Корхонада ёнғин содир бўлди, омбордаги тайёр маҳсулотнинг ҳаммаси ёниб кетди. Ёнғин корхонанинг айби билан содир бўлмаган. Корхона ҚҚС тўловчиси ҳисобланади.
Ушбу маҳсулотни ишлаб чиқариш бўйича аввал ҳисобга қабул қилинган ҚҚСга тузатиш киритилиши лозимми?
– Йўқ, тузатиш киритилмайди. Фавқулодда ҳолатлар, шу жумладан ёнғин муносабати билан маҳсулотларнинг бузилиши ёхуд йўқотилиши ушбу маҳсулот бўйича аввал ҳисобга қабул қилинган ҚҚСга тузатиш киритиш мажбуриятини келтириб чиқармайди (СК 269-м. 1-қ. 2-б.).
Сиз ёнғин корхонанинг айби билан содир бўлмаганлигини асослаб беришингиз лозим.
Азизахон ТОШХЎЖАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.