пиротехника буюмлари) яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш;

техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларидан (хавфлиликнинг III-V класслари) фойдаланиш.

3. Маиший мақсаддаги пиротехника буюмлари (хавфлиликнинг I класси) тайёрловчининг йўриқномаси талабларига риоя қилиш шарти билан якка тартибда фойдаланиш мақсадида жисмоний ва юридик шахслар томонидан эркин сотиб олиниши, ташилиши, сақланиши ва фойдаланилиши мумкин.»;

б) 11-бандда:

«д» кичик банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«жисмоний шахсларга пиротехника буюмлари сотилишига йўл қўймаслик, маиший мақсаддаги пиротехника буюмлари (хавфлиликнинг I класси) бундан мустасно»;

«е» кичик бандда:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларидан (хавфлиликнинг III-V класслари) фақат Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ мушакбозлик ташкил этилиши кўрсатилган оммавий тадбирларни ўтказиш жараёнида Вазирлар Маҳкамасининг рухсатномаси асосида белгиланган миқдорларда фойдаланиш, саноат мақсадида фойдаланиладиган пиротехника буюмлари бундан мустасно»;

учинчи хатбоши тегишлича тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

2. 3-иловада:

а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. Ушбу Низом қоидалари ҳарбий, шунингдек, маиший мақсаддаги пиротехника буюмларидан (хавфлиликнинг I класси) фойдаланишга нисбатан татбиқ этилмайди.»;

б) 3-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Оммавий тадбирларни ўтказиш жараёнида техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларидан (хавфлиликнинг III-V класслари) фойдаланиш Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 205-сон қарори билан тасдиқланган Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларига мувофиқ бериладиган оммавий тадбирни ўтказишга доир рухсатнома бўйича оммавий тадбир дастури асосида амалга оширилади».

*Ушбу қарор Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 2.12.2021 йилдан кучга кирди.

Прочитано: 339 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика