Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 49 / Солиқ солиш

«E-AKTIV» ва хусусий мактаб

 

Хусусий мактаб таълим хизматларини кўрсатади. ҚҚС тўловчи сифатида рўйхатдан ўтганмиз, бироқ СКнинг 243-моддаси 1-қисми 10-бандига, шунингдек 15.09.2017 йилдаги ПҚ-3276-сон ва 5.09.2018 йилдаги ПҚ-3931-сон қарорларга биноан имтиёзга (муддатни узайтириш) эгамиз.

ҚҚСдан озод этиш тарзидаги имтиёзга эга бўлган хусусий мактаб ВМнинг 22.09.2021 йилдаги 595-сон қарорига мувофиқ 2022 йил 1 январдан «E-aktiv» тизимида ишлаши лозимми?

 

2022 йил 1 январдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи тўловчилар ва устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50% ва ундан кўпроқ миқдорда бўлган юридик шахслар солиқ органларининг «E-aktiv» автоматлаштирилган ахборот тизимида қуйидагиларни акс эттириши мажбурий ҳисобланади (ВМнинг 22.09.2021 йилдаги 595-сон қарори 3-б. «б» кичик б.):

● хўжалик юритувчи субъектлар томонидан АВ, НМА ва товар-моддий ресурсларни ҳисобга олиш (сотиб олиш (қуриш), ишга тушириш, қайта баҳолаш, тасарруф этиш) ҳамда ўз устав фондини (устав капиталини) шакллантириш ва камайтириш билан боғлиқ барча операцияларни;

● хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хўжалик фаолияти давомида товар-моддий захиралар сақлаш муддати тугагач яроқсизлиги, жисмонан ва маънан эскирганлиги натижасида йўқ қилинганда ва камомад, йўқотиш ёки шикастланиш (синиш, бўлиниш) сабабли ҳисобдан чиқарилишини 3 иш кунидан кечиктирмасдан.

Хусусий мактабнинг таълим соҳасидаги фаолияти Солиқ кодекси ҳамда сизнинг вазиятингизда кўрсатиб ўтилган Президентнинг қарорига асосан ҚҚСдан озод этилган. Бироқ юридик шахснинг ўзи ҚҚС тўловчи ҳисобланади. Шу боисдан «E-aktiv» тизимида ВМнинг 595-сон қарорида кўрсатилган операцияларни акс эттириши лозим.

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 271 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика