Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 38 / Божхона

«Мижозбай» тизимида амалий ёрдам

 

Тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида бутун республикада бўлгани каби Сирдарё вилояти божхона бошқармасида ҳам ташкил этилган Ишчи гуруҳ жойларда тадбиркорларнинг «ташвишу қувончлари»ни яқиндан ўрганиб бормоқда.  

 

Вилоят божхона бошқармаси раҳбарияти бошчилигидаги бу гуруҳ яқинда Янгиер шаҳар ҳокими ўринбосари – Инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Н.Қурбонов ва Савдо-саноат палатаси Янгиер шаҳар сектори мудири Ў.Насриддинов ҳамда мазкур шаҳарда жойлашган «Asia-Scotch» МЧЖнинг мутасаддилари иштирокида «мижозбай» тизимида учрашув ўтказди.

Учрашувда тадбир иштирокчиларига мамлакатимизда муқобил текширувларнинг барча турлари бекор қилинганлиги ва тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги бир қатор лицензияланадиган фаолият турлари ва рухсат бериш тартиб-таомиллари қисқарганлиги ҳақида маълумотлар берилди. Кейинги вақтларда ташқи савдони рағбатлантиришга доир чиқарилган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти бизнес вакилларига тушунтирилди.

Ишчи гуруҳ корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишди, келгусида унинг экспорт салоҳиятини ошириш бўйича имкониятларини кўтаришда қандай амалий ёрдам кўрсатилиши мумкинлигини ўрганиб чиқди.

 

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 71 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика