Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 49 / Солиқ солиш

Алкоголли маҳсулотларни реализация қилиш учун йиғим

 

Корхонанинг фаолият тури – умумий овқатланиш ва чакана савдо. У маҳаллий ишлаб чиқарилган вино ва пивони реализация қилади, бунда 5.02.2019 йилдаги ПФ-5656-сон Фармоннинг 3-бандида белгиланган алкоголли маҳсулотларни реализация қилиш учун йиғимни тўлашда имтиёздан фойдаланади.

Ҳозирги пайтда ушбу имтиёз амал қиляптими?

 

Саволга Молия вазирлигининг билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚОБИЛОВ жавоб берди:

 

– Меҳмонхона хизматларини, шунингдек умумий овқатланиш хизматларини кўрсатадиган ташкилотлар алкоголли маҳсулотларни реализация қилиш ҳуқуқи учун рухсат берувчи гувоҳномасиз маҳаллий ишлаб чиқарилган пиво маҳсулотларини, кўпикланувчи ва натурал виноларни реализация қилишга ҳақлидир (5.02.2019 йилдаги ПФ-5656-сон Фармоннинг 3-б. 6-хатбошиси).

2021 йил 1 январдан бошлаб алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш, шунингдек умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни реализация қилиш учун рухсат берувчи ҳужжатларни олиш тартиби хабардор қилиш тартибига алмаштирилган (Фаолият турлари, 14.07.2021 йилдаги ЎРҚ-701-сон Қонунга 3-илова; Рўйхат, 24.08.2020 йилдаги ПФ-6044-сон Фармонга 3-илова). Демак, корхоналар ваколатли давлат органини бу ҳақда хабардор қилиб, ушбу фаолият турлари билан шуғулланишни бошлашлари мумкин.

Бунда алкоголли маҳсулотларни реализация қилиш бошланганлиги тўғрисидаги хабарнома келиб тушган вақтдан бошлаб алкоголли маҳсулотларни реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғим тўланиши лозим (СК 460-1-м.).

Рухсат берувчи ҳужжатларни олиш тартиби хабардор қилиш тартибига алмаштирилганлиги, ПФ-5656-сон Фармоннинг 3-банди 6-хатбошиси ўз кучини йўқотмаганлиги сабабли унда кўрсатилган корхоналар ўз фаолияти ҳақида ваколатли давлат органини хабардор қилмасликка ҳақлидир. СК мазмунидан келиб чиқадиган бўлсак, улар алкоголли маҳсулотларни реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлашлари лозим, сабаби ушбу йиғим алкоголли маҳсулотларни реализация қилиш бошланганлиги тўғрисида хабарнома юборилган вақтдан бошлаб тўланади (СК 460-1-м.).

ПФ-5656-сон Фармоннинг 3-бандида белгиланган тартиб фақат маҳаллий ишлаб чиқарилган пиво маҳсулотларини, кўпикланувчи ва натурал виноларни реализация қилишга татбиқ этилади. Агар корхона бошқа алкоголли маҳсулотларни реализация қилаётган бўлса, белгиланган тартибда реализация қилиш бошлангани ҳақида хабардор қилиши ва савдо ҳуқуқи учун йиғимни тўлаши лозим.

Прочитано: 361 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика