Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 38 / Бухгалтерга ёрдам

Жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти 2021 йилнинг сентябрь ойи учун

 

Сентябрь ойида иш соатлари сони:

5 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 151;

6 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 147;

36 соатлик иш ҳафтасида – 131.

Иш кунлари сони: 

5 кунлик иш ҳафтасида – 19;

6 кунлик иш ҳафтасида – 22.

 

Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган жисмоний шахсларнинг барча даромадларига (дивидендлар ва фоизлар кўринишидаги даромадлардан ташқари) 12%лик ставка бўйича солиқ солинади (СК 381-м.).

Январда МҲЭКМ 679 330 сўмни ташкил этган. 2021 йил 1 февралдан бошлаб МҲЭКМ 747 300 сўм (30.12.2020 йилдаги ПҚ-4938-сон қарорнинг 1-б.), 1 сентябрдан эса – 822 000 сўм миқдорида (17.08.2021 йилдаги ПФ-6279-сон Фармоннинг 2-б.) белгиланган.

Фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 0,1%ини ташкил этади (26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон қарорнинг 5-б.).

Ҳисоблаб чиқарилган ЖШДС суммаси жисмоний шахсларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўтказиладиган мажбурий ойлик бадаллар суммасига камайтирилади (СК 385-м. 7-қ.).

 

I. АНЪАНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБ

 

Ходимга январь ойида 1 200 000 сўм, февраль-август ойларида эса – 1 320 000 сўмдан, сентябрь ойида эса – 1 450 000 сўм иш ҳақи тўланган. Январь-сентябрь ойлари учун жами даромад 11 890 000 сўмни (1 200 000 + 1 320 000 х 7 + 1 450 000) ташкил этади.

 

Олинган даромадга 12%лик ставка бўйича солинадиган солиқ:

11 890 000 х 12% = 1 426 800 сўмга тенг.

Январь-август ойларида 1 252 800 сўм солиқ ушлаб қолинган. Сентябрь ойи учун солиқ суммаси 174 000 сўмни (1 426 800 – 1 252 800) ташкил этади.

Январь-сентябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 11 890 сўмни (11 890 000 х 0,1%) ташкил қилади.

Январь-август ойларида ШЖБПҲга 10 440 сўм ўтказилган, сентябрь ойи учун ажратмалар 1 450 сўмни (11 890 – 10 440) ташкил қилади.

Сентябрь ойи учун бюджетга 172 550 сўм (174 000 – 1 450) ўтказилади.

ЖШДС ва мажбурий бадаллар ушланганидан кейин ходимга 1 276 000 сўмни (1 450 000 – 174 000) тўланади.

 

II. ИМТИЁЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА

1-ВАЗИЯТ

 

Даромаддан МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган имтиёз қўлланилган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 380-моддасига мувофиқ имтиёзга эга бўлган ходимнинг меҳнатига январь ойида 2 000 000 сўм, февраль-август ойларида эса – 2 200 000 сўмдан, сентябрь ойи учун эса 2 420 000 сўм ҳақ тўланган. Январь-сентябрь ойларида жами даромад 19 820 000 сўмни (2 000 000 + 2 200 000 х 7 + 2 420 000) ташкил қилади.

• Солиқ кодексининг 380-моддаси 1-қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

 

Солиқ солинадиган даромадни ҳисоб-китоб қиламиз:

19 820 000 – (679 330 х 1,41 + 747 300 х 1,41 х 7 + 822 000 х 1,41) = 10 327 273,7 сўмга тенг.

Январь-сентябрь ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

10 327 273,7 х 12% = 1 239 272,84 сўм.

Январь-август ойларида 1 087 955,24 сўм солиқ ушлаб қолинган. Сентябрь ойи учун солиқ суммаси 151 317,6 сўмни (1 239 272,84 – 1 087 955,24) ташкил этади.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 10 327,27 сўмни (10 327 273,7 х 0,1%) ташкил қилади.

Январь-август ойларида ШЖБПҲга 9 066,29 сўм ўтказилган, сентябрь ойи учун ажратмалар 1 260,98 сўмни (10 327,27 – 9 066,29) ташкил қилади.

Бюджетга 150 056,62 сўм (151 317,6 – 1 260,98) ЖШДС ўтказилади.

Ходим қўлига 2 268 682,4 сўмни (2 420 000 – 151 317,6) иш ҳақи олади.

 

2-ВАЗИЯТ

 

Даромад имтиёз суммасидан кам бўлганда ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 380-моддасига мувофиқ имтиёзга эга бўлган ходимнинг меҳнатига январь ойида 900 000 сўм, февраль-август ойларида – 990 000 сўмдан, сентябрь ойи учун эса 1 100 000 сўм ҳақ тўланган. Январь-сентябрь ойлари учун жами даромад 8 930 000 сўмни (900 000 + 990 000 х 7 + 1 100 000) ташкил этади.

• Солиқ кодексининг 380-моддаси 1-қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

 

Январь-сентябрь ойлари учун солиқ солинмайдиган даромад миқдорини ҳисоблаймиз:

679 330 х 1,41 + 747 300 х 1,41 х 7 + 822 000 х 1,41 = 9 492 726,3 сўм.

Ходимнинг даромади (8 930 000 сўм) имтиёз суммасидан (9 492 726,3 сўм) кам бўлганлиги сабабли январь-сентябрь ойлари учун солиқ ҳисобланмайди.

Солиқ солинадиган даромад мавжуд бўлмаганлиги учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар тўланмайди.

Ходим қўлига 1 100 000 сўм иш ҳақи олади.

 

3-ВАЗИЯТ

 

Моддий ёрдам олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг меҳнатига январь ойи учун 1 500 000 сўм, февраль-август ойларида 1 650 000 сўмдан, сентябрь ойи учун 1 800 000 сўм ҳақ тўланган. Январь ойида унга фарзандли бўлганлиги муносабати билан 3 000 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган.

• СКнинг 378-моддаси 1-бандига кўра бир йил давомида МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача миқдорда бериладиган қуйидаги моддий ёрдам суммаларига: вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган тўловлар; ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ тўловлар; бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан бериладиган тўловлар; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловларга ЖШДС солинмайди.

 

Солиқ имтиёзи миқдорини ҳисоблаймиз:

679 330 х 4,22 = 2 866 772,6 сўм.

Солиқ солинадиган даромад 14 983 227,4 сўмни (1 500 000 + 3 000 000 + 1 650 000 х 7 + 1 800 000 – 2 866 772,6) тенг.

Январь-сентябрь ойлари учун солиқни ҳисоблаймиз:

14 983 227,4 х 12% = 1 797 987,29 сўм.

Январь-август ойларида 1 581 987,29 сўм солиқ ушлаб қолинган. Сентябрь ойи учун солиқ суммаси 216 000 сўмни (1 797 987,29 – 1 581 987,29) ташкил этади.

Сентябрь ойи учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 14 983,23 сўмни (14 983 227,4 х 0,1%) ташкил этади.

Январь-август ойларида ШЖБПҲга 13 183,23 сўм ўтказилган, сентябрь ойи учун ажратмалар 1 800 сўмни (14 983,23 – 13 183,23) ташкил қилади.

Сентябрь ойи учун бюджетга 214 200 сўм (216 000 – 1 800) ЖШДС ўтказилади.

Ходим 1 584 000 сўм (1 800 000 – 216 000) иш ҳақи олади.

 

4-ВАЗИЯТ

 

Қимматбаҳо совға олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС
ҳисоб-китоби

Ходимнинг меҳнатига январь ойида 1 500 000 сўм, февраль-август ойларида эса – 1 650 000 сўмдан, сентябрь ойи учун эса 1 800 000 сўм иш ҳақи тўланган. Унга январь ойида 2 000 000 сўмлик маиший техника совға қилинган.

• Солиқ кодексининг 378-моддаси 10-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан МҲЭКМнинг 2,11 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди (679 330 х 2,11 = 1 433 386,3 сўм).

 

Солиқ солинадиган даромад 15 416 613,7 сўмга (1 500 000 + 2 000 000 + 1 650 000 х 7 + 1 800 000 – 1 433 386,3) тенг.

Январь-сентябрь ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

15 416 613,7 х 12% = 1 849 993,64 сўм.

Январь-август ойларида 1 633 993,64 сўм солиқ ушлаб қолинган. Сентябрь ойи учун солиқ суммаси 216 000 сўмни (1 849 993,64 – 1 633 993,64) ташкил этади.

Январь-сентябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 15 416,61 сўмга (15 416 613,7 х 0,1%) тенг.

Январь-август ойларида ШЖБПҲга 13 616,61 сўм ўтказилган, сентябрь ойи учун ажратмалар 1 800 сўмни (15 416,61 – 13 616,61) ташкил қилади.

Бюджетга 214 200 сўм (216 000 – 1 800) ЖШДС ўтказилади.

Ходим қўлига 1 584 000 сўм (1 800 000 – 216 000) иш ҳақи олади.

 

5-ВАЗИЯТ

 

Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда (ҳар ойда даромаддан МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда) ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 380-моддасига кўра имтиёзга ҳақли бўлган ходимга январь ойида 1 600 000 сўм, февраль-август ойларида эса – 1 760 000 сўмдан, сентябрь ойи учун эса 1 950 000 сўм иш ҳақи тўланган. Январь ойида унга никоҳдан ўтиши муносабати билан 3 500 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 2 700 000 сўмлик қийматга эга совға топширилган.

Қуйидагиларга мувофиқ:

• Солиқ кодексининг 380-моддаси 1-қисмига мувофиқ имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг солиқ солинадиган даромадидан ҳар ойда МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг сумма (679 330 х 1,41 + 747 300 х 1,41 х 7 + 822 000 х 1,41= 9 492 726,3 сўм) чиқариб ташланади;

• Солиқ кодексининг 378-моддаси 1-бандига мувофиқ МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди (679 330 х 4,22 = 2 866 772,6 сўм);

• Солиқ кодексининг 378-моддаси 10-бандига кўра юридик шахслардан бир йил мобайнида МҲЭКМнинг 2,11 баравари (679 330 х 2,11 = 1 433 386,3 сўм) миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди.

 

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

15 870 000 – 9 492 726,3 + 3 500 000 – 2 866 772,6 + 2 700 000 – 1 433 386,3 = 8 277 114,8 сўм.

Январь-сентябрь ойлари учун солиқни ҳисоб-китоб қиламиз:

8 277 114,8 х 12% = 993 253,78 сўм.

Январь-август ойларида 898 336,18 сўм солиқ ушлаб қолинган. Сентябрь ойи учун солиқ суммаси 94 917,6 сўмни (993 253,78 – 898 336,18) ташкил этади.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 8 277,11 сўмни (8 277 114,8 х 0,1%) ташкил этади.

Январь-август ойларида ШЖБПҲга 7 486,13 сўм ўтказилган, сентябрь ойи учун ажратмалар 790,98 сўмни (8 277,11 – 7 486,13) ташкил қилади.

Бюджетга 94 126,62 сўм (94 917,6 – 790,98) солиқ ўтказилади.

Ходим қўлига 1 855 082,4 сўм (1 950 000 – 94 917,6) олади.

 

III. ОДАТДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТЛАР

1-ВАЗИЯТ

 

Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 380-моддаси 1-қисмида назарда тутилган имтиёзга эга ўриндош ходимга январь ойида 900 000 сўм, февраль-август ойларида эса – 990 000 сўмдан, сентябрь ойи учун эса 1 100 000 сўм иш ҳақи тўланган.

• Солиқ имтиёзини қўллаш солиқ тўловчининг асосий иш (хизмат, ўқиш) жойи бўйича, асосий иш жойи мавжуд бўлмаган тақдирда эса – яшаш жойидаги солиқ органлари томонидан жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида солиқни ҳисоблаб чиқариш чоғида амалга оширилади (СК 380-м. 5-қ.).

 

Сентябрь ойи учун солиқни ҳисоб-китоб қиламиз:

8 930 000 х 12% = 1 071 600 сўмга тенг.

Январь-август ойларида 939 600 сўм солиқ ушлаб қолинган. Сентябрь ойи учун солиқ суммаси 132 000 сўмни (1 071 600 – 939 600) ташкил этади.

Январь-сентябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 8 930 сўмни (8 930 000 х 0,1%) ташкил этади.

Январь-август ойларида ШЖБПҲга 7 830 сўм ўтказилган, сентябрь ойи учун ажратмалар 1 100 сўмни (8 930 – 7 830) ташкил қилади.

Сентябрь ойи учун бюджетга 130 900 сўм (132 000 – 1 100) солиқ ўтказилади.

Солиқ ушланганидан кейин ходим 968 000 сўм (1 100 000 – 132 000) иш ҳақи олади.

 

2-ВАЗИЯТ

 

Юридик шахсга турар жойни ижарага берувчи ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг меҳнатига январь ойи учун 1 100 000 сўм, февраль-август ойлари учун – 1 200 000 сўмдан, сентябрь ойи учун эса 1 320 000 сўм ҳақ тўланган. Ходим Тошкент шаҳрида жойлашган, майдони 60 кв.м бўлган турар жой биносини 1 январдан бошлаб ижарага бериш тўғрисида иш берувчи билан шартнома тузди ва ҳар ойда 3 000 000 сўм ижара ҳақи олди.

• Жисмоний шахсларнинг турар жойни ижарага топширишдан оладиган даромадларига солиқ солиш ижара (ёллаш) шартномасида назарда тутилган тўловдан келиб чиқиб амалга оширилади, бироқ у турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган энг кам ижара ҳақи ставкаларидан ҳисоблаб чиқарилган миқдордан кам бўлмаслиги керак (25.12.2020 йилдаги ЎРҚ-657-сон Қонунга 8-илова).

• Тошкент шаҳрида бир ойлик ижара тўловининг энг кам миқдори этиб 1 кв.м турар жой учун 14 000 сўм, Нукус ва вилоят марказларида – 8 500 сўм, бошқа аҳоли пунктларида – 4 000 сўм белгиланган.

• ШЖБПҲга бадаллар иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бажарилган ишлар учун олинган даромадлардан ҳисоблаб ёзилади. Ижара ҳақи тарзидаги даромадлар мулкий даромад бўлганлиги ва ишлар бажариш билан боғлиқ бўлмаганлиги боис, ундан ШЖБПҲга ажратмалар қилинмайди.

 

Ижара тўловидан ЖШДС ҳисоблаймиз. Унинг энг кам миқдори – 840 000 сўм (14 000 х 60) ҳақиқий тўлов суммасидан кам бўлганлиги сабабли шартномада назарда тутилган суммадан солиқ ҳисобланади:

3 000 000 х 12% = 360 000 сўм.

Сентябрь ойлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромаддан солиқни ҳисоблаймиз:

10 820 000 х 12% = 1 298 400 сўм.

Январь-август ойларида 1 140 000 сўм солиқ ушлаб қолинган. Сентябрь ойи учун солиқ суммаси 158 400 сўмни (1 298 400 – 1 140 000) ташкил этади.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 10 820 сўмни (10 820 000 х 0,1%) ташкил этади.

Январь-август ойларида ШЖБПҲга 9 500 сўм ўтказилган, сентябрь ойи учун ажратмалар 1 320 сўмни (10 820 – 9 500) ташкил қилади.

Сентябрь ойи учун бюджетга 157 080 сўм солиқ (158 400 – 1 320) ўтказилади.

Солиқ ушлаб қолинганидан кейин ходимга 3 801 600 сўм иш ҳақи (1 320 000 + 3 000 000 – 158 400 – 360 000) тўланади.

 

Ҳисоб-китоб услубиятини экспертимиз Муҳиддин ЗАЙНУДДИНОВ тайёрлади. 

 

*Жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти январ ойи учун «СБХ»нинг 19.01.2021 йилдаги 3 (1379)-сонида, февраль ойи учун 22.02.2021 йилдаги 8 (1384)-сонида, март ойи учун 23.03.2021 йилдаги 12 (1388)-сонида, апрель ойи учун 20.04.2021 йилдаги 16 (1392)-сонида, май ойи учун 18.05.2021 йилдаги 20 (1396)-сонида, июнь ойи учун 15.06.2021 йилдаги 24 (1400)-сонида, июль ойи учун 20.07.2021 йилдаги 29 (834)-сонида, август ойи учун 17.08.2021 йилдаги 33 (1409)-сонида чоп этилган.

Прочитано: 122 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика