Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 38 / Бухгалтерга ёрдам

Кредиторга маҳсулот бериб ҳисоблашиш

 

Корхонада ижрочининг бажарган ишлари ҳақини тўлаш учун маблағ бўлмай қолиши мумкин. Бироқ унда айни шу сабабли – харидорларнинг тўлов қобилияти пастлиги боис яхши сотилмаётган маҳсулот бор. Ушбу вазиятда кредитор бунга розилик билдирса, унга маҳсулот сотиб, муаммони ҳал қилса бўлади. Шундан сўнг муқобил талабларни ҳисобга олиш мумкин.

 

Ҳужжатлар билан расмийлаштириш

– Бажарилган ишлар учун қарздорликнинг мавжудлиги корхона улар бажарилганини тасдиқлаганидан – бажарилган ишлар далолатномаси ва ҳисобварақ-фактурани имзолаганидан далолат беради.

Кредитор қарзи сўндирилиши учун маҳсулотингизни олишга розилик билдирса:

● у билан харид қилинадиган маҳсулот ҳажми ва қийматини (у корхонангиз учун бажарилган ишлар қийматига яқин бўлиши кераклигини инобатга олган ҳолда) келишиб олинг. Бунда ҳисоб-китоб иккала тараф учун иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлиши керак.

Эҳтимол, кредиторингизга бажарилган ишлар қийматидан камроқ ёки кўпроқ ҳажм керакдир;

● келишилган маҳсулот ҳажмини сотиш шартномасини расмийлаштиринг.

 

2019 йил 1 январдан бошлаб давлат улуши 50%дан кам бўлган корхоналар билан шартномалар бўйича ички бозорда олдиндан 15 фоиз тўловни амалга оширишга доир талаб бекор қилинган (30.10.2018 й. ПФ-5564-сон 1-б.).

 

Корхонангиз давлат улушига эга бўлмаса ёки у 50%дан кам бўлса, шартномага олдиндан тўлов ҳақидаги шартни киритманг. Бу ҳолда у тўланмайди.

 

Ўзбекистон доирасида маҳсулот етказиб бериш тўғрисида бартер асосидаги шартномаларни тузиш тақиқланган (9.08.1996 й. ПФ-1504-сон 4-б.).

 

Шу сабабли ишлар бажарилгани эвазига маҳсулот етказиб бериш амалга оширилишини шартнома шартларига киритманг, акс ҳолда у бартер шартномаси ҳисобланади.

Маҳсулот етказиб бериш бўйича стандарт шартнома тайёрланг.

Зарур ҳужжатларни (харидор томонидан берилган ишончнома, ҳисобварақ-фактура) расмийлаштирган ҳолда кредиторга маҳсулот берилишини расмийлаштиринг.

Маҳсулот етказиб берилганидан ва у ҳисобда акс эттирилганидан кейин сизда дебиторлик қарзи юзага келади. Ушбу босқичда муқобил талаблар ҳисобга олинишини расмийлаштириш мумкин. Бунинг учун тарафлардан бири ариза берса кифоя (ФК 343-м.).

Талабномаларнинг суммаларини тасдиқлаш учун иккала шартнома бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномасини аризага илова қилинг.

Натижада:

● ҳар бир тараф ўзи учун зарур нарсани олади;

● ўзаро қарзлар сўндирилади.

Солиқ оқибатлари

Ҳар бир тараф одатдаги тартибда тўлайдиган солиқларни тўлайди.

Ишларни бажарувчи учун бажарилган ишлар ҳажми даромад бўлади. Маҳсулот етказиб берувчи учун – уни сотиш ҳажми.

ҚҚС тўловчилари ҳисобварақ-фактурани ҚҚС билан тақдим этадилар. Бошқа тараф, агар ҚҚС тўловчиси бўлса, ҳисобга олиш қоидаларига риоя этилганда олинган ҳисобварақ-фактурадаги солиқни ҳисобга олиши мумкин.

 

Товарлар (хизматлар) харидори фақат электрон шаклда қабул қилинган ҳисобварақ-фактураларда акс эттирилган ҚҚС суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга (Низом 10-б., 14.08.2020 й. ­489-сон ВМҚга 2-илова ).

 

Корхоналар қиймати бир хил – 2 300 млн сўм бўлган товарларни (хизматларни) бир-бирларига берган вазиятдаги эҳтимолий вариантларни кўриб чиқамиз.

 

Кўрсаткич


А ва В корхоналари – айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар (4%лик ставкада)


А ва В корхоналари – ҚҚС ва фойда солиғини тўловчилар


А корхонаси – айланмадан олинадиган солиқни тўловчи (4%), В корхонаси – ҚҚС ва фойда солиғини тўловчи


А


В


А


В


А


В


Ҳисобварақ-фактурада ҚҚС




2 300 / 115 х 15 = 300


300



300


Ҳисобга олинадиган ҚҚС




300


300




Тўланадиган ҚҚС




0


0



300


Айланмадан олинадиган солиқ


2 300 х 4% = 92


92




92



Даромад


2 300


2 300


2 000


2 000


2 300


2 000


Муқобил етказиб бериш бўйича харажатлар


2 300


2 300


2 000


2 000


2 300


2 300


Ҳисобга олингандан кейинги қарзлар








 

Тарафлар ҳар хил солиқ тўлаган вариант энг фойдасиз эканлиги жадвалдан кўриниб турибди. Бу ҳолда ҚҚС ва фойда солиғини тўловчи В корхонасида ҚҚСни ҳисобга олиш имкони бўлмайди, натижада унинг харажатлари 300 млн сўмга ошади.

 

Маҳсулот (хизмат кўрсатиш) билан ҳисоблашишнинг бухгалтерия ҳисоби

 

Хўжалик операцияларининг мазмуни


Счётлар корреспонденцияси


дебет


кредит


Материаллар, товарларни олиш


1000-«Материалларни ҳисобга олувчи счётлар»

2900-«Товарларни ҳисобга олувчи счётлар»

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»


Хизматларни олиш


Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар


6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»


ҚҚСни ҳисобга олиш (тўловчилар учун)


4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»


6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»


Маҳсулотлар, товарлар, хизматларни реализация қилиш


4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»


9010-«Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар»

9020-«Товарларни сотишдан даромадлар»

 9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар»

Маҳсулотлар, товарлар, хизматлар таннархини ҳисобдан чиқариш


9110-«Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи»

9120-«Сотилган товарларнинг таннархи»

9130-«Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи»

2800-«Тайёр маҳсулотларни ҳисобга олувчи счётлар»

2900-«Товарларни ҳисобга олувчи счётлар»

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

ҚҚСни ҳисоблаш (тўловчилар учун), ҚҚС ҳисобга олинишининг ҳисобини юритиш


4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

Бир турдаги муқобил талабларни ҳисобга олиш


6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»


4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»


Олинган товарлар (хизматлар) қиймати берилганларининг қийматидан ошса, қўшимча тўлаш


6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»


5110-«Ҳисоб-китоб счёти»


Берилган товарлар (хизматлар) қиймати олинганларининг қийматидан ошса, қўшимча тўловни олиш


5110-«Ҳисоб-китоб счёти»


4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»


 

Иброҳим АҲМАДХОНОВ, Молия вазирлиги департаменти директор ўринбосари,

Наталья МЕМЕТОВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 361 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика