Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 49 / Солиқ солиш

Инвестициявий чегирма ҳисоб-китоби

 

2021 йил апрелда 100 000 минг сўмга технологик ускуна сотиб олинган ва май ойида ишга туширилган. Амортизация нормаси – 15%. 10%лик инвестициявий чегирмани қўллаш режалаштирилмоқда. Мақолаларингиздан бирида инвестициявий чегирма суммасига амортизация ҳисобланмайди деб ёзилган эди. Яъни инвестициявий чегирма амортизациянинг умумий суммасини камайтиради, уни 7 йил мобайнида ҳисобдан чиқаришимиз мумкин. СКда бундай маълумотни топа олмадик.

Мисолларда 10%лик инвестициявий чегирмани ҳисобга олган ҳолда 7 йил учун ускунанинг амортизациясини ҳисоблаб кўрсатишингизни сўраймиз.

 

– Инвестициявий чегирмани қўллаш тартиби ва шартлари ҳақида СКнинг 308-моддасида ўқишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз! Инвестициявий чегирма амортизация харажати деб эътироф этилади. Амортизация қилинадиган активнинг қиймати амортизация ажратмалари ва (ёки) инвестициявий чегирмалар орқали харажатлар жумласига киритилади (СК 306-м. 3-қ., 308-м. 2-қ.).

Айланмадан олинадиган солиқни тўловчиларга инвестициявий чегирма тақдим этилмайди (СК 464-м.).

МИСОЛ. Инвестициявий чегирма қўлланганда солиқ ҳисобида амортизация бўйича харажатларни чегириш кўрсаткичлари ҳисоб-китоби

Давр


Бухгалтерия ҳисоби (амортизация – 15%)


Солиқ ҳисоби


амортизация бўйича чегириладиган харажат


Инвестициявий чегирма (10%)


Июнь*–2021 йил декабрь (7 ой)


100 000 х 15% / 12 х
7 = 8 750 минг сўм


8 750 минг сўм


100 000 х 10% =

10 000 минг сўм

2022 йил


100 000 х 15% =

15 000 минг сўм

15 000 минг сўм



2023 йил


15 000 минг сўм


15 000 минг сўм



2024 йил


15 000 минг сўм


15 000 минг сўм



2025 йил


15 000 минг сўм


15 000 минг сўм



2026 йил


15 000 минг сўм


15 000 минг сўм



2027 йил, йил бошига жамғарилган эскириш – 83 750 минг сўм (8 750 + 15 000 х 5)


15 000 минг сўм


100 000 – 83 750 – 10 000= 6 250 минг сўм



2028 йил, йил бошига жамғарилган эскириш – 98 750 минг сўм (8 750 + 15 000 х 6)


100 000 – 98 750 = 1 250 минг сўм




Жами:


100 000 минг сўм


90 000 минг сўм


10 000 минг сўм


 

*Эскириш ускуна фойдаланишга топширилган ойдан кейинги ойдан бошлаб ҳисобланади ­(5-сон БҲМСнинг 30-б., АВ рўйхат рақами 1299, 20.01.2004 й.).

Инвестициявий чегирмани балансдан ташқари 012-«Келгуси даврларда солиқ солинадиган базадан чиқариладиган харажатлар» счётида акс эттиришни тавсия қиламиз:

2021–2026 йилларда бу ерда 10 000 минг сўм ҳисобга олинади;

2027 йил охирига – 1 250 минг сўм;

2028 йилда – балансдан ташқари 012-счёт нолга тенг бўлади.

Ольга БУСАРОВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 319 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика