Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 38 / Божхона

Товарлар «алмашиб қолган»миди?

 

Республикамиз божхоначилари хориждан келтирилган товарлар учун божхона тўловларидан бўйин товлаш мақсадида содир этилган навбатдаги найрангнинг олдини олишди. 

 

Давлат божхона қўмитаси ва унинг Фарғона, Навоий, Наманган ва Самарқанд вилоятлари бўйича бошқармалари тезкор тузилмалари ўтказган кенг қамровли тезкор тадбирлар давомида республика ҳудудига импорт тарзида олиб кирилган товар-моддий бойликларни божхона расмийлаштирувига қадар алмаштириб қўйишга бўлган уринишларга чек қўйди.

Гап шундаки, Тошкент вилоятида рўйхатдан ўтказилган тадбиркорлик субъектларидан бирининг номига хориждан келтирилган юк контейнеридаги косметика ва пардоз воситалари белгиланган тартибда расмийлаштириш учун «Қўқон» ташқи иқтисодий фаолият божхона постига йўналтирилади.

Аммо контейнердаги товарлар белгиланган тартибда кўздан кечирилганда ҳужжатларда қайд этилган маҳсулотлар ўрнига салкам 1,5 тонна шиша идишлар ҳамда 21 тоннадан зиёд кир ювиш кукунлари борлиги аниқланди. Бу эса юклар йўл давомида алмаштириб қўйилганлигини англатар эди.

Бу товарлар дастлаб пойтахтнинг Бектемир туманидаги омборлардан бирига тушириб қолдирилган ва шу ердан бошқа транспорт воситасига ортилиб, олиб чиқиб кетилган. Юклар Самарқанд вилояти Ургут туманидаги тадбиркорлардан бирининг омборига туширилган экан.

Мазкур омбор ҳам белгиланган тартибда кўздан кечирилганда бу ерда 461 турдаги салкам 721 минг дона косметика ва пардоз воситалари, шунингдек шиша идишлар ва кир ювиш кукунлари сақланаётганлиги аниқланди. Ушбу товарларнинг умумий қиймати 11 млрд 881 млн сўмни ташкил қилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Жорий йил бошидан буён республикамиз божхоначилари томонидан аниқланган 7 700 дан ортиқ божхона қонунбузарлиги ҳолатларида 547 млрд сўмлик товарларнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилган.

ДБҚ Ахборот хизмати.

Прочитано: 67 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика